Саломатлик      Бош саҳифа

Организмни тозалайди, заҳарли моддалардан халос этади

Тарвузда жуда кўп фойдали витаминлар мавжуд – тиамин, рибофлавин, каротин, темир ва бошқалар. Шунингдек, бу серсув полиз экини таркибида мушаклар ва асаб тизимининг фаолиятини яхшилайдиган магний учрайди. Энг асосийси, тарвуздаги B9 витамини организм нормал ривожланишини таъминлайди ва тарвуз ажойиб диуретик ҳисобланади.

Организмни  тозалайди,  заҳарли  моддалардан халос этади

«Тарвуз организмни шлак ва турли заҳарли моддалардан яхши тозалайди, уларни организмдан чиқариб юборилишини рағбатлантиради», – дейди диетолог Сергей Лубинес.

Ушбу мевада калория паст бўлгани боис ҳар қандай диетага киритиш мумкин. Лекин мунтазам равишда ҳар куни тарвуз истеъмол қила олмайсиз!

«Тозалаш эффектининг яна бир томони бор – минераллар сув билан ювилади. Агар овқатланиш мувозанатсиз ташкил этилса, яъни организм керакли моддаларни қабул қила олмаса, бу салбий оқибатларга олиб келиши эҳтимоли юқори», – таъкидлайди мутахассис.

Ёдингизда бўлсин: тарвузнинг кундалик истеъмоли катталар учун ўртача 500 грамм миқдордан ошмаслиги керак.

Бундан ташқари, ҳомиладор аёллар (айниқса, ҳомиладорликнинг сўнгги босқичларда) ва ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммоларга дуч келганлар томонидан истеъмол қилинмаслиги тавсия этилади, чунки тарвуз газ ҳосил бўлишини оширади.

Тарвузни қонда калий миқдори юқори бўлган одамлар истеъмол қилишлари чекланган, чунки бу билан юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолар юзага чиқиши эҳтимоли мавжуд. Шунингдек, буйрак патологияларидан азият чекадиганлар ва простата муаммоси бўлган эркакларнинг тарвуздан тановул қилиши назоратда бўлиши зарур.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар