Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилШифокорлар пишиқчилик мавсумида мева ва сабзавотларни меъёрида тўйиб истеъмол қилишни тавсия этишади, бунда гилос истисно этилмайди, чунки унинг таркибида жуда кўп миқдорда организмни турли инфекциялардан ҳимоя қилувчи ва янги иммун ҳужайралари ўсиб чиқишига сабаб бўлувчи витаминлар мавжуд.
Кунига икки-уч маҳал бир қисмдан гилос истеъмол қилиш инсон қон таркибида ёмон холестерин миқдорини сезиларли камайтиради, шунингдек, холестерин тугунчалари пайдо бўлишининг олдини олади.
Псориаз ва экзема каби тери касалликларини гилос ёрдамида даволаш мумкин. Фақат шуни эсдан чиқармангки, касалликни даволаш жараёнида гилос ёрдамчи даволовчи восита сифатида бу касалликлардан тезроқ фориғ бўлишга ёрдам беради, ёлғиз уни истеъмол қилиш касалликдан тўлиқ халос эта олмайди, шифокор белгилаган дори-дармонларнинг ўрнини тўлиқ боса олмайди.
Агар кишида гемоглобин миқдори пасайган бўлса ёки анемия (камқонлик) ташхиси қўйилган бўлса, гилос бу хасталиклардан қутилишда қўл келади.
Бундай киши ўзини гилос истеъмол қилишдан тийиши ёки чеклаши фойдали бўлмайди, аксинча, уни бор-йўғи бир ҳафта давомида мунтазам истеъмол қилиб, гемоглобин миқдорини кўтариш ва анемиядан фориғ бўлиш мумкин.
Қон босими ошиб юрувчи гипертоник хасталиги бор кишилар ҳам гилос истеъмол қилиб, саломатликларини яхшилаб олишлари мумкин.
Пишиқчиликда гилосни мунтазам истеъмол қилиб юриш артерия босимининг бир меъёрда бўлишига ёрдам беради.
Жалолиддин НУРИДДИНОВ
тайёрлади.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил