Давр нафаси      Бош саҳифа

Яшил тараққиёт йўлидаги тарғибот

Яшиллик инсоннинг нафақат вужуд саломатлиги, балки руҳияти учун ҳам жуда муҳимдир. Атрофимизни ўраб турган бу турфа оламнинг ҳар бир неъмати инсон учун яратилганини англашимиз унга ҳурмат ва меҳр билан муносабатда бўлишимизга замин яратади.

Яшил тараққиёт  йўлидаги  тарғибот

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан «Яшил тараққиёт учун курашамиз!» шиори остида ўтказилган республика экофоруми ана шундай эзгу мақсадлар сари навбатдаги қадам бўлди.

Бир қарашда чек-чегарасиз, поёнсиздек туюлган бу замину коинотда аслида ҳамма нарса ўлчовли. Ана шу жиҳатни эътиборга олиб, муқаддас манбаларимизда ҳам табиатдан фойдаланишда тежамкор бўлиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик қайта-қайта таъкидлаб ўтилган. Ана шу ғояларни, қадриятларни оммага сингдириш, неъматларни қадрлаш мақсадида ўтказилган экофорумда Ўзбекистон Экологик партияси Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятидаги партия фаоллари, туман (шаҳар) партия ташкилоти раислари, фаол депутатлар, ёшлар қаноти фаоллари ҳамда ёшлар парламенти аъзолари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Форумни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев кириш сўзи билан очиб, юртимиз табиати ва иқлимига кўплаб хориж мамлакатлари аҳолиси ҳавас кўзи билан боқиши, аммо айрим ҳаракатларимиз билан ўзимиз мана шундай табиатга зарар етказаётганимиз, ўз вақтида бунга эътибор қаратмасак, тиклаб бўлмас йўқотишларга дуч келишимиз мумкинлиги ҳақида гапирди.

Шунингдек, мазкур тадбирда иштирок этаётган барчани атроф муҳит муҳофазаси йўлида шахсий дахлдорлик ҳиссини чуқур идрок этишга ва бошқаларни ҳам бунга чорлашга чақирди.

— Шу кунларда юртимиз бўйлаб Мус­тақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан «Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун» шиори остида тадбирлар бўлиб ўтмоқда, — деди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур ҲАМЗАЕВ. — Ўзбекистон Экологик партияси ҳам ҳудудларимизда экологик маданиятни юксалтириш, байрамолди экологик ҳашарлар ўтказиш, ободонлаштириш ишларига халқимизни чорлаш мақсадида экофорумлар ташкил қиляпти. Мақсадимиз — жамоатчиликни «Яшил тараққиёт учун» шиори остида жипслаштириш, юртдошларимизда экологик маданиятни юксалтириш, ободонликни янаям кучайтиришдир. Бугунги куннинг энг муҳим экологик талаби ҳам ана шу эзгу амалларни тақозо қилмоқда. Охирги пайтларда Жиззах вилоятида жудаям кўплаб экология борасида ўзгаришлар амалга оширилди. Экологик боғлар яратилди. Бу тажрибани барча вилоятларда қўллаш самарали натижа беришига ишончим комил.

Экофорум иштирокчилари Жиззах шаҳрида жойлашган Ўрда экологик боғи ва Жиззах шаҳри Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги кўчат етиштириш боғида бўлиб, у ерда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ноёб турдаги дарахтларни кўпайтириш ҳамда парваришлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишишди. Мазкур дарахтларнинг табиат ва инсонлар учун фойдалари тўғрисида эколог олимлар, табиатшунослар атрофлича маълумотлар беришди.

Жиззах вилоя­тида ўтказилган экофорум иштирокчилари Жиззах вилоятидаги Ўрмон хўжалиги агентлигининг кўчатчилик марказида ҳам бўлишди. У ерда кўчатчилик билан шуғулланувчи мутахассислар иштирокчиларга бугунги атроф муҳит шароитидан келиб чиққан ҳолда қандай дарахт турларини кўпайтириш зарурлиги, уларнинг қайсилари ҳавони тозалашга кўпроқ хизмат қилиши борасида кўплаб маълумотлар беришди.

Абдушукур Ҳамзаев юртимизда ўсадиган гиёҳлардан табиий дорилар тайёрлаш йўлга қўйилса, кўплаб касаллик­ларнинг олди олиниши, айрим ҳолларда инсон саломатлигига акс таъсир қилувчи, кимёвий йўл билан тайёрланган баъзи дорилардан фойдаланишга бўлган эҳтиёж сезиларли камайиши тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

— Дарҳақиқат, инсоният олдидаги долзарб вазифалардан бири — атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатга оқилона муносабатда бўлиш, флора ва фауна оламини асраб-авайлаш, глобал экологик инқирозга йўл қўймаслик ҳисобланади, — дейди Ўзбекистон Экологик партияси депутати Ҳусанбой ДАДАБОЕВ. — Ахир экологлар яқин 50 йилда сайёрамизда миллионлаб йиллар давомида шаклланган биологик хилма-хиллик қарийб 50 фоизга камайиши ва бу аянчли оқибатларга олиб келиши ҳақида бизни бежиз огоҳлантирмаяпти. Буни сайёрамизда инсон томонидан ҳосил қилинган чиқинди миқдори табиий пайдо бўладиган миқдорга нисбатан 2 минг баробар кўплиги, ҳайдаладиган ерларнинг 40 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш учун мутлақ яроқсиз ҳолга келтирилганидан ҳам англаш мумкин. Бу эса бизни экологик муаммолар борасида янада ҳушёр бўлишга ундайди.

Шунингдек, иштирокчилар Жиззах шаҳридаги «Жиззах автомобиль заводи» МЧЖ томонидан элетромобиль ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар, мазкур заводда ишлаб чиқарилаётган электромобилларнинг ички ёнув двигателли автомобилларга нисбатан атроф муҳит ва атмосфера ҳавосига қанчалик камроқ зарар етказилиши, шунингдек, бугунги замонавий ҳаётга бу турдаги машиналарнинг фойдали томонлари хусусида атрофлича маълумотларга эга бўлишди.

Экофорум давомида «Яшил тараққиёт учун курашамиз» шиори остида табиатни пластик ва полиэтиленлардан тозалаш акцияси, экология ва табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан  оқилона фойдаланиш масалаларини тарғиб қилувчи «Чиқинди муаммосини бартараф этиш», «Ичимлик сувни асраш», ва «Дарахт­ларни асраш» мавзуларида ижтимоий роликлар танлови ҳам ўтказилди. Унда бир гуруҳ экофаоллар юқорида кўрсатилган мавзулар бўйича турли ракурсларда бир қанча роликлар тайёрлаб экспертларга тақдим этишди.Намунали деб топилган ижтимоий роликлар Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан димлом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шу билан биргаликда экофорум доирасида экология йўналишида изланиш олиб бораётган олимлар ҳамда илмий тадқиқотчилар ёшларга ўқув-семинарлар, тренинглар ҳам ўтказишди.

— Она Ер, зилол сув, мусаффо ҳаво, гўзал табиатни асрашга, улардан оқилона фойдаланиш, табиатга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, флора ва фауна оламини асраб-авайлаш, бетакрор гўзалликни келажак авлодга бус-бутунлигича етказишга ҳар биримиз масъулмиз, — дейди Олий Мажлис ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Акмалхон КАМОЛОВ. — Шунинг учун ҳам бугунги каби форумлар биз учун амалий қўлланма вазифасини ўтайди.

Экофорумда Ўзбекистон Экологик партияси Сирдарё, Жиззах ҳамда Самарқанд вилоят партия ташкилоти вакиллари гуруҳларга бўлинган ҳолда юртимиз табиати, экология ва атроф муҳитини асраб-авайлаш борасида амалга ошириш зарур деб билган таклифлари, шунинг­дек, ўз ҳудудларида экологияга катта зарар етказаётган ўткир муаммолар рўйхатини тузиб чиқишди.

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши масъуллари билдирган таклифлар, кўрсатилган муаммоларни алоҳида қайд этишди. Амалга ошириш бўйича тегишли чоралар кўриладиган бўлди. 

Ўзбекистон Экологик партияси бундай экофорумни жорий ой охиригача юртимизнинг барча ҳудудларида кенг қамровда ўтказишни режалаштирган.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг  тарихий  анжумани

Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани

🕔16:49, 30.10.2025 ✔49

Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция

Батафсил
Парламентда  «яшил энергия»  масаласи муҳокама қилинди

Парламентда «яшил энергия» масаласи муҳокама қилинди

🕔16:49, 30.10.2025 ✔51

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.

Батафсил
Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔72

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг  тарихий  анжумани

    Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани

    Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция

    ✔ 49    🕔 16:49, 30.10.2025
  • Парламентда  «яшил энергия»  масаласи муҳокама қилинди

    Парламентда «яшил энергия» масаласи муҳокама қилинди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.

    ✔ 51    🕔 16:49, 30.10.2025
  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 72    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 85    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 79    🕔 15:35, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар