Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани
Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция
БатафсилЖаҳоннинг қай бурчагида бўлмасин, Ўзбекистон номи тилга олинган жой борки, албатта Самарқанд ҳақида сўз очилади.
Қадим тарихга эга бўлган, буюк аждодларимиз қудратини бутун оламга кўрсатиб турувчи Самарқанд замини, бетакрор табиати ҳақида тарихий манбаларда кўплаб маълумотлар келтирилган. Сўнгги йилларда нафақат Самарқанд шаҳри, балки бутун вилоятда улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Самарқанд ҳар қачонгидан ҳам гўзаллашиб, ривожланиб халқаро ҳамжамият марказларидан бирига айланиб боряпти, десак хато бўлмайди.
Дунёда йилдан-йилга инсониятни ўйлантираётган экологик муаммолар ортиб бормоқда. Бунинг оқибатида кутилмаган табиат инжиқликлари, аномал иқлим ўзгаришлари, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши каби табиий офатлар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Тинимсиз ёққан ёмғирлар, чанг-бўрон остида қолган шаҳарлар, ҳаводаги зарарли заррачаларнинг ортиши, яшил масканларнинг ниҳоятда камайиб кетиши биз учун она табиатнинг «огоҳлик қўнғироғи» ҳисобланади. Афсуски, бу муаммолар юртимиз гавҳари бўлган Самарқанд вилоятини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг Самарқанд шаҳрида сайловчилар билан бўлган учрашувида мана шундай экологик муаммолар, уларнинг ечими бўйича таклифлар тилга олинди. «Яшил» тараққиёт йўлини таклиф этаётган номзоднинг Сайловолди дастурида келтирилган асосий йўналишлар сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди. Учрашув қизғин руҳда, савол-жавобларга бой ўтди.
– Мамлакатимизнинг янги Конституцияси асосида муддатидан олдин ўтказилиши белгиланган бу йилги Президентлик сайловига Ўзбекистон Экологик партияси ҳам барча партиялар учун яратилган тенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда бугунги қизғин сиёсий жараёнларга «Яшил тараққиёт учун!» шиори остида иштирок этмоқда. Биз мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш, «яшил» иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш орқали аҳолимизнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, халқимиз ва келажак авлод учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳамда фаровон жамиятни барпо этиш каби мақсадлар билан ўз дастуримизни сизларнинг эътиборингизга тақдим қилмоқдамиз, – деди учрашувда номзод Абдушукур Ҳамзаев.
Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри бетакрор шарқона қиёфаси, бой тарихи, ҳар қандай одамни ҳайратга соладиган ноёб обидалари билан сайёрамизнинг турли ўлкаларида афсонавий шаҳар сифатида машҳур. Самарқанд Рим билан бир қаторда турадиган «абадий шаҳар» деган ном билан Шарқ гавҳарига, бугун жаҳон аҳлининг албатта келиб кўриши шарт бўлган 50 та шаҳарнинг бирига айланди.
Аммо шунга қарамасдан Самарқанд вилоятида ҳам ичимлик сув муаммоси ва яшил ҳудудларнинг етишмаслиги, ҳудуддаги биохилма-хилликни асраш, чўлланиш, ерлар деградацияси каби экологик муаммолар мавжуд. Вилоят ҳудудига қарашли миллий табиат боғларини, мавжуд дарё ва кўллар атрофидаги наботот ва ҳайвонот оламини асраш долзарб аҳамиятга эга. Мисол учун Зарафшон дарёсида сув сатҳи пасайиши, назоратсиз равишда қудуқлар қазилиши оқибатида ер ости сувлари камайиб, табиий булоқларнинг ҳам қуриб қолаётгани бугун ташвишланарли ҳолдир. Зарафшон дарёси ва унинг атрофидаги ўзанлардан кўп миқдорда шағал ва тош қазиб олинаётгани ҳудуддаги табиий тўқайзорларнинг микрофлораси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Номзоднинг Сайловолди дастурида бу каби муаммоларга қарши курашиш бўйича аниқ таклифлар кўзда тутилган. Жумладан, биохилма-хилликни ва экотизимларни сақлаш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонларини мамлакат ҳудудининг ҳозирги 14 фоиздан 20 фоизга етказиш чоралари кўрилади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкалари ва сувли акваториясида уларнинг мақсадли вазифаларига зид бўлган ҳар қандай фаолиятга чек қўйилади. Камёб ва кескин камайиш хавфи остида турган ҳайвонларни овлаш ва ўсимлик турларини табиатдан ажратиб олишга 10 йиллик мораторий эълон қилинади.
Сайловолди дастурида айнан Самарқанд учун аҳамияти юқори бўлган ташаббуслар ҳам бисёр. Шулардин бири – «Яшил виза» дастурини жорий этиш.
– Кўҳна ва боқий Самарқанд ўзининг бетакрор табиати, сўлим гўшалари, гўзал атроф муҳити билан ҳам сайёҳларни ўзига жалб этиши керак. Қадимда етти иқлимга донғи кетган Самарқанд боғларини қайта тиклаш, ҳудуднинг «яшил» оламга хос ривожланиши жаҳонга уни янада кенг танитади, бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб этади.
Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзоднинг Сайловолди дастури партиянинг номи ва фаолиятини тўлиқ акс эттиради. Яъни, бу «яшил» иқтисодиётга, чиқиндиларни қайта ишлашга эътиборни кучайтириш, иқлим ўзгаришига мослашиш, Орол денгизидаги экологик фожианинг оқибатларини камайтириш, атмосферага зарарли чиқиндиларни камайтириш, табиий ресурслардан тўғри фойдаланиш, аҳоли ўртасида экологик маданиятни ошириш, экологик муаммоларни ҳал қилишда хорижий ҳамкорлар билан муносабатларни яхшилашга қаратилган сиёсатдир.
Ер ресурслари мамлакатимиз аҳолиси фаровонлигининг асосий бойлиги бўлиб, мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини белгилайди. Суғориладиган ҳамда лалми ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш мамлакатнинг бугуни ва келажаги учун энг муҳим омил ҳисобланади. Шу сабабли, Экопартия «Ер элни боқади» тамойилига асосланиб, ер ресурсларини муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича аниқ лойиҳаларни амалга оширади.
Таҳлиллар иқлим ўзгариши Ўзбекистонда сув тақчиллигини янада кескинлаштиришини, 2008, 2011, 2014, 2018, 2020 ва 2022 йиллардаги каби қурғоқчиликнинг давомийлиги ва даврийлигининг кўпайишига олиб келишини ҳамда иқтисодиётнинг сув ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондиришда жиддий қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш, сув истеъмол қилиш маданиятини ошириш ва сувга нисбатан тўғри муносабатни шакллантириш жамиятимизда энг муҳим устувор вазифалардан биридир. Бунга эришиш учун экинларни суғоришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш кўзда тутилган. Самарқанднинг ҳам кўплаб ҳудудларида бугунги кунда сув билан боғлиқ муаммолар бўй кўрсатмоқда. Шунинг учун ҳам сайловчилар номзоднинг айнан сув муаммолари билан боғлиқ бандларини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
Ўтган йилларда қадимий Самарқандда 280 минг туп манзарали дарахт ва буталар экилди, 170 гектар яшил ҳудудлар яратилди. Бу эса Самарқанднинг экологик вазиятини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.
Сайловчилар атроф муҳитни асраб-авайлаш, ўзлари дуч келаётган турли экологик муаммоларни бартараф этишда фаол иштирок этиш истагини ҳам билдиришди. Учрашув якунида самарқандлик сайловчилар экологик барқарорликни таъминлаш, сув танқислигининг олдини олиш, чўлланишга қарши курашиш каби ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил