Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
Батафсил«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Оила ва маънавият» мавзуида ўтказган ижтимоий тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Тадқиқотда қатнашганларнинг 94,5 фоизи давлатимиз оилаларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор кўрсатаётганини эътироф этган.
Тадқиқотда ўрганилишича, Ўзбекистон оилаларининг маънавий-ахлоқий асосларини шакллантиришда оила (86,7 фоиз), маҳалла (52,1 фоиз), таълим муассасалари (48,2 фоиз), ижтимоий муҳит (33,9 фоиз) ва телевидениенинг (29,4 фоиз) таъсири устувор.
Тадқиқот натижалари оила қуришда ахлоқий йўналишлар барқарор эканини кўрсатди. Мустақил ва бахтли оила барпо этишда эр-хотиннинг ўзаро ишончи, бир-биридан розилик биринчи ўринни эгаллайди. Иштирокчиларнинг фикрича, эр-хотиннинг ўзаро муҳаббати, фарзандлар оила барқарорлиги ва мустақиллигини белгиловчи муҳим омилдир.
Сўровнинг кўрсатишича, мамлакатимиз аҳолисининг мутлақ кўпчилиги (96 фоиз) ўз оиласини мустаҳкам ва бахтли, деб ҳисоблайди. Халқимиз бахтли оилавий ҳаётни ўзаро ишонч, муҳаббат асосида қурилган муваффақиятли никоҳда кўради.
Мамлакатимиз аҳолиси ёши катталарга ҳурмат, меҳнатсеварлик, камтарлик, ўзини жамиятда муносиб тутиш ва кекса авлодга эътиборни фарзандларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг устувор йўналиши, деб ҳисоблайди.
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил