Саломатлик      Бош саҳифа

БОЛА  БОҒЧАДА  КЎП КАСАЛ  БЎЛСА...

Фарзанди боғча ёшида бўлган оналардан тез-тез эшитамиз: «Болам боғчага қатнай бошлагандан буён кўп касал бўляпти. Бир кун боғчага борcа, бир ҳафта уйда даволанади...» Ҳақиқатан ҳам, нега боғчада бола кўп касал бўлади?

БОЛА  БОҒЧАДА  КЎП КАСАЛ  БЎЛСА...

— Илк боғчага чиққанда бола ҳам руҳий, ҳам жисмоний зўриқиши табиий, — дейди Тошкент шаҳридаги 133-мактабгача таълим муассасаси ҳамшираси ­Латофатхон СОБИРОВА. — Айниқса, биринчи уч ҳафта катта аҳамиятга эга. Биринчидан, бола ўзи учун умуман нотаниш одамлар даврасига ва бегона шароитга тушади. Бу ичикиш иммунитетини пасайтириб юборади — организмининг қаршилик кўрсатиш функцияси пасаяди.

Болалар хавфли касалликларга қарши эмланган бўлса-да, боғчага ўзлари билан хавфлилик даражаси унча юқори бўлмаган турли вирусларни олиб келади. Бир илмий тадқиқотда жамоат жойида 200 дан ортиқ вирус кезиб юриши исботланган эди. Уйда парваришланган бола эса уларнинг 50-60 таси билан таниш бўлиши мумкин. Янги вируслар билан тўқнаш келганда иммунитети суст бола организми уларга қаршилик кўрсата олмайди ва томоқ оғриғи, бурун оқиши, иситма кабилар пайдо бўлади.

Агар фарзандингиз бир йилда 3-5 мартагача шамоллаш ва грипп билан оғриса, бу меъёрий ҳолатдир. Ундан ортиғи эса алоҳида тадбир талаб қилади.

Кичкинтой боғчага осон кўникиши, иммунитети тушиб кетмаслиги учун уни босқичма-босқич янги шароитга мослаштириш лозим. Биринчи куни бола онаси ҳамроҳлигида боғча билан бир соат танишиши керак. Болани иккинчи куни бир, учинчи куни икки, тўртинчи куни уч соатга қолдириб,  кейин олиб кетиш керак. Боғчада бўлиш вақти ҳар куни бир соатдан узайтириб борилса, бола руҳан қийналмай, янги одамлар ва шароитга мослашади. Айрим ота-оналар биринчи кунданоқ гўдакни 7-8 соатга боғчада қолдириб кетади. Бундай болалар боғчадан безиб, кўникиши ҳам жуда оғир кечади. Эрталаб келиши билан йиғлайди, кўп хархаша қилади, овқат емайди. Натижада арзимас сабаб билан ҳам касалланиб қолаверади.

Болани боғчага беришдан олдин уни вирусли гепатит А, грипп каби юқумли касалликларга қарши эмлатишни унутманг. Куз ва қиш фаслларида мавсумга мос кийинтиринг.

Робия НУРИДДИНОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар