Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш ҳузурми ёки ҳалокат?

Сўнгги ўн йилда дунё бўйича 2,5 миллион киши чўкиш оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Чўкиш оқибатида вафот этганларнинг асосий қисми 1-4 ва 5-9 ёшдаги болалардир.

Очиқ сув  ҳавзаларида чўмилиш  ҳузурми ёки ҳалокат?

Бу ҳавотирли рақамларга қараб, юртимизда ҳам бу вазият анча жиддий экани ёдимизга тушади. Яқиндагина Андижон вилояти Олтинкўл туманидан ўтган Катта Фарғона каналига чўмилиш учун тушган 20 ёшли йигит оқиб кетиб, вафот этган.

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида Зарафшон дарёсига уч нафар вояга етмаган бола чўмилгани бориб, эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган. Кунлар исиши билан бу каби совуқ хабарлар тарқала бошлади ва ҳали-ҳануз давом этмоқда.

Статистик маълумотларга қараганда:

 2020 йилда жами 165 нафар чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва уларнинг 56 нафари (34 фоизи) вояга етмаганлар бўлган.

 2021 йилнинг 14 августига қадар эса чўкиш оқибатида вафот этганлар сони 151 нафарга этган бўлиб, уларнинг 64 нафари (42,4 фоизи)ни вояга этмаганлар ташкил қилган.

 2022 йилда ҳам 142 нафар фуқаро, шундан 51 нафари чўмилиш, 85 нафари эса эҳтиётсизлик оқибатида сувда чўкиб кетган.

 2023 йилнинг 5 ойи давомида 57 киши чўкиш туфайли ҳалок бўлган, улардан 26 нафари вояга етмаганлардир.

Эҳтиётсизликми ёки?

Фожиаларда асосан қурбонлар ариқ ёки каналларда чўкиб кетгани айтилади. Шу ўринда бир савол туғилади. Улар яшайдиган жойда хавфсиз, қутқарувчилар мавжуд бўлган чўмилиш масканлари, суви тоза, арзон бўлган сув ҳавзалари йўқми? Нега улар белгиланмаган жойда сувга тушиб, ўз ҳаётини хавф остига қўйган?

Статистика агентлиги тақдим этган маълумотларга қараганда, республикамизда 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 331 та сузиш ҳавзаси мавжуд экан. 36 миллион аҳолига эга, шуларнинг 18 миллиондан ортиғини ёшлар ташкил этадиган юртимизда ушбу масканлар қай даражада етарли?

Ана шу сузиш ҳавзаларининг 299 таси шаҳар жойларда, 32 таси қишлоқ жойларда экан. Қишлоқ жойлардаги ҳавзалар сони битта туманга биттадан ҳам тўғри келмайди.

Шаҳарларда жойлашган бассейнларнинг нархлари отнинг калласидай экани, чекка қишлоқларда эса бундай масканлар йўқлиги ёшларни чўмилиш таъқиқланган ҳудудларга бориб, ҳаётини хавф остига қўйишига сабаб бўлмаётганмикан?

Аҳолининг аксарияти ҳам ўзига яқин жойда чўмилиш масканлари йўқлиги, борларининг нархи эса қимматлигини таъкидлайди.

«Тошкент вилоятида аксарият бассейнларнинг соати 40 мингдан бошланади. Учта фарзандимни олиб борсам, бир соат учун 160 минг тўлашим керак», – дейди фуқаро Бунёд Ортиқбоев.

«Қишлоғимизда ҳам, туман марказида ҳам бирор бассейн ёки аквапарк йўқ. Ақлимни танигандан бери каналда чўмиламиз. Лекин нечталаб одамларнинг шу каналда оқиб кетганини эшитганман», – дейди фарғоналик Отабек Файзиев.

Кўриб турганингиздек, кўпчиликдан бу ҳолат юзасидан ижобий жавоб ола олмайсиз. Ҳалок бўлганлар эса чўмилиш завқ-шавқини ҳис этиш, яйраш мақсадида, қишлоғи ёки туманида махсус чўмилиш ҳавзалари бўлмаганидан, мумкин бўлмаган ва тақиқланган жойларга бориб чўмилишган.

Ёз кунини шаҳардан чиқмасдан сув бўйида ўтказмоқчи бўлсангиз, чўмилиш учун рухсат берилган жойлар рўйхати сизни хурсанд қилиши даргумон. Ҳозирда аҳоли фойдаланаётган айрим очиқ сув ҳавзалари эса хавфли оқимга қарамай, чўмилиш учун гавжум.

Бассейн ва аквапаркларнинг кўплиги истеъмолчи муаммосини ҳал қилиши мумкин эди, аммо ёз ойларида инсон организми талаб қилганида сув бўйида тез-тез дам олишга ҳамманинг ҳам қурби етавермайди.

Шу боисдан белгиланмаган жойларда чўмилишдан сақланиш, сув ҳавзаларида маълум бир қоидаларга риоя қилиш лозим. Соғлигимизни ўзимиздан бошқа ҳеч ким асрай олмайди. Чўмилиш масаласида доимо ҳушёр бўлиш чўкиш билан боғлиқ мудҳиш ҳолатларнинг олдини олишини ҳисобга олиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи ўринбосари Самандар Ҳикматуллаевдан бир қатор маслаҳатлар олдик.

Сув ҳавзаларида чўмилиш қоидасини биласизми?

Таъкидлаш жоизки, айни ёз мавсумида чўкиш билан боғлиқ мудҳиш ҳодисалар учраб туради. Бундай фожиага асосан ота-оналар, катталар томонидан назорат бўшаштирилгани, маҳалла, мактаб ва бошқа хизмат ходимларининг ёшлар орасида тушунтириш ишлари қониқарсиз олиб борилаётгани, шунингдек, болаларнинг суза олмасликлари ҳам сабаб бўлади.

Шуни эслатиб ўтиш зарурки, фақат қутқарув хизмати бўлган жойлардагина чўмилишга рухсат этилади. Шунда бахтсиз ҳодиса юз берса, яъни бирор бир одам чўкса, қутқарув хизмати тезда ёрдамга келади. Чўмилиш жойини чеклайдиган, кўпириб оқаётган сувга шўнғиш мумкин эмас. 

Чўкиш нафас йўлларининг сув ва бошқа суюқликлар билан тўлиб қолиши оқибатида юзага келадиган ҳолатдир. Ниҳоятда чарчаган, сувда узоқ вақт қолиб кетган, шунингдек, спиртли ичимлик истеъмол қилган, чанқоқ, касаллик безовта қилаётган вақтларда очиқ ҳавзаларда чўмилмаслик тавсия этилади.

Чўмилишнинг ўз вақти бор

Одатда чўкиб кетганларнинг дўстлари «Яхши суза оларди, яхши чўмила оларди. Доим шу ерда чўмилганмиз. Лекин нима бўлдики, сувда чўкиб кетди. Биз ҳам ҳайронмиз», – дейишади.

Қизиб турган тана совуқ сувга тушиши билан барча ҳужайралар ишга киришади. Халқимизда «томири тортишиб қолди», деган гап бор. Қизиб турган асаб толалари совуқ сувга тушиши билан тортишиб қолади. Мана шу тортишиш натижасида оёқ ҳаракатланолмайди, қўл ҳаракатсиз бўлиб қолади. Натижада жисмонан бақувват бўлган инсон, яхши сузоладиганлар ҳам бундай пайтда ожиз қолади.

Ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, куннинг ўта иссиқ вақтида тўқ қоринга ёки оч қоринга сувда чўмилиш тавсия этилмайди.

Айтиб ўтиш керак, айрим инсонлар сув ҳавзаларига спиртли ичимликлар ичиб боришади. Маълумки, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш натижасида инсон танасини бошқара олмай қолади. Экспертиза хулосалари ва таҳлилларига қараганда, сувда чўкиш каби бахтсизлик юз беришига сабаб, аввало, тақиқланган жойларда чўмилиш, сузишни билмаслик ёки спиртли ичимлик истеъмол қилиш туфайлидир.

Биринчи ёрдам

Чўккан инсонни сувдан олиб чиққандан сўнг нафас олиш органларидан сувни чиқариб юбориш керак. Бошини сув томонга қия қилиб қирғоққа ётқизиш лозим. Чўккан одамга сунъий нафас бериш, унга биринчи ёрдам кўрсатиш учун бор-йўғи беш дақиқа берилган. Шу беш дақиқанинг ичида инсонни асраб қолиш мумкин.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, чўмилиш борасида ҳушёр бўлиш киши саломатлиги ва хавфсизлигининг гаровидир. Шундай экан, юртимизда мавжуд чўмилиш ҳавзаларидан фойдаланганда ҳушёр бўлиш, бу борада маълум қоидаларга амал қилиш ҳамда фарзандларимизнинг тақиқланган жойларда чўмилмаслигини назорат қилиш орқали уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Шахруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар