Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилОна табиатимизнинг мусаффо бўлишида сизу бизнинг, бутун халқимизнинг масъулияти катта. Ўзи шундоқ ҳам атмосферага турли манбалардан тарқалаётган заҳарли тутунлар, автомашиналардан чиқаётган газлар, чанг-ғуборлар экологиямизга салбий таъсир кўрсатаётганини кўриб, англаб турибмиз.
Аҳоли зич жойлашган ҳудудларда бу каби ҳолатларни кўп учратиш мумкин. Шунинг учун ҳам ҳудудларда атроф муҳит тозалигини сақлаш бугунги куннинг долзарб вазифасига айланган.
Шу боисдан бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Қизириқ туман кенгаши депутатлари Т.Алламуродов, Қ.Игамбердиева, туман «Тоза ҳудуд» раҳбари Қ.Турдиев, Ободонлаштириш бўлими бошлиғи Й.Шодиев, туман «Тараққиёт» газетаси бош муҳаррири Ч.Алимов бошчилигида ободонлаштириш ходимлари, ҳовли эгалари иштирокида «Шодлик» МФЙ кўчалари ва ташкилотлар жойлашган ҳудудларда тозалик бўйича текширувлар ўтқазилди.
Маҳаллаларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси сабаб, нафақат тадбиркорлик соҳасида, балки боғдорчилик, ободонлаштириш, деҳқончилик соҳаларида ҳам улкан ишлар амалга оширилмоқда. Катта-катта майдонларда боғлар ташкил қилиниб, ҳар бир хонадон ўз ҳовлисига мевали-манзарали дарахт ниҳолларини ўтқазишган.
Аммо бу борада ҳали бартараф қилиниши керак бўлган муаммолар ҳам талайгина. Туманнинг ободлиги ва мусаффолиги йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қарамасдан, ҳудуднинг айрим жойларида зах ва шўрхокликларни, белгиланмаган жойларга чиқиндилар тўкиб кетилаётганини ҳам кўриш мумкин.
Инсон бу дунёга келибдики, у тинч-омонликда, гўзал ва фаровон, бахтли ҳаёт кечиришни ният қилади, аммо бунинг учун биргина истакнинг ўзи кифоя эмас.
Бунинг учун астойдил меҳнат қилиш, тозалик ва ободликка эътибор қаратиш, янгидан-янги боғлар яратиш лозим.
Ҳаммамиз яшаётган ҳудудимизни ободлиги учун ҳисса қўшишимиз эса чин инсонлик вазифамиз эканини унутмаслигимиз керак.
Қурбонгул ЭГАМБЕРДИЕВА,
ЎЭП Қизириқ туман кенгаши раиси
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил