Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилМутахассисларнинг сўзларига кўра, ер сайёрасининг 71 фоизини денгиз ва океанлар, 29 фоизини қуруқлик ташкил этса, шундан атиги 11 фоизида инсоният учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизи етиштирилади.
БМТнинг Атроф муҳит дастури (UNEP) бўйича тайёрланган «Глобал экологик тараққиёт» ҳисоботида келтирилган маълумотларга кўра, ҳозирда ер шарида 2 миллиард гектарга яқин майдон турли даражада деградацияга дучор бўлган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, мамлакатимизда истиқболдаги стратегик вазифалар сифатида 2026 йилга қадар 1 миллион гектар экин ер майдонларида тупроқлардаги гумус миқдорини ошириш, шўрланган ерлар миқдорини 100 минг гектарга камайтириш, 1,7 миллион гектар деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш, 26 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларида иҳотазорлар барпо қилиш белгилаб олинган.
Мутахассиснинг таъкидлашича, деградацияга учраган 232,8 минг гектар ҳудудда ўрмон барпо этиш ишлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Орол денгизининг қуриган тубида 1,7 миллион гектар майдонда саксовул, черкез, қандим каби шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардан иборат «яшил қопламалар» барпо этиш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Деградацияга учраган 232,8 минг гектар ҳудудда ўрмон барпо этиш ишлари амалга оширилди.
Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини сақлаш ва ошириш, деградацияга қарши курашиш, эрозия, шўрланиш, ботқоқланиш, чўлланиш жараёнларининг олдини олиш масалалари глобал миқёсда ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларга айланиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан мазкур муаммоларнинг олдини олиш, ерлар деградациясига қарши курашиш, янги замонавий инновацион технологияларни соҳага жорий этиш, табиий ресурслардан илмий асосланган ҳолда оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил қилиш бўйича халқаро молия институтлари билан биргаликда умумий қиймати 50 миллион долларга яқин қарийб 15 та лойиҳа амалиётга татбиқ этилмоқда.
Муҳайё ТОШҚОРАЕВА,
ЎзА
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил