Давр нафаси      Бош саҳифа

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: «Оролбўйи яна яшнайди, Қорақалпоғистон кенгликларига яшил олам кириб боради»

Қорақалпоғистон табиати кескин континентал бўлиб, Марказий Осиёнинг бепоён саҳро ҳудуди иқлими билан белгиланади, ёғингарчилик миқдори жуда кам, мавжуд сув захиралари тез буғланиб кетади.

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  «Оролбўйи  яна яшнайди,  Қорақалпоғистон кенгликларига  яшил олам кириб боради»

Ҳудуднинг аксарият қисмини Устюрт платоси ва Қизилқум саҳроси эгаллайди. Улар ўртасида қуриб бораётган Орол денгизи ва Амударё ўзани мавжуд, ўз навбатида уларни яна бир янги саҳро – Оролқум ажратиб туради.

Мана, ярим асрдан ортиқ вақт ўтяптики, Орол муаммоси халқимизнинг энг қайғули ва оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Бир пайтлар улкан ҳудудни эгаллаб, жўш уриб турган денгиз ўрнида қум ва туз саҳролари пайдо бўлган. Орол денгизининг қуриши минтақамизда табиий мувозанат ва иқлим ўзгаришига жиддий таъсир кўрсатаётгани сир эмас.

Улкан денгизнинг қуриши сабабли Қорақалпоғистон жуда катта глобал экологик муаммога учраган ҳудуд ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мамлакат барқарор ривожланишининг узоқ йиллик стратегиясида, албатта, бу масала энг юқори ўринларда туриши, жамоатчилик эътибор марказида бўлиши шарт.

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституциясида экология ва атроф муҳит муҳофазасига оид алоҳида боб киритилди. Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан давлат томонидан чоралар кўрилиши конституциявий норма сифатида мустаҳкамланиши тарихий бир воқеа бўлди.

Орол фожиаси нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунё иқлими, табиати, экологияси учун ўнглаб бўлмас зарба бўлмоқда. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Экологик партияси ўзининг дастурий мақсадларида бу муаммони бот-бот кўтармоқда, унинг ечими учун фаол курашмоқда.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекис­тон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан бўлган учрашуви том маънода иштирокчиларда катта умидлар уйғотди.

– Орол денгизининг қуриб қолгани нафақат бир минтақа, балки жаҳондаги энг хавфли экологик фожиалардан ҳисобланади. Унинг оқибатлари атроф муҳит даражасиданда ташқарига чиққан, унинг таъсири мазкур ҳудудда ва унинг атрофида яшовчи миллионлаб одамларнинг ҳаётига таъсир кўрсатмоқда. Туз ва чанг бўронлари минтақадан Ер юзининг олис-олисларигача бориб етиб, биологик унумдорлик ва биохилма-хиллик, экотуризм ҳолати, сув таъминоти, одамлар саломатлиги, иқтисодий тараққиётга таҳдид солмоқда, – деди Абдушукур ҲАМЗАЕВ сайловчиларга мурожаат қилар экан. – Қорақалпоқ халқ донолигида «Тоғайсыз жердиң сәни жоқ» (Ўрмонсиз ернинг чиройи йўқ) деган мақол бор. Яъни Оролбўйи минтақасини яшилликка буркамасдан экологик мувозанатни тиклаш мушкул. Шунинг учун, биз барча саъй-ҳаракатларимизни Орол денгизининг ҳалокатли оқибатларини юмшатишга қаратилган инновацион лойиҳаларни амалга ошириш орқали Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга қаратамиз.

Сўнгги йилларда бошқа ҳудудлар қаторида Қорақалпоғистонда ҳам улкан ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Қорақалпоғистонда ўзлаштирилган инвес­тиция маблағлари – 10,1 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, экспорт ҳажми 365,3 млн.долларга етган. Ҳозирда мазкур ҳудудда 31 та йирик саноат корхонаси, 198 та қўшма корхона, 3 600 та кичик саноат корхонаси, 4 308 та бизнес субъектлари самарали фаолият юритмоқда. Аҳоли учун жорий йил бошида 216 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилган.

Оролбўйи минтақаси аҳолисининг муносиб тарзда яшаши ва меҳнат қилиши учун нимаики зарур бўлса, ҳаммасини яратишга киришилди ва бу интилишлар дастлабки самарасини ҳам бера бошлади.

Қолаверса, қуриган Орол тубида ўрмонзорлар барпо этиш каби улкан ободонлаштириш ишлари олиб борилдики, бунинг қанча кўлам касб этишини биргина рақам ҳам яққол кўрсатади: 2018 – 2022 йилларда Оролбўйи ҳудудидаги жами 1,8 млн. гектар майдонга чўл ўсимликлари экилиб, яшил ҳудудлар барпо қилинди.

Инсон қадри, унинг манфаатлари устувор даражага кўтарилиб, барча саъй-ҳаракатлар одамларнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, муносиб яшаш шароитини таъминлаш ва эртанги кунга ишончни мустаҳкамлашга қаратилди. Буни Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсад қилинган эзгу амаллар мисолида ҳам кузатиш мумкин. Айни шу омил боис бугун Нукусдан тортиб, энг олис овулларигача улкан бунёдкорлик ишлари бажарилиб, ҳар бир ҳудуд ўзгача қиёфага кирмоқда.

Номзод таклиф этаётган дастурий мақсадларга кўра, Орол денгизи фожиаси оқибатларини бошидан кечираётган ҳудудлар, айниқса, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иқлим ўзгариши хавфи ва таҳдидларини камайтиришга қаратилган лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ қилиш бош режамиз саналади. Фермер ва деҳқон хўжаликлари, кластерларга суғориш тармоқларини модернизация қилиш тавсиялари ишлаб чиқилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кам сув талаб қиладиган даражада иссиқхоналар ва томчилатиб суғориш асосида етиштириш бўйи­ча техонологик таъминот бўйича яқиндан ёрдам берилади. Қурғоқчиликка бардошли экинлар экишни жорий этиш ва даромад манбаини оширишда ёрдам кўрсатилади. Фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг ўз таморқаларида иссиқхоналар қуриш, сув таъминоти ишончлилигини ошириш ва боғдорчиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит ва субсидиялар кўпроқ ажратилади.

Шунингдек номзод бугунги куннинг яна бир долзарб муаммоси Қорақалпоғистонда чиқиндиларни қайта ишлаш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

– Корхоналар чиқиндилари ва қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш орқали атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш долзарб вазифаларимиздан биридир, – деди Абдушукур Ҳамзаев бу ҳақида тўхталар экан. – Саноат корхоналарида йилига ўртача 115-120 млн. тонна саноат чиқиндилари ҳосил бўлмоқда. Чиқинди полигонларида 3,5 миллиард тоннага яқин саноат чиқиндилари йиғилиб қолган.

Қорақалпоғистонда 31 та йирик саноат корхонаси, 198 та қўшма корхона ҳамда 3 600 та кичик саноат корхонаси мавжудлиги инобатга олинганда мазкур йўналишдаги муаммолар бевосита бу ҳудудга ҳам алоқадор экани ойдинлашади.

Эндиликда бундай турдаги чиқиндиларни хавфсиз олиб чиқиб кетиш бўйича техник воситалар билан жиҳозлаш талабларини кучайтирамиз. Бундан ташқари, мамлакатда полиэтилен, полиамид таркибли қадоқлаш маҳсулотлари, бир марталик ишлатиладиган пластик ва бошқа идишлардан фойдаланишдан босқичма-босқич воз кечиш таклиф этилади. Шу сабабли, хавфли чиқиндилар, тиббиёт ва биологик ҳамда қурилиш чиқиндиларини бошқариш ва қайта ишлашни тартибга солувчи ҳамда атроф муҳитга зарар етказувчи қадоқлаш материаллари ва товарларга экологик йиғимнинг ҳуқуқий механизмларини белгилаб берувчи «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинади.

Дунёнинг бoшқa ҳaр қaндaй чўллaридa бўлгaни кaби Оролқумдa ҳaм инсонлaрнинг тўкис ҳaёт кечириши, ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaниш, биoxилмa-xиллик ва экотизимни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган инфрaтузилмa ва ижтимoий шaрт-шaрoитлaр етарли эмас. Шунинг учун ҳам номзоднинг Сайловолди дастурида устувор қилиб белгиланган барча вазифалар Қорақалпоғистон Республикасида умргузаронлик қилаётган минглаб юртдошларимиз томонидан илиқ кутиб олинди. Зеро, дастурда меҳнаткаш қорақалпоқ элининг эртанги куни, келажаги учун муҳим бўлган барча янгиланишлар ўз аксини топган.

Учрашувда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари ва оқсоқоллари, барча табиатсевар инсонлар, ёшлар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Экологик партиядан номзоднинг Сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашларини таъкидлашди. Барчани Абдушукур Ҳамзаевга овоз беришга чақиришди.

 

Саида ИБОДИНОВА,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг  тарихий  анжумани

Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани

🕔16:49, 30.10.2025 ✔49

Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция

Батафсил
Парламентда  «яшил энергия»  масаласи муҳокама қилинди

Парламентда «яшил энергия» масаласи муҳокама қилинди

🕔16:49, 30.10.2025 ✔51

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.

Батафсил
Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔72

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг  тарихий  анжумани

    Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани

    Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция

    ✔ 49    🕔 16:49, 30.10.2025
  • Парламентда  «яшил энергия»  масаласи муҳокама қилинди

    Парламентда «яшил энергия» масаласи муҳокама қилинди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.

    ✔ 51    🕔 16:49, 30.10.2025
  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 72    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 85    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 79    🕔 15:35, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар