Экоолам      Бош саҳифа

Экологик маданиятни юксалтириш дастури қабул қилинади

– Мамлакатимизда кўп йиллардан буён экология соҳасида тўпланган тажрибалар ва қилинган саъй ҳаракатларимиз натижаси ўлароқ Ўзбекистонда Экологик партия сиёсий майдонда ўз ўрнига эга бўлди.

Экологик маданиятни юксалтириш дастури қабул қилинади

Қисқа муддатда партия сафдошлари 200 мингдан 500 минг нафарга кўпайди, шаҳар ва туманларда 300 дан кўпроқ янги бошланғич партия ташкилотлари ташкил этилди, экология ва атроф муҳитга оид кўплаб лойиҳалар амалга оширилди ва ташаббус қилинди.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Абдушукур Худойқулович Ҳамзаевни зиёли, маърифатли олим сифатида биламан. У киши меҳнат фаолиятини илм-фан ва педагогикадан бошлаган, кейинчалик эса ижро органларида турли раҳбар лавозимларида фидойилик билан меҳнат қилган.

Номзоднинг Сайловолди дастуридаги бир қатор муҳим жиҳатлар, илм-фан соҳасида фаолият юритган мутахассис сифатида, мамлакатимиз ҳаёти учун алоҳида аҳамият касб этишини таъкидламоқчиман.

Дастурда таълим, илм-фан соҳаларни янада ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. Яъни, таълим тизимини ислоҳ қилиш соҳасида  қуйидаги вазифаларни амалга ошириш муҳим этиб белгиланган.

Жумладан, Экологик таълимни ривож­лантириш концепциясини ҳаётга изчил ва самарали татбиқ этиш, аҳолининг экологик билимларини оширишга қаратилган «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш тўғрисида» дастур қабул қилиш, узлуксиз таълимнинг барча босқичларида экологик таълим-тарбия тамойилларини жорий этиш, фойдали қазилмаларни аниқлаш, қазиб олиш ва қайта ишлашнинг илмий-техник даражасини оширишга қаратилган илмий-тадқиқотларни ривожлантириш каби муҳим вазифалар устувор этиб белгиланмоқда.

Бу эса мамлакатимизда илм-фанни янада ривожлантиришга, таълим тизими ислоҳ этилишига хизмат қилади.

Муқаддас ТИРКАШЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔127

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар