Саломатлик      Бош саҳифа

Фаввораларда чўмилманг, улар – хавфли касалликлар манбаи

Жазирамада жон сақлаш қийин. Соя-салқинлару, чўмилиш ҳавзалари ҳам гавжум. Ён-атрофга салқинлик таратиб турган баъзи фаввораларда болажонларнинг чўмилаётганини учратамиз. Аммо шифокорлар бундай ҳавзаларда чўмилиш саломатлик учун зарарли, деган хулосада.

Фаввораларда  чўмилманг, улар – хавфли    касалликлар манбаи

«Фавворалар – ҳавони намлантириб туриш ва ён-атрофга эстетик кўрк бағиш­лаш мақсадида барпо этилади. Улар чўмилиш учун мўлжалланмаган, – дейди Санитария-­эпидемиология қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Турсунова. – Бундай объектлар суви бассейнлар сингари тез-тез алмаштирилмайди ва зарарсизлантирилмайди. Шу боис иссиқда уларда микроорганизмлар тез ва осон кўпаяди.

Оқибатда фавворада чўмилиш ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А, Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз каби хавфли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Қолаверса, бундай ҳавзаларга турли коммуникация ва ёритиш мосламалари ўрнатилган бўлиши мумкин. Бу эса сув остидаги конструкцияларга қоқилиб, жароҳат олиш хавфини оширади.

Яна бир омил: фонтанлар – қушлар, ит ва мушуклар ҳамда бошқа жониворлар чанқоғини қондириши, чўмилиши, шўнғиши учун очиқ ҳамда қулай манба. Бу эса мазкур ҳавзаларга турли личинкалар тушишига олиб келади.

Агар шундай ифлосланган сувга болалар, айниқса, баданида турли яра ва жароҳатлари бор ўғил-қизлар тушса, тери касалликларини келтириб чиқарувчи стафилококк, стрептококк, энтеравируслар ва бошқа паразит ҳамда микробларни юқтириб олиши осон.

Бундай муҳит бурун, оғиз ва қулоқ шиллиқ қаватлари яллиғланишига ҳам олиб келиши эҳтимоли мавжуд.

Ўз навбатида, ёмғир суви фаввораларга қўшилиши улар таркибида зарарли кимёвий аралашмалар пайдо бўлишига олиб келишини унутмаслик керак.

Айни сабабдан, аввало, тақиқланган, ифлосланган, текширилмаган ва нотаниш сув ҳавзаларига тушмасликни тавсия этамиз.

Агар очиқ ҳавзаларда чўмилиш вақтида ва ундан кейин ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, тана ҳарорати кўтарилиши, ич кетиши, қорин дам бўлиши каби аломатлар юзага келса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар