Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Қарз юки остида яшаётганлар қачон қаддини кўтаради?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистонда инсонларнинг ҳаёт тарзи давомида истеъмол харажатлари ва даромадлари ўзгариш хусусиятлари ҳамда қарз муносабатларига киришиш ҳолатини таҳлил қилди. Экспертларнинг таъкидлашича, иқтисодий назария рационал инсон умридаги истеъмолни бир маромда тақсимлайди, деган фикрни илгари суради.

Қарз юки  остида яшаётганлар  қачон қаддини кўтаради?

Рационал инсонлар даромади паст бўлган (болалик ва ёшлик) даврида етарли даражада истеъмолни таъминлаш (таълим харажатларини қоплаш, уй ва уй жиҳозлари) учун (ота-она, давлат ва жамиятдан) муддатли қарз олади. Кейинчалик даромади нисбатан баланд бўлган ўрта ёшларда қарзини қайтаради, кейинги авлодга қарз беради ва ортганини кексаликка жамғаради, кекса ёшида эса қолган жамғармаларини истеъмол қилади. Ўзбекистонда ҳам барқарор даромад ва истеъмолнинг ҳаёт цикли гипотезаси ишлаши аниқланди.

Унга кўра, инсонларнинг даромадлари 30 ёшгача тезлик билан ўсади, энг юқори нуқтаси тахминан 30 – 50 ёш оралиғида сақланиб туради ва 60 ёшдан сўнг кес­кин пасаяди. Бу ўз навбатида, даромад ва истеъмол орасидаги фарқ қарз олиш орқали компенсация қилиниши зарурати мавжудлигини билдиради. Ўзбекистонда аҳоли ўртасида ўтказилган сўров натижалари ёш оилалар бошқа оилаларга нисбатан (оила боқувчиси ёши ўртача 49 ёш) даромадининг кўпроқ қисмини қарз тўлашга сарфлаётганини маълум қилган. Бу юқоридаги назарий қарашга (барқарор даромад ва истеъмолнинг ҳаёт цикли гипотезаси) мос келади. Бунда респондентларнинг 18 фоизи маиший техника, 22 фоизи уй-жой, 13 фоизи автомобиль, 10 фоизи ўқиш шартнома тўлови, 11 фоизи телефон учун қарз олгани маълум бўлди. Қолган 34 фоиз респондент қарзи йўқлигини билдирган.

Ҳаётни издан чиқарадиган ортиқча харажат

Дарҳақиқат, бугунги кунга келиб қарзим йўқ дейдиган одамлар анча кам. Айниқса, катта ҳаётга энди қадам қўйган ёш оилаларнинг аксарияти кредитлар «қуршовида». Ипотека, машина, контракт учун таълим кредити, маиший техникалар, ҳар ўн оиланинг саккизтасида у ёки бу шаклдаги қарздорлик бор.

«25 ёшдаман, оила қурганимга икки йил бўлди. Оилада катта фарзанд бўлганим учун алоҳида чиқиб кетишимиз керак эди. Шунинг учун ота-онам ёрдамлари билан уй учун бошланғич тўлов қилиб, ипотека кредити олдик. Ойига етти миллион сўмдан тўлаб боряпмиз, иложи борича ортиқча чиқим қилмасликка ҳаракат қиламиз. Қишлоқдаги тўй, туғилган кунларга деярли қатнашмаймиз, бирор жойга саёҳатга чиқиш ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади. Яшашга ўз уйимиз, қўрғонимиз бўлсин, деб кўплаб истакларимиздан воз кечиб, у ойликдан бу ойликка қараб яшаяпмиз», – дейди ёш оила бошлиғи Анвар Ўктамов.

Ҳозирги нархларда 10 миллион ойлик оладиган одам ҳам 10-15 йилсиз уй ололмаслигини ҳисобга олсак, кўпчилик ёш оилаларда ипотека кредитлари мавжуд. Ижарама-ижара сарсон юриб, отнинг калласидай пул тўлаганимиздан, камроқ еб, камроқ кийиб кредитга уй олганимиз яхши, дейди кўпчилик. Қолаверса, ёш оилалар учун ажратилган субсидиялар, имтиёзли кредитлар уларга яхшигина кўмак бўлади.

«Қишлоқда яшаймиз, турмуш ўртоғим туман марказида ишлайди. Ишга бориб келиши учун ҳар куни 20-25 минг сўм пул сарфлайди. Уйимиз бор, лекин машина йўқ эди. Икки йил давомида мол боқиб, турмуш ўртоғимнинг ойликларини йиғиб, машина учун бошланғич тўлов қилдик. Энди эса, ойига 3 миллион сўмдан кредит тўлаяпмиз. Кўпчилик кредитга роса қиммат бўлиб кетади, пул йиғинглар, деб маслаҳат берди. Қаёқда, бир машинага етгулик пул йиғишимиз учун 5-7 йил керак. Қиммат бўлса ҳам кредит яхши», – дейди Гулнора Аскарова.

Сўровномалар жавобини таҳлил қилар эканмиз, ёш оилаларнинг ҳаммасида ҳам тўловлар билан муаммо бўлмайди, дея олмаймиз. Тўсатдан чиқиб қолган муаммолар, кечикаётган ойлик, касаллик ёки ортиқча чиқимлар оилалар аҳволини танг қилиб қўяди.

«Икки ойликни бир қилиб оладиган бўлдик, ипотека кредитимиз бор эди. Қаёқдан олишни билмай, бошимиз қотган. Ота-онамда унча пул йўқ, бировдан қарз сўрайдиган замон ҳам эмас ҳозир. Банкдан 10 миллион сўм микроқарз олиб, ипотекамизни ёпдик. Шунақа вазиятлар ишсиз қолишдан жуда ҳам қўрқиб кетаман. Бир ой ишламасам, ё касал бўлиб қолсам, ё озгина ортиқча харажат қилсам, ҳаёт издан чиқиб кетади», – дейди Исмоил Эгамбердиев.

Статистик маълумотлар билан танишар эканмиз, кўп ёш оилаларнинг ажримларига моддий етишмовчилик сабаб бўлаётгани ҳақида ўқиб қоламиз. Ўқимишли ё бирор касб эгаллаган жуфтликларку ойликдан ойликкача яшаб бўлса ҳам уй, машина олиб, биргаликда қийинчиликларни енгиб келяпти. Аммо бирор тайинли ишнинг бошини тутмай турмуш қурган ёш оилалар бугун кун кўриш учун аранг пул топяпти. Уларнинг ота-онаси топган-тутгани, унинг устига қариндош-уруғлардан ҳам қарз ҳавола қилиб, данғиллама тўй қилинадию, яқин беш йилликни қарз тўлаш учун сарфлашади.

«Синглим яқинда катта ўғлини уйлантирди. Ўқитувчилар оиласи, топ­ган-тутгани, унинг устига қариндош­лардан ҳам қарз олиб, данғиллама тўй қилди. Келган санъаткорлар, дастурхондаги ноз-неъматларнинг сон-саноғи йўқ. Бир кунлик тўйга шунча сарф-харажат нимага керак, шу пулларга яна озроқ қўшсанг, ўғлинг икки хонали бўлса ҳам уй тикларди, деб кўп гапирдим, фойда бермади. Мана, икки йилдирки, жияним ҳали ҳам тўйнинг қарзларини тўлайди. Укаси бу йил уйланармиш, у алоҳида чиқиши керак энди, ҳайронман нима қилишади», – дейди Фотима Муродова.

Кўриб турганингиздек, нарх-наво қимматлиги, нотўғри қарашлар, ойлик маоши камлиги каби қатор омиллар жамиятимизда кўпчилик оилаларни рационал яшашга мажбур қилмоқда. Улар ойлик кечикишидан, ишсиз қолишдан, касал бўлишдан қўрқади, ортиқча харажатдан воз кечади. Кундалик ташвиш­лардан ортиб, ижтимоий қобиқни ёриб чиқишга уларда имкон йўқ, улар пул топишга мажбур.

Пул топиб, уй олиш керак, кейин машина, кейин фарзандига тўй қилиши керак, занжир шу тарзда давом этаверади. Бу биз келтирган энг оптимал мисол. Йўқчиликка сабр қилолмай ажрашиб кетаётган, 10 йиллардан буён ижара уйларда яшаётган, кредитларни вақтида ёпа олмай, қарзга ботаётган оилалар ҳам, афсуски, топилади.

Бу каби оғриқлик саволлар кўп. Давлат ва нодавлат ташкилотлари ғамхўрлигида қилинаётган амалий ишлар ҳам кам эмас. Аммо... одамларнинг реал турмуши қачон амалда қарз юкидан қутулиб, қаддини ростлай олади? Шу савол кўпчиликни ўйлантиряпти...

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар