Экоолам      Бош саҳифа

«Учинчи сектор» ҳам атроф муҳит муҳофазаси учун бирлашмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

«Учинчи сектор»  ҳам атроф муҳит муҳофазаси учун бирлашмоқда

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раиси Камолиддин Ишанходжаев, партия ходимлари, ҳудудий партия ташкилотлари вакиллари ҳамда экология ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Экологик назорат тўғрисида»ги қонунларга амал қилган ҳолда ҳамкорлик меморандуми имзолади.

Меморандумга кўра икки томон қуйидаги вазифаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олди:

– атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси эканлигини тарғиб қилишда кўмаклашиш;

– Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва сиёсий соҳаларда олиб борилаётган тизимли, узлуксиз ҳамда босқичма-босқич демократик ислоҳотларни кўллаб-қувватлаш;

– мамлакат аҳолисининг ҳамда келажак авлоднинг қулай атроф муҳитга эга бўлиши, инсон саломатлигини сақлаш, экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиш;

– Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ундан келиб чиқадиган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

– экология соҳасини жадал ривожлантиришда ННТлар ролини ошириш ҳамда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, илмий-­амалий, назарий аҳамиятга эга бўлган тадбирлар ўтказиш ва бошқалар.

Икки томонлама тузилган меморандумнинг асосий мақсади, экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф муҳитни яратишга йўналтирилган экологик сиёсатини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, экология соҳасига ихтисослашган ННТларни қўллаб-қувватлаш асосида келишилган тадбир ва дастурларни ижросини таъминлашда ҳамкорликни изчил йўлга қўйишда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш ва ривожлантиришдан иборат.

Томонлар ўзаро ҳамкорликни келгусида атроф муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида алоҳида қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўзаро ҳамкорликда ҳар бир ҳудудда камида 1 гектардан боғ яратишга келишиб олинди.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔127

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар