Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани
Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция
БатафсилЖалолиддин Мангуберди ордени соҳиби бўлмиш Хоразм вилояти жонажон Ватанимизнинг гавҳари, жаҳон туризм ва маданият марказларидан бири сифатида барчамизнинг фахру ифтихоримизга айланган замин ҳисобланади.
Очиқ осмон остидаги музей, Хоразмнинг гавҳари бўлмиш Хива 2023 йил Ислом мероси манзили номинацияси ғолиби бўлгани ҳам бу улуғ заминнинг халқаро миқёсдаги яна бир эътирофидир. Зотан, Хоразм диёри дунё цивилизациясининг энг қадимий бешикларидан бири. Халқимиз маънавиятининг ноёб ёдгорлиги бўлган «Авесто» китоби ҳам Хоразм тупроғида яратилган бўлиб, маълумотларга кўра «Хоразм» сўзи ҳам илк бор ана шу ноёб китобда учрайди.
Бу кўҳна заминда дунёга келган Муҳаммад Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Замахшарий сингари алломалар дунё илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган. Бу ернинг тупроғи тиллога тенг, қовунларининг таъми етти иқлимга машҳур.
Хоразм вилояти Паҳлавон Маҳмуд, Султон Увайс, Носириддин Рабғузий, Сулаймон Боқирғоний, Баҳоуддин Валад ва унинг буюк ўғли Жалолиддин Румий, Абулқосим Али Хоразмий, Исмоил Журжоний, Сирожиддин Саккокий, Мунис, Баёний, Чокар, Ҳожихон Болтаев, Комилжон Отаниёзов сингари кўплаб мутафаккир, илм-фан ва санъат намояндаларининг ватани ҳисобланади.
Ўзига хос иқлимга эга Хоразм табиати ҳам бугун бир қатор экологик муаммолар қаршисида турибди. Қурғоқчилик, ерларнинг шўрланиши, тупроқ деградацияси, аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш, биохилма-хилликни сақлаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш каби масалаларга ечим топиш ушбу вилоят аҳолиси, ноёб табиати учун ҳам долзарб аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг хоразмлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувида ҳам булар ҳақида атрофлича сўз юртилди, Сайловолди дастурида мазкур йўналишда катта мақсадлар қўйилгани эътироф этилди.
Бугунги кунда Хоразм воҳасининг энг оғриқли муаммоларидан бири бу ичимлик сув масаласидир. Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларидаги аҳоли каби хоразмликлар ҳам бу борада кўмакка муҳтож.
Айни пайтда вилоятнинг 531 та маҳаллаларида истиқомат қилаётган қарийб икки миллион аҳолининг 86 фоиз марказлашган ичимлик сув билан таъминланган. 2017-2022 йилларда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасида амалга оширилган ишлар натижасида 4072,4 км. ичимлик сув 14,7 км. оқова сув тармоқлари ҳамда 145 та ичимлик, 3 та оқова сув ҳайдаш иншоотлари қурилди ва реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди. Бу саъй-ҳаракатларнинг самараси ўлароқ, аҳолининг марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 52,2 фоиздан 82,6 фоизга етказилган.
Албатта, бу ишларда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан билдирилган ташаббус ва таклифлар ҳам инобатга олинганлиги бизни қувонтиради.
Вилоятда марказлашган ичимлик сув билан таъминланиш бошқа ҳудудларга нисбатан анча яхши бўлсада, бу борада ҳам қилиниши зарур бўлган ишлар ҳали кўп. Хусусан, аҳолининг, айниқса, қишлоқ жойларда яшаётганларнинг тоза ичимлик сув таъминоти ва сифати яхшиланиши лозим. Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида бу масалага алоҳида эътибор қаратилган.
Ичимлик сув таъминоти лойиҳаларида бозор механизмларини жорий этишга, лойиҳа ташаббускорининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар сув ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши натижасида сув ресурсларидан самарали фойдаланишга эришилиши, аҳоли яшаш пунктларида бадбўй ҳид чиқараётган, оқова сув тозалаш иншоотлари бўлмаган ҳар қандай корхона фаолияти белгиланган талабларга жавоб берадиган технологиялар жорий этилмагунча тўхтатилиш амалиёти жорий этилиши сайловолди дастуридаги устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинган.
Маълумки тупроқ ва ундаги бой ресурслар барча тирик организм, хусусан, инсоният учун ҳаёт манбаи бўлиб хизмат қилади.
Биз кўпда эътибор бермайдиганимиз азиз неъмат бўлмиш тупроқ одамлар ҳамда флора ва фауна олами учун яшаш майдонини таъминлайди, биологик хилма-хилликни сақлайди, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Шу боис ҳам ҳаётимизни тупроқсиз тасаввур қила олмаймиз.
Афсуски, бугунги кунда экологик муаммолар, табиий муҳитнинг бузилиши оқибатида тупроқ таркиби ҳам ўзгариб, унумдорлиги камайиб боряпти, шўрланиш даражаси ортмоқда. Бу муаммо Хоразм вилоятини ҳам четлаб ўтгани йўқ.
Ўзбекистон миқёсида оладиган бўлсак, Орол ҳалокати оқибатида кўплаб экологик муаммолар, шу жумладан, тупроқ шўрланиши, унумдорлиги пасайиши даражаси сезиларли ошиб бормоқда. Юртимиз ҳудудининг 31,4 миллион гектари табиий шўрланишга, қум кўчкилари, чангли буҳрон ёки гармселлар таъсирига учраган қурғоқчил ва ярим қурғоқчил майдонларга айланган.
Шунинг учун ҳам номзоднинг Сайловолди дастурида мақсад қилинган тупроқ шўрланиши ва унинг олдини олиш борасидаги ечимлар хоразмлик сайловчилар томонидан фаол қўллаб-қувватланди.
– Тупроқни муҳофаза этиш борасида давлат ва жамоатчилик назорати кучайтирилади. Тупроқ шўрланишининг олдини олишда илм-фан ютуқларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилади, – дея таъкидлади Абдушукур Ҳамзаев. – Атроф табиий муҳитни, бино ва иншоотларни ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш таъминланади ҳамда ер ости бойликларидан ўзбошимчалик билан фойдаланишга барҳам берилади.
Шунингдек, Президентликка номзод Урганч, Хива ва бошқа йирик аҳоли яшаш пунктлари атрофида «яшил белбоғлар» барпо этиш, Хоразм иқлимига мос гужум, тут, қандим, саксовул, жийда, япон сафораси, каталпа, шумтол, павловния, заранг, акация, шарқ туяси каби дарахт кўчатларини кўпроқ экиш зарурлигини қайд этиб ўтди. Билдирилган таклифлар сайловчилар томонидан илиқ қарши олинди.
Учрашув қизғин муҳокама ва мунозараларга бой бўлиб, сайловчилар ўзларининг барча саволларига батафсил жавоб олдилар. Сўзга чиққанлар Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаевни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар ва барчани ушбу номзодга овоз беришга чақирдилар.
Саида РУСТАМ қизи.
Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил