Саломатлик      Бош саҳифа

Мутахассис чойни кўп ичмасликни маслаҳат берди, сабаб?

Aгар сиз кунига тўрт стакандан кам чой ичсангиз, у танага фойдали бўлади, дейди россиялик диетолог Андрей Тяжелников РИA «Новости» билан суҳбатда.

Мутахассис чойни кўп ичмасликни маслаҳат берди, сабаб?

Мутахассиснинг эслатишича, ўртача дозалардаги чой фойдалидир, чунки у антиоксидант таъсирга эга бўлган фенолик бирикмалар – танинларга бой. Чой таркибидаги полифеноллар атеросклероз, қандли диабет ва гипертензия ривожланиш хавфини ҳам камайтиради.

«Aммо агар сиз жуда кўп чой ичсангиз, танин темирнинг сўрилишига халақит беради. Чой танага фақат фойда келтириши учун кунига 3-4 стакан истеъмол қилиш мақбулдир», дейди шифокор.

Чойни ортиқча истеъмол қилиш уйқусизликка ва организмнинг қўзғалувчанлигини ошириши мумкин, чунки бу ичимлик таркибида кофеин мавжуд.

Шифокор қора чойни қайноқ сув билан, кўк чойни эса 60-80 даража иссиқ сувда дамлашни тавсия қилди. Шу билан бирга, баргли чой барглари икки ёки уч марта, чой пакетлари эса бир марта дамланиши мумкин.

 

Xabar.uz




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар