Экоолам      Бош саҳифа

КИМ БИЛАН ДЎСТЛАШИШНИ ОНАМ ҲАЛ ҚИЛАДИМИ?

— Яқинда 17 ёшга тўламан. Мен авваллари ўзим хоҳлаган одам билан дўстлашардим. Ким билан дарс тайёрлаш, кимга қўнғироқ қилишни ўзим ҳал қилардим. Мактабни битирдим, паспорт олдим, лекин энди ота-онам ҳар бир қадамимни назорат қилишни бошлади. Қаердаман, ким биланман, нима қиляпман...

КИМ БИЛАН ДЎСТЛАШИШНИ ОНАМ ҲАЛ ҚИЛАДИМИ?

Умуман, ҳаммаси уларга қизиқ. Энг ёмони, ҳам қўшним, ҳам тўққиз йил бир синфда ўқиган дугонам билан дўст бўлишим уларга ёқмай қолди. У тарбиясиз, ўқишга қизиқмайдиган қиз эмиш, мени ҳам йўлдан ураётган экан. Дугонам мени сўраб уйга келса, ҳар хил баҳоналар билан мени йўқ деб юборишади. Яхши ўқимаса, нима қилибди? Ҳамма ҳам олим бўлавермайди-ку?!

И.ЗАРИПОВА,

Тошкент шаҳри

— Қиз боланинг тарбияси ўта нозик масала ҳисобланади бизнинг ўзбекчиликда, — дейди Тошкент шаҳридаги «Чоштепа» маҳалла фуқаролар йиғини диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Зуҳра ВАҲОБОВА. — Оилада қизалоқ дунёга келиши билан унга ота-онасидан тортиб, опасингиллари-ю қариндошларигача ғамхўрлик қилади. Ёмон кўз, гап-сўздан асрашга интилади. Ўсмирлик давригача қизлар кўпроқ эркаланса, ўтиш даврига келиб, уларга нисбатан бироз қаттиққўлроқ бўлинади. Бунинг ўзига яраша қатор сабаблари бор. Аввало, қиз болага бировнинг хасми сифатида қаралади. Унинг одоби, хулқ-атвори борадиган хонадонида раҳматга сазовор бўлсин, деб энг яхши амаллар ўргатилади. Таълим олиши, ҳунарли бўлишига имкон яратилади. Бадхулқ давралардан узоқ тутишга, яхши одамларга ёндаштиришга ҳаракат қилинади. Чунки ўтиш давридаги қиз очилаётган ғунчага ўхшайди. Ғунча қанчалик гўзал бўлмасин, у ҳали мўрт, турли шамол ва довулларга чидамсиздир. Шу боис ота-она вояга етаётган фарзандини ташқи таъсирлар, ҳаёт шамолларидан асраб-авайлашга интилади.

Аммо ўсмир қизларимиз бу ғамхўрликни ҳар доим ҳам тўғри қабул қилавермайди. Баъзилар ҳатто «Онам менга зуғум қиляпти, эркинлигимни бўғяпти», деб ҳам талқин қилиши мумкин. Ота-она фарзандига фақат ва фақат яхшилик тилайди. Шу истаги боис, фарзандининг дўст-биродарлари ким, кимлар билан вақтини ўтказяпти, нималар билан машғуллигига қизиқади. Ўрни келганда ўз ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб, танбеҳ беради, йўл-йўриқ кўрсатади.  

 Сиз жуда бир асосли фикрни келтирибсиз: «Ҳамма ҳам олим бўлавермайди-ку?!». Жуда тўғри — кимдир олим бўлади, кимдир бирор ҳунарни эгаллайди. Аммо барчасининг асосида яхши таълим ва тарбия ётади. Бу ерда ота-она­нгизни ташвишлантираётган нарса дугонангизнинг фақат ёмон ўқиши эмас, балки тарбиясидаги нуқсонлардир. Дўстинг кимлигини айтсанг, сенинг кимлигингни айтаман, деган гапда жон бор.

Сизнинг кимлигингиз сиз дўстлашган одамларга боғлиқ.

Сизнинг ёшингизда кўпроқ ҳис-туйғуга бўйсуниш табиий. Дўстга садоқат, унинг учун ҳамма нарсага тайёрлик — бу жуда яхши фазилат. Аммо шуни унутмангки, мактаб йилларидаги дўстликнинг қамрови анча тор. Бунда ўқувчилар кўпроқ бир партада ўтириши, уйининг яқинлиги, қизиқишларининг ўхшашлиги каби содда сабабларга кўра дўстлашади. Ўсмирлик даврига келиб эса, дўстлик моҳияти такомиллашади. Балоғатга етиш арафасидаги дўстликда бир-биридан ўрганиш, маслаҳатлашиш, дардлашиш, ҳаётни биргаликда таниш каби асослар мавжуд. Айнан шу сабабга кўра, катталар ўтиш давридаги фарзандининг дўст-биродарларига алоҳида аҳамият беради. Унутманг, қизлар учун энг ишончли ва беминнат маслаҳатчи — онадир. Онангизнинг ғамхўрлиги, эътибори ва ҳаётий тажрибасидан фойдаланинг.  

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар