Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани
Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция
БатафсилДунёда инсониятни ўйлантираётган экологик муаммолар ортиб бормоқда. Йилдан-йилга глобал иқлим ўзгаришлари, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, қурғоқчилик каби ўткир экологик таҳдидлар дунё афкор оммаси, олимлар, сиёсатчилар, ҳар бир мамлакат, минтақа олдига янги вазифалар қўймоқда.
Орол фожиаси, ер ва сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви, атмосфера ҳавосининг заҳарланиши, саноат ва маиший чиқиндиларнинг тўпланиши каби муаммолар ҳар бир мамлакатни экологияга янада жиддий эътибор қаратишини талаб қилмоқда. Бу каби муаммолар биз учун ҳам муҳим ва кечиктириб бўлмайдиган масалалар ҳисобланади.
Чунки, юқоридаги каби экологик масалалар ҳал этилмаса келажакда қайтариб бўлмас оқибатлар юзага келиши мумкин.
Инсоннинг экологик ҳуқуқлари бу яшаш ҳуқуқининг фундаментал асоси ҳисобланади. Зеро, экология барқарор бўлса, инсоннинг умри узоқ, ҳаёти фаровон бўлади.
Ўзбекистонда Экологик партия ташкил этилгани экологик муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда муҳим қадам бўлганлигини эътироф этиш лозим. Буни халқаро экспертлар ҳам таъкидламоқдалар.
Ўзбекистон Экологик партияси сиёсий куч сифатида майдонга чиққанига бор-йўғи 4 йил бўлганига қарамасдан, ўтган қисқа муддат ичида жамиятда ўз ўрни ва сўзига эга бўлди.
Хусусан, партиямиз Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 15 нафар, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида 600 нафардан зиёд депутатлик ўринларини эгаллади. Партиямиздан сайланган депутатлар бугунги кунда партиянинг дастурий ғояларини амалга ошириш мақсадида қизғин фаолият юритиб келмоқдалар.
Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 14 та, туман ва шаҳарларда 200 дан зиёд ҳудудий партия ташкилотлари, шунингдек, 4,5 мингдан ортиқ бошланғич партия ташкилотлари фаолият юритмоқда.
Ўтган қисқа муддатда партия тарафдорлари сони салкам ярим миллиондан ошди.
Яқиндагина бўлиб ўтган мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳририни тасдиқлаш мақсадида ўтказилган референдум ҳам халқимизнинг хоҳиш-иродаси ҳамда қатъий танлови бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Референдумда халқимиз келажак авлодимизнинг фаровон яшаш йўлини танлади. Эндиги мақсадимиз танланган йўлдан оғишмай, собитқадамлик билан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларни изчил давом эттиришдир.
Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўтказилиши ҳам ушбу ислоҳотларнинг навбатдаги муҳим мантиқий босқичи эканлигини қайд этиш жоиз.
Барча партиялар учун тенг имкониятлар яратилган бугунги шароитда Ўзбекистон Экологик партияси сиёсий жараёнларга «Яшил тараққиёт учун!» шиори остида мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш, «яшил» иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш орқали аҳолимизнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, халқимиз ва келажак авлод учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳамда фаровон жамият барпо этиш мақсадини кўзламоқда.
МАМЛАКАТНИНГ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА «ЯШИЛ» ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШИДА
Партия экологик барқарор ривожланишга йўналтирилган «яшил» сиёсатни ҳаётга татбиқ этиш ғоясини илгари суради.
Бу мақсадга эришиш учун қуйидагилар устувор вазифалар этиб белгиланади:
Иқтисодиётнинг барча соҳаларини «яшил» иқтисодиёт тамойиллари асосида ривожлантиришга йўналтирилган сиёсат юритилади. Бу эса, табиий ресурлардан оқилона фойдаланиш, уларни тежаш ва биологик ресурсларнинг қайта тикланишини таъминлайди.
Мамлакатдаги асосий ишлаб чиқарувчилар, айниқса, йирик корхоналар яшил технологияларга йўналтирилади.
Ватанимиз инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида «Яшил виза» (Green Visa) дастурини жорий этиш орқали юртимизга табиий ресурслардан самарали фойдаланишга капитал жалб қилинади.
Ўз навбатида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда яшил иқтисодиётга ўтилганлик ҳолатига баҳо бериш вақти етиб келди деб ўйлаймиз.
Шу муносабат билан, тармоқлар ва ҳудудларнинг «яшил иқтисодиётга ўтиш индекси»ни ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилади.
ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЙЎНАЛИШИДА
Юқорида қайд этганимиздек, инсонлар яшаш ҳуқуқининг фундаментал асосларидан бири бу – уларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлашдир.
Экологик ҳуқуқлар эса, мамлакатдаги экологик хавфсизликни таъминлаш орқали рўёбга чиқарилади. Шу сабабли ҳам биз сайловолди дастуримизда мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган сиёсатни амалга оширишни энг муҳим давлат сиёсати бўлиши керак деб ҳисоблаймиз.
Биз аҳолининг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда қуйидагиларга эътибор қаратамиз.
Биринчидан, мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича норматив ҳуқуқий база такомиллаштирилади. Бунда:
экология соҳасидаги тарқоқ қонунчилик ҳужжатларини кодификация қилиш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тартиби ва талабларини ягона соҳавий кодекслар жумладан, Экология кодекси, Сув кодекси, Ўрмон кодексида мустаҳкамланиши таъминланади;
халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш, мамлакат манфаатларига мос келувчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга қўшилиш чоралари кўрилади;
давлат экологик сиёсатининг устувор йўналишларини белгилашга қаратилган «Барқарор экологик ривожланиш Стратегияси» ишлаб чиқилиб, унинг бажарилиши таъминланади.
Аҳолининг табиий техноген ҳолатларда кўрган зарарини ким томонидан ва қандай тартибда қопланиши каби масалалар аниқ белгиланмаган.
Шу сабабли, мамлакатимизда бу соҳадаги қонунчиликни ишлаб чиқиш ҳамда экологик суғурталаш тизимини ривожлантириш ва уни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштиришни жоиз деб ҳисоблаймиз.
Бундан ташқари, сўнгги йилларда атмосфера ҳавосини яхшилаш зарурати шаҳарларда яшил майдонларни кўпайтиришни тақозо этмоқда.
Шу муносабат билан, Бош режаларни тузишда уларда яшил майдонлар камида 30 фоизни ташкил этиши, янги турар жой биноларининг қурилишида «яшил зоналар», болалар учун ўйин майдончаси ва машиналар тўхташ жойларини истиқомат қилувчи аҳолининг сонига мутаносиб равишда қуриш лозимлиги ҳақидаги талабни қонунчиликда белгилаш таклиф этилмоқда.
Иккинчидан, аҳолимизни қийнаб келаётган, узоқ йиллардан буён ечимини топмаётган ўткир экологик муаммоларни қатъий ҳал этиш зарур.
Айниқса, қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган масалаларга эътиборимизни қаратамиз:
Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни ривожлантиришнинг муҳим стратегик дастурларини ишлаб чиқишда экологик хавфсизлик мезонларини мажбурий тартибда киритиш зарур.
Ўтган 2022 йилда аҳолимиз томонидан ноқонуний қурилишлар бўйича 15 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.
Шундан келиб чиқиб, мамалакатимизда шаҳарсозлик фаолияти амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратининг аҳволини яхшилаш учун қўшимча чоралар кўриш керак.
Шу боис, шаҳарсозлик фаолияти ҳамда лойиҳа қурилиш ҳужжатлари ишлаб чиқилишида жамоатчилик назорати кучайтирилади. Бу орқали ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш, аниқланган ҳар қандай ҳолатда айбдорлар жавобгарликка тортилишига ва жазо муқаррарлигини таъминлашга эришиш мумкин.
Бугунги кунда ҳайвонлардан одамга юқадиган касалликлар – зоонозлар муаммоси ҳам кўплаб давлатлар учун жиддий экологик таҳдидга айланиб улгурган.
Шу сабабли, қаровсиз ҳайвонлар ва уй ҳайвонларини назорат қилиш бўйича мақсадли дастурлар қабул қилиниши таъминланади.
Мавжуд ҳайвонот ва наботот оламини асраш, кўпайтиришга алоҳида эътибор берамиз. Бунда қўриқхоналар, миллий табиат боғлари ва бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилиши таъминланади.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда кўплаб инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши уларнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш заруратини тақозо этмоқда.
Шу муносабат билан, ҳар қандай инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқишда, табиий ресурслар билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширишда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишда уларнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш мақсадга мувофиқ.
Экология соҳасидаги дастурлар ижросини таъминлаш нафақат давлат органлари балки, фуқаролар зиммасига ҳам масъулият юклайди.
Шу сабабли, мамлакатнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича тарғибот ишлари кучайтирилади. Экологик стратегия ва дастурларни амалга ошириш учун давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВ ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари жалб этилади.
Шунингдек, соҳадаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан парламент ҳамда жамоатчилик назорати кучайтирилади.
Биз экологик хавф-хатарларга қарши курашишда жамоатчилик кучидан ҳам унумли фойдаланишимиз мақсадга мувофиқ.
Шу мақсадда, экологик хавф-хатарларга қарши курашиш, уларни бартараф этишда давлат ва жамоатчилик иштироки ҳамда назорати самарадорлиги оширилади, электрон тизимлардан фойдаланиш орқали жамоатчи эколог инспекторлар фаолиятида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига кўпроқ йўналтирилади.
Юқоридаги таклифларнинг амалиётга жорий этилиши бизнингча, экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатининг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
МАМЛАКАТ ЭНЕРГЕТИКА ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎНАЛИШИДА
Олдимизда турган асосий масалалардан яна бири бу – энергетика тизимидаги муаммоларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишдир.
Аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини узлуксиз энергия билан таъминлаш жуда муҳим масала. Шу босидан ҳам, биз ўз дастурларимизда бунга алоҳида эътибор қаратамиз.
Партиямиз томонидан аҳолини узлуксиз энергия билан таъминлаш борасида бир неча маротаба таклифлар ишлаб чиқилиб, тақдим этилганини алоҳида қайд этиш жоиз.
Ўз навбатида сўнгги йилларда юртимизда 6 та янги иссиқлик ва 1 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиб, охирги 5 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича яратилган янги қувватлар ҳажми 5 000 мегаватдан ошганлигини ҳам партиямиз иштирокининг ва даъватининг натижаси сифатида баҳолаш мумкин.
Шу билан бирга, бундай натижалар аввалги 25 йилга нисбатан 1,5 баробарга кўп бўлсада, бу ҳам биз учун етарли эмаслигини таъкидлаш жоиз. Негаки, шунча ишлар қилинган бўлса ҳам ўтган қишдаги аномал совуқ вақтида аҳолини электр энергияси билан тўла таъминлай олмадик.
Мамлакатда энергия барқарорлигини таъминлашда хавфсиз ва безарар энг тўғри йўл бу қайта тикланувчи энергияни ривожлантириш ҳисобланади.
Ўтган 4 йилда Ўзбекистонда иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича хорижий инвесторлар билан умумий қиймати 6,9 миллиард долларга тенг 19 та битим имзоланган.
Бу Ўзбекистонда инвесторлар томонидан 19 та замонавий электр станция қурилади, ишлаб чиқариладиган электр энергияси сезиларли даражада ортади дегани.
Бироқ, бу ишларни имкон борича тезроқ ва сифатлироқ амалга ошириш орқали халқимизни бугунги замонавий ҳаётда учраётган электр энергияси танқислиги муаммосидан халос қилишимиз керак. Бунинг учун:
Биринчидан, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга қаратилган «Яшил энергетика Стратегияси»ни ишлаб чиқишимиз зарур.
Иқтисодиёт тармоқларида қуёш, шамол, кичик сув оқимлари, геотермал ва биомасса энергиясидан фойдаланиш ҳамда ушбу йўналишларга илғор инновацион технологияларни жорий этиш вақти етди деб ҳисоблайман.
Иккинчидан, иқтисодиётнинг кўп ресурс талаб қиладиган – энергетика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, транспорт коммуникация тизими ва коммунал соҳаларида энергия, ресурс тежовчи ва бошқа инновацион экологик ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий этишни қўллаб-қувватлашни кўзда тутяпмиз.
Қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбалари соҳасида бозор механизмларини татбиқ этиш, энергия ресурслари бозорида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш орқали ҳам аҳолининг муттасил ошиб бораётган энергия эҳтиёжини қондириш мумкин бўлади.
Бунинг учун чекка ва олис ҳудудларда қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчилар фаол қўллаб-қувватланади. Улар учун жозибадор лойиҳалар таклиф этилади. Хусусий инвесторлар учун имтиёз ва преференцияларни жорий этиш орқали ҳам соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кенг жалб этилади.
АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ, АҲОЛИ УЧУН ҚУЛАЙ АТРОФ МУҲИТ ШАРОИТЛАРИНИ ЯРАТИШ ЙЎНАЛИШИДА
Аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, оқова сув тармоқларини ривожлантириш, атмосферага ташланмаларни камайтириш, чиқиндиларни қайта ишлашни рағбатлантиришга қаратилган давлат сиёсати изчил давом эттирилади. Бу жараёнда ҳам жамоатчилик назорати ва жамоатчилик эшитуви институти ривожлантирилади. Бунда:
– сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар олиб бориш;
– аҳолининг, айниқса, қишлоқ жойларда яшаётган фуқароларни тоза ичимлик сув таъминотини яхшилаш;
– ичимлик сув таъминоти лойиҳаларида бозор механизмларини жорий этишга, лойиҳа ташаббускорининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар сув ҳисоблагичларнинг ўрнатиш чора-тадбирларини амалга ошириш зарур деб ҳисоблаймиз.
Сир эмаски, ҳатто пойтахтдаги айрим ҳудудларда, йирик шаҳарларимизда ҳам баъзи бир сув иншоотлари, корхоналардан доимий равишда бадбўй ҳид чиқаётгани одамларнинг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда.
Шу боис, келгусида аҳоли яшаш пунктларида бадбўй ҳид чиқараётган, локал оқова сув тозалаш иншоотлари бўлмаган ҳар қандай корхона фаолиятини белгиланган талабларга жавоб берадиган технологиялар жорий этилмагунча тўхтатишни таклиф этмоқдамиз.
Оқова сувларни тозалаш иншоотларининг самарадорлиги паст бўлган ҳудудлардаги оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ҳамда янгиларини қуриш чораларини кўриш зарур.
Шу билан бирга, коллектор-дренаж сувларидан қайта фойдаланишнинг замонавий ва илмий асосларини ишлаб чиқиб, жорий этишни рағбатлантириш механизмларини қўллаш орқали сув ресурслари муҳофаза қилинишини таъминлаш мумкин.
Саноат корхоналарининг сув ҳавзаларига салбий таъсирини камайтиришда автоматик таҳлил станцияларини ўрнатиш ва ахборотлар базасига интеграция қилиш орқали доимий назорат олиб бориш тизими жорий этилади.
Атмосфера ҳавоси тозалигини таъминлаш йўналишида:
Инсоният ҳаёти учун энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мувофиқлигини таъминлаш стратегик мақсадимиз бўлиб қолади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳар йили ўртача 8,5 миллион одам ҳавонинг ифлосланиши натижасида юзага келган касалликлардан вафот этади.
Эътибор беринг, тасдиқланган нормативларга мувофиқ атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси меъёри 4,0-5,0 дан паст кўрсаткичда бўлиши керак.
Бироқ, Ўзгидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, бугунги кунда Денов, Қўқон, Марғилон, Қарши, Китоб, Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарлари ҳавоси нисбатан тоза, яъни, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси 1,1 – 3,63 бирлик атрофида бўлса, Олмалиқ, Фарғона ва Тошкент шаҳарлари ҳавосининг ифлосланиш индекси 4,5 – 5,0 бирликдан ошган.
Сўнгги 10 йилда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши чанг ҳисобига 1,3 – 2,7 баробар, азот 2 оксиди ҳисобига 1,3 – 2,0 баробарга ёмонлашган. Бу ҳолат, айниқса, ёзнинг жазирама ва шамолсиз кунларида сезиларли ошади.
Маълумотларни таҳлил қилганимизда, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг 93-95 фоизи автотранспортлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Масалан, 2022 йилда Тошкент шаҳрида 426 минг тонна заҳарли чиқиндилар атмосфера ҳавосига чиқарилган бўлса, унинг 396 минг тоннаси ёки 93 фоизини транспорт воситалари чиқарган заҳарли ташланмалар ташкил қилади. 2018 йилда бу кўрсаткич 60 фоизни ташкил этиб, 4 йилда автотранспорт ташланмалари 30 фоизга ортган.
Бу, албатта, ташвишли. Зотан, йилдан-йилга мамлакатимизда автомобиллар сони ортиб бормоқда.
Шу боисдан, сайловолди дастуримизда ушбу муаммога ҳам алоҳида эътибор қаратиб, қуйидаги ишларни амалга оширишни белгилаб олдик:
Энг аввало, шаҳар ҳавосини тоза сақлаш учун аниқ ишлайдиган механизмларни яратамиз. Шунингдек, автомобилларни техник кўрикдан ўтказишдаги масъулиятни орттирган ҳолда тизимда жиддий назорат ўрнатилади.
Қолаверса, 2030 йилдан бошлаб, мамлакатда ички ёнув двигателли енгил автомобилларни сотиш, четдан олиб кириш тақиқланади.
Жамоат транспортининг жозибадорлиги оширилади. Бекатлар ва транспорт тўхташ жойларида велосипедлар учун хавфсиз ва ҳимояланган махсус жойлар қурилади.
Атмосферани ифлослантиришда юк ташувчи йирик машиналарнинг улуши ҳисобга олиниб, юк ташиш йирик юк машиналаридан темир йўлларга ва атроф муҳитга камроқ таъсир кўрсатадиган бошқа транспорт турларига ўзгартирилади.
Атроф муҳитга меъёрдан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи саноат корхоналарини модернизация қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Шу сабабли, атроф муҳитга меъёрдан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик учун компенсация тўловлари 5-10 бараваргача оширилади.
Юқорида назарда тутилган чоралар орқали атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини 2 бараварга камайтиришга эришилади.
Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида:
Мамлакатимиз аҳолисининг фаровон турмушини таъминлаш, республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш учун ер муҳим моддий неъмат ҳисобланиб, ундан ҳар қандай шароитда оқилона, унумли фойдаланиш мамлакат келажаги учун муҳим омил ҳисобланади.
Ҳар йили ўртача 900 минг – 1 млн нафарга кўпаяётган аҳолимизни озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қоплаш, бозорларда нарх-навонинг сунъий ошиб кетмаслигига эришиш, бир сўз билан айтганда мамлакатда доимий озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бизнинг устувор йўналишимиздир.
Мамлакатимизда ер ресурслари чекланган. Республикамиз умумий ҳудудининг бор-йўғи 9,7 фоизи ёки 4,3 млн. гектари суғориладиган ер майдонлари ҳисобланади.
Суғориладиган майдонларни кенгайтириш имкониятининг чеклангани, аҳоли сонининг кескин ошиб боришини инобатга олган ҳолда биз, қишлоқ хўжалигида «ақлли» ва ресурстежамкор технологияларни амалиётга тезроқ ва жадал татбиқ этиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришамиз.
Шу билан биргаликда, ернинг унумдор қатламини муҳофаза қилиш, ундан самарали фойдаланиш, тупроқ эрозиясининг олдини олиш ва унумдорлигини сақлаш, уни қайта тиклашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади.
Мамлакатимизнинг 60 фоизга яқин аҳолиси чўл ва яйлов ҳудудларида яшашларини ҳисобга олсак, яйловлар маҳсулдорлигини ошириш орқали чўл ҳудудларида янги иш ўринларини яратишга, бу ҳудудларда чорвачилик соҳасини ривожлантиришга жиддий эътибор берамиз.
Ҳозирги кундаги яна бир муаммо бу — озиқ-оват маҳсулотларига заҳарли пестицидлар ишлатиш миқдорининг ошиб бораётгани.
Республикамизда қишлоқ хўжалик экинларини зарарли ҳашарот, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда ҳар йили ўртача 45 миллион АҚШ доллари қийматида заҳарли кимёвий препаратлар ишлатилмоқда.
Ишлатилаётган пестицидларнинг аксарияти кучли заҳарлилик хусусиятига эгалигини ҳисобга олиб, уларни кескин қисқартириш орқали мамлакатда экологик тоза маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйиш, ўсимликларни эса касаллик-зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг биологик усулларини тизимли жорий қилишни лозим деб ҳисоблаймиз.
Инсон саломатлиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ масала бу гени ўзгартирилган маҳсулотлардан фойдаланиш ҳисобланади. Бу масала ҳали бизда етарлича ўрганилмаган.
Ҳозирги кунда дунёда ишлаб чиқилаётган маҳсулотлар умумий миқдоридан соянинг 80 фоизи, маккажўхорининг 70 фоизи, картошканинг 60-70 фоизи, гуручнинг 50 фоизи, лавлагининг 30 фоизи гени модификацияланган маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи йирик трансмиллий компаниялар ҳам ГМОдан фойдаланадилар.
Маълумотларга кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг 80 фоиздан ортиғи ГМО маҳсулотлар бўлган АҚШда 70,5 фоиз аҳоли аллергияга, 40-45 фоиз инсонлар семизликка мойил бўлса, трансгенлар тақиқланган Швецияда бу кўрсаткич 7 фоизни ташкил этади.
Ўзбекистонда шаклланган анъанавий сабзавотчилик ва боғдорчилик маданияти генларни модификация қилиш технологияларини қўлламасдан ҳам мазали таъмга ҳамда истеъмол хусусиятларига эга бўлган экологик тоза мева ва сабзавотлар етиштириш имконини беради деб ҳисоблаймиз.
Шу сабабли, бу бўйича олимларимизни жалб қилган ҳолда аниқ йўналишлар илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиб, «органик» қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, кимёвий воситалар ва гени ўзгартирилган организмлардан фойдаланиш тартибга солиниши лозим.
Қолаверса, мамлакатда маҳсулотларни етиштиришда пестицидлардан фойдаланишдан тўлиқ воз кечишга йўналтирилган «Яшил Ўзбекистон — 2030» дастури ишлаб чиқилади ва халқимиз учун экологик тоза маҳсулотлар етиштирилади.
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўналишида:
Минтақада сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши, қор ва ёмғирларнинг кам бўлаётганлиги, музликлар ва йирик дарёлар ҳавзаларида, кичик дарё ва сойларда сув сарфининг камайиб бораётганлиги, шунингдек, трансчегаравий сувдан фойдаланиш муаммолари туфайли республикада ўртача йиллик сув лимити 20 фоизга қисқарган.
Таҳлиллар иқлим ўзгариши Ўзбекистонда сув тақчиллигини янада кескинлаштиришини, 2008, 2011, 2014, 2018, 2020 ва 2022 йиллардаги каби қурғоқчиликнинг давомийлиги ва даврийлигининг кўпайишига олиб келишини ҳамда иқтисодиётнинг сув ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондиришда жиддий қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистонда 2015 йилгача бўлган даврда сувнинг умумий тақчиллиги 3 млрд.м3 дан ортиқни ташкил қилган бўлса, 2030 йилга бориб 15 млрд.м3 ни ташкил қилиши мумкин.
Умуман, республика бўйича сувга бўлган талаб 60-61 млрд.м3 бўлиб, ҳисоб-китоблар ва кўп йиллик маълумотлар таҳлилига кўра 2030 йилда сув таъминоти 45,2 млрд.м3, сув дефицити 15 млрд.м3 атрофида бўлиши кутилмоқда.
Талабга нисбатан етишмайдиган сувни сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш, ирригация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш, сув хўжалигини рақамлаштириш ва сувсизликка чидамли экинлар улушини кўпайтириш ҳисобига қоплаш орқали таъминлашимиз зарур.
Ушбу мақсадда қуйидагилар амалга оширилади:
қишлоқ хўжалиги, саноат ва иқтисодиёт тармоқларида сувдан самарали фойдаланишга қаратилган Миллий дастур ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
сув ресурсларининг ҳисобини юритиш жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш, сувнинг исроф бўлишини кескин камайтириш ва сувдан самарасиз фойдаланишни бартараф этиш;
транспорт воситаларини ювиш шохобчаларида сувдан такроран фойдаланиш тизимини жорий этиш;
қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежамкор технологияларни кенг жорий қилиш, уларнинг улушини умумий суғориладиган майдонларга нисбатан ҳозирги 16 фоиздан 40 фоизгача етказиш, шунингдек тежамкор технологияларни жорий қилишни давлат томонидан рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш лозим.
Минтақа мамлакатлари ўртасида йиллар давомида долзарб бўлиб турган масала – трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланишда сув дипломатиясини кучайтириш, албатта, зарур.
Чиқиндиларни хавфсиз қайта ишлаш бўйича:
Саноат корхоналари чиқиндилари ва қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш орқали атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш долзарб вазифаларимиздан эканини қайд этамиз.
Саноат корхоналарида йилига ўртача 115-120 млн. т. саноат чиқиндилари ҳосил бўлмоқда. Саноат чиқинди полигонларида 3,5 миллиард тоннага яқин саноат чиқиндилари йиғилиб қолган.
Эндиликда бундай турдаги чиқиндиларни хавфсиз олиб чиқиб кетиш бўйича техник воситалар билан жиҳозлаш талабларини кучайтирамиз.
Бундан ташқари, мамлакатда полиэтилен, полиамид таркибли қадоқлаш маҳсулотлари, бир марталик ишлатиладиган пластик ва бошқа идишлардан фойдаланишдан босқичма-босқич воз кечиш таклиф этилади.
Умуман олганда чиқиндилар соҳасини тартибга солувчи қонунчилик базасини қайта кўриб чиқиш долзарб бўлиб бормоқда.
Шу сабабли, хавфли чиқиндилар, тиббиёт ва биологик ҳамда қурилиш чиқиндиларини бошқариш ва қайта ишлашни тартибга солувчи ҳамда атроф муҳитга зарар етказувчи қадоқлаш материаллари ва товарларга экологик йиғимнинг ҳуқуқий механизмларини белгилаб берувчи «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинади.
Чиқинди муаммоларини самарали ҳал этиш мақсадида ҳосил бўлаётган саноат чиқиндиларини қайта ишлаш миқдори 40 фоизга етказилади.
Ушбу мақсадларга эришиш учун:
саноат ва маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида замонавий технологиялар кенг жорий этилади;
пластмасса маҳсулотлари учун муқобил материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқишни рағбатлантириш, пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва утилизация қилиш қоидалари ижроси устидан назорат кучайтирилади;
саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, маиший ва бошқа чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш, уларни қайта ишлаш ҳамда иккиламчи фойдаланиш чора-тадбирлари амалга оширилади;
хўжалик ва бошқа фаолият объектлари чиқиндиларини зарарсизлантириш ва хавфсиз жойлаштирилишини техник воситалар билан жиҳозлаш бўйича талаблар кучайтирилади;
чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш хавфи юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва зарарсизлантириш чекланади;
чиқиндилардан энергия манбаи сифатида фойдаланиш технологиялари кенг жорий этилади.
Биохилма-хилликни асраш ва бойитиш бўйича:
Биохилма-хиллик мамлакатимизда иқтисодий, эстетик, соғлиқни сақлашга оид ва маданий фаровонликнинг муҳим манбаи ҳисобланади.
Мамлакатимиз биохилма-хилликка бой. Шундай бўлса-да, айрим ноёб турлар ва экологик тизимлар йўқ бўлиб кетиш хавфи ҳар доим мавжуд. Бу каби муаммоларни зудлик билан бартараф этмасак ресурслар тиклаб бўлмас ҳолатга келиб қолиши мумкин.
Шу сабабли, ушбу соҳада қуйидаги муҳим вазифалар амалга оширилади:
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкалари ва сувли акваториясида уларнинг мақсадли вазифаларига зид бўлган ҳар қандай фаолиятга чек қўйилади;
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонларни овлаш ва ўсимлик турларини табиатдан ажратиб олишга 10 йиллик мораторий эълон қилинади;
геоахборот технологиялар асосида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ҳисобга олинади ва мониторинги юритилади ҳамда назорати кучайтирилади;
ўрмонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш орқали республика ҳудудининг ўрмон билан қопланганлик даражаси 15 фоизга етказиш чоралари кўрилади;
хусусий ҳайвонот боғлари ва питомниклар фаолияти йўлга қўйилади ва такомиллаштирилади;
браконьерлик ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси контрабанда савдосини чеклаш бўйича кескин чоралар кўрилади ҳамда улар устидан жамоатчилик назорати кучайтирилади.
ИҚЛИМ ЎЗГАРИШЛАРИГА МОСЛАШИШ, ОРОЛ ФОЖИАСИ ОҚИБАТЛАРИНИ ЮМШАТИШ ВА ОРОЛБЎЙИ ҲУДУДИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШИДА
Бутун дунёда глобал иқлим ўзгариши бўйича вазият жиддийлигича қолмоқда. Дунё экспертларининг фикрига кўра, 2050 йилга бориб, глобал исиш жараёнлари янада жадаллашиши ва ҳарорат ҳозиргига нисбатан 2-3 даражага ошиши башорат қилинмоқда.
Шу билан бирга, экспертлар Марказий Осиё давлатларида Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ ҳолатлар янада салбий таъсир ўтказишини таъкидламоқдалар.
Шунинг учун, биз барча саъй-ҳаракатларимизни Орол денгизининг ҳалокатли оқибатларини юмшатишга қаратилган инновацион лойиҳаларни амалга ошириш орқали Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга қаратамиз.
Бунда асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлади:
Глобал иқлим ўзгариши бўйича Париж битими доирасида мамлакатда иссиқхона газларини қисқартиришни назарда тутувчи миллий стратегия ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқамиз ва амалга оширамиз.
Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан ишларни тизимли равишда давом эттирамиз.
Оролбўйи минтақасига экологик инновация ва технологияларни татбиқ этиш ишларини кучайтириш орқали аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаймиз ва улар учун муносиб яшаш шароитларини яратиб, турмуш даражасини жиддий тарзда яхшилаймиз.
Нукус, Бухоро, Урганч, Хива, Навоий, Мўйноқ каби аҳоли яшаш пунктлари атрофида «яшил белбоғлар» барпо этиш ҳамда мазкур ҳудудлардаги яшил истироҳат боғлари майдонлари кенгайтирилади.
Халқаро аҳамиятга эга бўлган сувли-ботқоқ ҳудудлар (Рамсар конвенцияси) рўйхатига киритилган Айдар-Арнасой кўллар тизими, «Денгизкул», «Қуйимазор», «Тўдакўл», «Судочье-Акпетке» сув омборлари экотизимларини муҳофаза қилишни кучайтирамиз.
ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИ, СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИДА ИСЛОҲОТЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШИДА
Биз экологик қадриятлар устуворликка айланадиган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаш ва ОАВ фаолияти кафолатларини мустаҳкамлаш, одил судловнинг самарадорлигини ошириш борасидаги ислоҳотларни изчил давом эттирамиз.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар амалга ошириш лозим деб ҳисоблаймиз:
Фуқароларнинг ҳаёт сифатини пасайтирадиган ва атроф муҳитга зарар етказувчи ҳар қандай иқтисодий фаолиятни давлат томонидан молиялаштириш таъқиқланади.
Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан бири бўлади. Бунда, жамоатчилик назорати ва жамоатчилик эшитуви институти ривожлантирилади, барча тизимдаги давлат идоралари фаолиятида, тендерларда, давлат харидларида очиқлик ва шаффофликни кенгайтириш чоралари кучайтирилади, давлат амалдорларининг даромадларини декларациялаш амалиёти йўлга қўйилади.
Қолаверса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдаги эскирган жавобгарлик чоралари бекор қилинади, маъмурий органлар томонидан жарима қўллаш асослари қисқартирилиб, судларга кенгроқ ваколат берилади.
Жамиятда йўл ҳаракати билан боғлиқ муҳим ижтимоий муносабатларни қонун йўли билан тартибга солиш вақти етиб келди деб ҳисоблаймиз.
Шу муносабат билан, йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ муносабатларни қонуности ҳужжатлари орқали тартибга солиш амалиётидан воз кечиб, қонун асосида тартибга солишга ўтиш лозим.
Малакали юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш сифати оширилади, эколог-ҳуқуқшуносларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади.
Барча тизимдаги давлат идоралари фаолиятида, тендерларда, давлат харидларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш чоралари кучайтирилади.
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ТАЪЛИМ, ИЛМ-ФАН ВА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАЛАРНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШИДА
Ҳар биримиз фарзандларимизнинг бахтли бўлишини, беғубор муҳитда вояга етишини ва келажакда фаровон ҳаёт кечиришини истаймиз.
Аммо, буларнинг бари биздан атроф муҳитга шунга яраша муносабат кўрсатишимизни талаб этади. Зеро, биз яшаётган еримизни меросга эмас, балки қарзга, омонатга олганмизни алоҳида таъкидлаш жоиз. Қарзни, омонатни эса, бус-бутун етказиш бизнинг зиммамизда.
Бугунги кунда атроф муҳит мусаффолигини асрашга, табиатга, ер ва сувга бўлган муносабатни ўзгартиришга қаратилган маданий-маърифий соҳага оид вазифаларга ҳам алоҳида урғу берамиз.
Бунда биз жамиятда юксак экологик маданиятни шакллантириш, она табиатни, жумладан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш, уларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини кучайтирамиз.
Буни амалга оширишда мамлакатимиздаги экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналишида фаолият кўрсатаётган барча нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш асосий вазифамиз бўлади.
Аҳолимизнинг саломатлигини сақлаш, фуқароларимиз узоқ умр кўришларини таъминлаш энг олий мақсадимиздир.
Биз аҳоли саломатлигини сақлаш масаласига бошқача ёндошмоқчимиз. Ушбу ёндашув атроф муҳит, ҳайвонлар ва жамоат саломатлиги муаммоларининг асосий сабабларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган бўлади.
Яъни, табиат соғлом бўлса, тоза ҳаво ва тоза экологик озиқ-овқат маҳсулоти етиштирилади. Бу эса, инсон ва жамият соғлом бўлишининг фундаментал асоси ҳисобланади. Биз ана шу учбурчакни мувофиқлаштириш орқали «Ягона саломатлик» дастурини ишлаб чиқиб, ҳаётга изчил татбиқ этамиз.
Барча ривожланган давлатлар ривожланиш тенденциясининг асосини илм-фан тараққиёти белгилаган. Шундан келиб чиқиб, биз таълим, илм-фанни ривожлантиришга давлат маблағлари улушини ошириш лозим деб ҳисоблаймиз.
Шунингдек, Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси ҳаётга изчил ва самарали татбиқ этиш ғоясини илгари сурамиз.
Аҳоли томонидан партиямизга келиб тушаётган мурожаатлар таҳлилидан келиб чиқиб, давлат стоматологик клиникаларини ривожлантирамиз.
Қолаверса, аҳолининг экологик билимларини оширишга қаратилган «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш тўғрисида» дастур қабул қилинади.
Шу билан бирга, узлуксиз таълимнинг барча босқичларида экологик таълим-тарбия тамойилларини жорий этиш, фойдали қазилмаларни аниқлаш, қазиб олиш ва қайта ишлашнинг илмий-техник даражасини оширишга қаратилган илмий-тадқиқотларни ривожлантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бирини ташкил қилади.
Ўзбекистон Экологик партияси халқимизни, экологияга бефарқ бўлмаган барча фуқароларимизни дастуримизда белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва бебаҳо табиий бойликларини асраб-авайлашдек муҳим мақсадларга эришишда биргаликда фаол иштирок этишга чақиради.
Борий АЛИХОНОВ,
Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил