Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Абдушукур Ҳамзаев: «Саноати ривожланаётган Наманганда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш вақти келди»

Бугунги кунда нафақат бутун мамлакатимиз, балки юзга яқин хорижий давлатларда Наманган номи тилга олинадиган бўлса, энг аввал гулларга бурканган обод манзиллар, меҳмондўст одамлару замонавий шаҳарлар манзараси киши кўз олдида намоён бўлади.

Абдушукур Ҳамзаев:  «Саноати ривожланаётган Наманганда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш вақти келди»

Ҳар йили анъанавий тарзда гуллар фестивалини ўтказиб, ўзининг бунёдкорлигию ташаббускорлиги билан жаҳон оммасини ҳайратга солаётган ҳамда уларнинг жаннатмонанд Ўзбекистонимизга бўлган қизиқиши ортишига сабабчи бўлаётган наманганликлар айни дамда бошқа соҳаларда ҳам ўз илғорлигини намоён этяпти.

Фикримиз исботи сифатида сўнгги йилларда Наманган вилояти республикамизнинг енгил ва озиқ-овқат саноатлари марказларидан бирига айланганини қайд этишимиз мумкин. Бу ерда Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг 15 фоизини ишлаб чиқарувчи йирик тўқимачилик корхоналари фаолият юритаётгани ҳам наманганликларнинг нақадар меҳнатсевар ва жонсарак халқ эканидан дарак беради.

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаев мана шу меҳнатсевар ва ишбилармон наманганлик сайловчилар билан учрашди. Бўлиб ўтган учрашув қизғин савол-жавобларга бой бўлди.

Маълумки, ривожланишга эришиш учун энг аввало халқнинг тушмуш шароитини яхшилаш зарур. Биламизки, кўплаб вилоятларда ҳали ҳамон ичимлик сув ва оқава сув тармоқлари кириб бормаган маҳаллалар мавжуд. Кириб борганлари эса аллақачон таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

Таҳлиллар иқлим ўзгариши Ўзбекистонда сув тақчиллигини янада кескинлаштиришини, 2008, 2011, 2014, 2018, 2020 ва 2022 йиллардаги каби қурғоқчиликнинг давомийлиги ва даврийлигининг кўпайишига олиб келишини ҳамда иқтисодиётнинг сув ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондиришда жиддий қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда 2015 йилгача бўлган даврда сувнинг умумий тақчиллиги 3 млрд.м3 дан ортиқни ташкил қилган бўлса, 2030 йилга бориб 15 млрд.м3 ни ташкил қилиши мумкин.

– Талабга нисбатан етишмовчиликни ҳисобга олиб, сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш, ирригация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш тадбирлари, сув хўжалигини рақамлаштириш ва сувсизликка чидамли экинлар улушини кўпайтириш ҳисобига муаммога ечим топишимиз зарур, – деди Абдушукур Ҳамзаев учрашувда.

Маълумотларга кўра, Наманган аҳолисининг ичимлик сув билан таъминланиш даражаси – 80,3 фоизни, табиий газ билан таъминланиш даражаси эса – 35,3 фоизни ташкил этади.

Аҳоли мурожаатларининг аксарияти ҳам айнан мана шу йўналишларда бўляпти.

Ёруғ-ёз кунларида бу муаммолар бироз ёддан кўтарилар, аммо куз-қиш мавсуми бошланиши биланоқ, одамлар бу борада кўплаб қийинчиликларга дуч келишади. Шунингдек, айрим жойларда йирик завод ва фабрикалар томонидан атмосферага зарарли газларнинг чиқарилиши, яшаш пунктларига яқин жойларда чиқинди полигонларининг мавжудлиги одамлар ҳаётига жиддий хавф туғдиради. Турли касалликлар келиб чиқишига, умрнинг қисқаришига сабаб бўлади.

Наманганда 49 та йирик саноат корхоналари, 322 та қўшма корхона, 8 126 та кичик саноат корхоналари мавжудлигини ҳисобга оладиган бўлсак, атроф муҳитга етказилиши мумкин бўлган хавфлар анчайин юқори эканини тахмин қилиш қийин эмас.

Шулардан келиб чиқиб, Абдушукур Ҳамзаев дастурга бу бўйича ҳам бир қанча режа ва таклифлар киритганини таъкидлаб ўтди.

Дунёда инсониятни ўйлантираётган экология муаммолари тобора ортиб бормоқда. Йилдан-йилга глобал иқлим ўзгаришлари, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, қурғоқчилик каби ўткир экологик таҳдидлар дунё афкор оммасини ўйлантирмоқда, олимлар, сиёсатчилар, ҳар бир мамлакат, минтақа олдига янги вазифаларни қўймоқда.

Демакки, аҳолининг яшаши ва ишлаши учун муносиб шароитларни яратиш ва яхшилаш бўйича долзарб масалалар кўп.

Номзоднинг дастурида барқарор экологик ривожланиш мақсадларига эришиш орқали атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини жадаллаштириш, табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, аҳолининг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини ҳамда экологик хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифалар сифатида белгиланган.

Хусусан, иқтисодиётнинг барча соҳаларини «яшил» иқтисодиёт тамойиллари асосида ривожлантиришга йўналтирилган сиёсат юритиш ҳамда «яшил» технологиялар соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни молиялаштириш ҳажмларини ошириш, тадбиркорлик субъектларини «яшил» технологияларга ўтишини иқтисодий ва молиявий рағбатлантириш тизимини жорий этиш орқали юқоридаги мақсадларга эришиш кўзда тутилаётгани айтилди.

Бу борада инсон саломатлиги ва хавфсизлиги учун муҳим бўлган марказлашган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларини яхшилаш бўйича дастурий вазифаларни амалга ошириш орқали аҳолининг тоза ичимлик сув таъминотини янада яхшилаш режалаштирилмоқда.

Таъкидланишича, келгусида аҳолининг, айниқса, қишлоқ жойларда яшаётганларнинг тоза ичимлик сув таъминоти ва сифати яхшиланади.

Учрашувда Сайловолди дастурининг бошқа бандларидаги вазифалар тўғрисида ҳам атрофлича маълумотлар берилди. Сайловчиларнинг фикри ва таклифлари тингланди.

Сайловчилар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Абдушукур Ҳамзаев номзодини қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва бошқаларни ҳам шунга даъват этди.




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар