Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Тараққиётга хизмат қиладиган ташаббуслар илгари сурилди

Ҳар қандай халқаро ташкилотнинг нуфузи ва аҳамияти унга дунёда берилаётган эътибор ва фаолиятининг самарадорлиги билан белгиланади.

Тараққиётга  хизмат  қиладиган ташаббуслар илгари сурилди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти қисқа вақт ичида нуфузли халқаро ташкилотга айланди. Таъкидлаш жоиз, кузатувчи мамлакатлар билан қўшиб ҳисоблаганда, ШҲТ дунё аҳолисининг ярмини бирлаштиради. Бу эса унинг асосий фаолият йўналишлари – иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашдаги салоҳиятини оширади. Ана шу икки устувор йўналишга алоҳида урғу берилади. Зеро, хавфсизлик орқали ҳамкорликни ривожлантириш, умумий тараққиётга эришиш ташкилотнинг асосий мақсадидир.

Шу ўринда, 2022 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилган ШҲТнинг саммити тўғрисида тўхталиб ўтмоқчиман. Мазкур саммит дунё ҳамжамиятининг алоҳида эътирофини қозонди, десак муболаға бўлмайди. Сабаби, Самарқанд саммитининг кун тартибида кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари, ШҲТни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари ва устувор вазифалари кўриб чиқилган эди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикрлар алмашилганди.

Жорий йилнинг 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдаги мажлисида иштирок этди ва ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифларни илгари сурди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда глобал муаммолардан бири бу экология ва атроф муҳит муҳофазаси ҳисобланади. Айнан Ўзбекистон етакчиси «Яшил» кун тартибига оид масалаларга алоҳида тўхталиб, ШҲТ майдонида иқлим ўзгаришига мослашиш, декарбонизация ва «тоза» технологияларни жорий этиш, «ақлли» қишлоқ хўжалиги ва сувдан тежамкорлик билан фойдаланишни ривожлантириш масалалари бўйича янада яқин мувофиқлаштириш ва амалий ҳамкорлик зарурлигини қайд этди.

Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видео­анжуман шаклидаги мажлисида «Яшил белбоғ» дастури доирасида Минтақавий экологик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва «яшил» технологияларни жорий этиш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини тайёрлаш ҳам таклиф қилинди. Мазкур ишни Ўзбекистонда ташкил этилаётган Марказий Осиё атроф муҳитни ўрганиш ва иқлим ўзгариши университети негизида ташкил этиш мумкинлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Яна бир муҳим масала. Дунёда аҳолининг кундан-кунга ўсиб бориши озиқ-овқатга бўлган талабнинг ортишига ҳам сабаб бўлмоқда. Шу маънода давлатимиз раҳбари озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ хатарлар ортиб бораётгани муносабати билан Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан биргаликда жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонда мазкур масала бўйича халқаро конференция ўтказиш режалаштирилганини маълум қилди.

Ушбу тадбирнинг алоҳида сессияси мазкур масалани глобал даражада ҳал этишга амалий ҳисса қўшиш учун умумий тамойил ва ёндашувларни ишлаб чиқиш мақсадида ШҲТ давлатлари ҳамкорлигига бағишланади.

Бир сўз билан айтганда, кенгашнинг видеоанжуман шаклидаги навбатдаги мажлисида илгари сурилган ташаббуслар, албатта, ШҲТга аъзо давлатлар ва ташкилотнинг фаол ривожланишига хизмат қилади.

 

Муқаддас ТИРКАШЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси

фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар