Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚулупнай энг хуштаъм озуқалардан бири бўлса-да, унинг баъзи бир хусусиятларини инобатга олган ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади.
Қулупнайдан ошқозон, ичаги безовта қиладиганлар бироз эҳтиёт бўлганлари маъқул. Шунингдек, аллергияга мойиллиги бор кишилар ҳам уни эҳтиёт бўлиб исътемол қилишлари лозим.
Қулупнайларда 5-12 фоиз углевод (глюкоза, фруктоза, сахароза), лимон ва олма кислотаси, турли модда ва феноль бирикмалар бор. Витаминлардан эса А, С, В, минераллардан: темир, асал, кобальт, марганец, молибден ва фтор мавжуд.
Биламизки, деярли барча витаминлар жуда нозик бўлади ва қайта ишлаш жараёнида йўқ бўлиб кетади. Аммо қулупнай таркибидаги витаминлар қайта ишлаш жараёнида ҳам йўқ бўлиб кетмайди ва организмга фойдали ҳисобланади.
Агар вазн ошиб кетишидан чўчимасангиз, қулупнайни қаймоқ, сметана ёки творог билан бирга истеъмол қилсангиз бўлади. Сут маҳсулотларидаги ёғлар ичак деворларига бирикади ва қулупнайнинг безовта қилувчи ҳолатлари олдини олади. Агар кишида ичак безовталаниши бўлмаса, қулупнайни янги сут билан истеъмол қилса ҳам бўлади.
Қулупнайни шакар билан ейиш ярамайди, чунки шундоқ ҳам киши организмида шакар моддаси етарлича.
Бу мевани узоқ муддат сақлаб бўлмайди. Музлаткичда кўпроқ сақлаб қўйсангиз, таркибидаги нитритлар канцероген моддаларга айланиб, саломатлигингизга хавф солиши мумкин.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил