Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани
Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция
БатафсилИстиқлолга эришиш деганда биз даставвал давлатимизнинг сиёсий-ҳуқуқий мустақиллигини назарда тутамиз. Шу билан бирга, мустақиллик шу юрт фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ва бахтли ҳаёт кечириши учун энг зарур имкон ва шароитларга эга бўлиши демакдир.
Халқнинг турмуш тарзи янада фаровонлашиши учун ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида турли янги ислоҳотлар амалга ошириляпти. Давлатимиз раҳбари ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида пойтахтимизда яратилаётган бир қанча янги лойиҳани кўздан кечириши асносида бунга яна бир бор амин бўлдик.
Ташриф давомида Божхона қўмитасида барпо этилган Божхона расмийлаштируви маркази бугунги кунда кўплаб юртдошларимиз, хусусан, ишбилармон ва тадбиркорларимиз мушкулини осон қилаётгани эътироф этилди. Президент фармони асосида соҳа рақамлаштирилиши натижасида божхона расмийлаштируви вақти ўртача 2 баробарга қисқарди. Масалан, шу вақт экспорт йўналишида 2017 йилда 5 соат 42 дақиқа бўлган бўлса, 2023 йилда 30 дақиқани ташкил этмоқда.
Бундай ислоҳотлар юртимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш, юк айланмалари ҳажмининг ортиши, шунингдек, хорижий инвесторлар учун ҳам янги имкониятлар яратиши шубҳасиз.
Юртимизда яқинда ишга туширилган Миллий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ҳам фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини жаҳоннинг энг ривожланган давлатлариникидан кам бўлмаган даражага етказиш мақсадида барпо этилди. Муассаса фаолиятида Германия, Туркия, Жанубий Корея каби давлатларнинг етакчи клиникалари билан ҳамкорлик қилинади. Чет эллик шифокорлар, ўзимизнинг хорижда малака оширган мутахассисларимиздан иборат жамоа – 250 нафар шифокор, 500 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият олиб боради.
Буларнинг барчаси мустақил давлатимизнинг ривожи ва тараққиёти ҳамма соҳаларда ўз ифодасини кўрсатаётганидан далолатдир.
Истиқлолнинг асосий белгиларидан бири эркин фикр, ақл-заковат ва интеллектуал соҳаларда халқимиз дунёда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлишидир. Бу эса, биринчи навбатда, ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбияси билан боғлиқ. Айниқса, уларнинг ҳар дақиқасини тўғри тасарруф қилиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Бунда таълим муассасаси билан бирга мактабдан ташқари вақтларини унумли тақсимлаш эътиборлидир. Юртимизда ташкил қилинган турли касб-ҳунар тўгараклари, спорт-соғломлаштириш мажмуалар, мусиқа ва санъат марказлари ўқувчи ёшларга беминнат хизмат кўрсатиб келмоқда. Бу ўринда, айниқса, кутубхоналар фаолиятини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Кутубхоналар – ёшлар ҳаётида катта ўрин тутадиган муҳим маскан. Шу боисдан мамлакатимизда мазкур тизим анча такомиллашиб бораётгани қувонарлидир.
Хусусан, 1907 йилда қурилган Республика болалар кутубхонаси реставрация қилиниб, замонавий жиҳозланди. Энди у нафақат болалар, балки катталарнинг ҳам севимли масканига айланмоқда. Кутубхона ўзбек ва жаҳон болалар адабиётига оид 180 минг китоб фондига эга. Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланилаётгани ходимлар ишини енгиллаштириб, китобхон болаларга қўшимча қулайлик яратган. Бу каби ислоҳотлар Учинчи Ренессанс сари қадам қўяётган Ватанимиз истиқболи учун албатта зарурдир.
Юртимиз атмосфераси ва экологияга салбий таъсир кўрсатаётган энг катта омилларлардан бири бу автомобиллардан чиқаётган заҳарли газлардир. Маълумотларга кўра атмосфера ҳавоси ифлосланишининг 93-95 фоизи автотранспортлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Масалан, 2022 йилда Тошкент шаҳрида 426 минг тонна заҳарли чиқиндилар атмосфера ҳавосига чиқарилган бўлса, шунинг 396 минг тоннаси, ёки 93 фоизи транспорт воситалари чиқарган заҳарли ташламалардир. 2018 йилда бу кўрсаткич 60 фоизни ташкил этган. Кўринадики, 4 йилда автотранспорт ташламалари 30 фоизга ортган.
Бу, албатта, ташвишли. Зотан, йилдан-йилга мамлакатимизда автомобиллар сони ортиб бормоқда.
Мазкур муаммони бартараф этиш ва олдини олишда энг тўғри йўл аввало жамоат транспортлари жозибадорлигини ошириш ва хизмат сифатини яхшилаш бўлади.
Бугунги шароитда жамоат транспорти сифатида фаолият кўсатаётган метрополитен энг мақбул қатнов воситасига айланиб бормоқда.
Пойтахтимиз жамоат транспортида метрополитеннинг ўрни жуда катта. Унинг қамровини кенгайтириш мақсадида, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан, ерусти метроси вужудга келди.
Ўтган йилларда бу улкан лойиҳанинг биринчи босқичи ва Сергели йўналиши очилган эди. Жорий йилда иккинчи босқич – Қўйлиқдан Сергелигача бўлган ерусти метроси қуриб битказилди.
Пойтахт ҳудудларига ташрифи чоғида Президент ушбу транспорт иншоотини бориб кўрди, жамоатчилик вакиллари билан бирга метрода юрди.
– 2017 йилда бу лойиҳани бошлаганимизда ишонмаганлар ҳам бўлган эди. Мана, Худога шукур, ерости ва ерусти метро йўллари боғланиб, ҳалқага айланди. Тўғри, оғир бўлди. Лекин халқимизга хизмат қиладиган, тарихда қоладиган йўл бу. Одамларимиз, фарзандларимиз бунда юриб, давлатдан рози бўлса, ниятимизга етган бўламиз, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мазкур иккинчи босқич доирасида 12 километр эстакада йўл ва 7 та бекат барпо этилган. Бу оралиқдаги қатнов вақти 15 дақиқани ташкил этади. Бир кунда 40 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилади.
Умуман, бугун Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан ошди. Шундан 38 километри 1977 йилдан кейин бунёд этилган бўлса, охирги 7 йилда 32 километр метро йўли қурилди. Бекатлар сони 50 тага етди. Метрода юрувчи кунлик йўловчилар сони 750 мингга етиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, жорий йилда пойтахтимизга мингта автобус олиб келинди. Натижада жамоат транспортидан кунига 1 миллион 400 минг нафаргача йўловчилар фойдаланмоқда. Бу шахсий транспортларга эҳтиёжни, пировардида кўчаларда тирбандликни камайтиришда муҳим омил бўлмоқда.
Агар шаҳарларнинг исталган нуқтасига замонавий кондиционерларга эга, ҳар томонлама қулай жамоат транспортларида ортиқча тиқилинчларсиз арзон йўл ҳақи эвазига етиб олиш имкони бўлса, юртдошларимиз кунда бориб-келадиган манзилига қатнаш учун жон деб уларнинг хизматидан фойдаланади.
Бу эса халқимиз учун қулайлик бўлиш билан бирга, ҳам машиналар тирбандлиги юзага келишини, ҳам атмосфера ҳавосининг бузилишини сезиларли даражада камайтиради.
Шуларни инобатга олган ҳолда давлатимиз раҳбари томонидан бу масалага жуда катта эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари куни кеча Қўйлиқдан Сергелигача қурилган ерусти метроси билан танишиш чоғида умумий ҳисобда жамоат транспортидан фойдаланишни 2 миллионга етказишимиз кераклигини айтдилар. Бу эса юқорида айтганимиздек. ҳам халқимиз учун қулайлик, ҳам машиналар тирбандлиги ва ҳавонинг ифлосланишини олдини олишга хизмат қилади.
Ҳа, халқ фаравонлиги йўлида амалга оширилаётган барча ислоҳотларда давлатимиз мустақиллигининг ўзига хос акси кўриниб турибди. Бугун шонли истиқлолимизнинг 32 йиллик тарихини сарҳисоб қилар эканмиз, эришилган ютуқлардан мумнуният ҳис қиламиз. Энг муҳими, бу ютуқлар, имкониятлар халқимиз ҳаётида, ҳар бир юртдошимиз турмушида ўз ифодасини топаётганидир.
Шонли мустақиллигимизнинг янада мустаҳкамлаш учун барчамиз бел боғлаб биргаликда хизмат қилиш шу Ватан олдидаги шарафли бурчимиздир.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ,
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий Кенгаши раиси
Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил