Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилЖанубий Флорида университети профессори ва ғаввос Жозеф Дитури 100 квадрат метрлик махсус капсулада 1000 фут (тахминан 305 метр) чуқурликка шўнғиди ва Атлантика океани тубида 90 кундан ортиқ вақт ўтказди. Олимлар унинг организмини ўрганишди, натижалар эса ҳайратланарли.
Тажриба чуқур денгиз шароитлари, хусусан, юқори босимнинг инсон организмига таъсирини ўрганиш учун ўтказилди. Океан тубида 93 кун яшаган Дитурининг соғлиғи доимий равишда олимлар томонидан кузатиб борилди.
Ғаввоснинг айтишича, тажрибадан сўнг унинг териси янада ёшариб, қайишқоқ бўлган, у ўзини анча яхши ҳис қила бошлаган.
Мутахассислар Дитури танасини ўрганиб, профессорнинг теломерлари (ҳужайра ёшлиги учун масъул бўлган ва ёши ўтган сайин қисқариб борувчи хромосомалар учидаги тузилмалар) 20 фоизга, илдиз ҳужайралари сони эса 10 баробарга кўпайганини аниқлашди. Бу унинг 10 йилга ёшарганини билдиради.
Олимлар чуқурликдаги юқори босим инсон танасига ижобий таъсир кўрсатади, ҳужайраларнинг ўсиши ва ривожланишини рағбатлантиради, деган хулосага келди. Шундай қилиб, тажриба натижасида Дитурининг танасида яллиғланиш белгилари икки баравар ва холестерин сезиларли даражада камайган.
Бироқ кўплаб мутахассислар сув остидаги босимнинг инсон танасига ижобий таъсирига шубҳа қилишади. Улар океан тубига узоқ вақт сайр қилиш жиддий соғлиқ муаммоларига, жумладан, витамин ва минералларнинг етишмаслигига олиб келиши мумкинлигига ишонишади. Мутахассислар қўшимча тадқиқотлар ва тажрибалар ўтказиш лозимлигини таъкидлашади. Бироқ, бу тадқиқот чуқур денгиз шароитларининг инсон танасига таъсирини ўрганиш учун янги истиқболларни очади ва янги даволаш ва ёшартириш усулларини ишлаб чиқишда асқатиши мумкин.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил