Саломатлик      Бош саҳифа

Газли ичимликлардан ҳам хавфлироғи аниқланди

Ҳар куни ичадиган ичимликларимиз орасида газли ва спиртли ичимликлардан ҳам хавфлироқ бўлган ичимлик турлари мавжуд. Яқинда Бен-Гурион университети олимлари инсонлар учун энг зарарли ичимликлар рейтингини тузди. Wday нашри зарарли ичимликлар ва уларни ичиш қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида маълумот берди.

Газли ичимликлардан ҳам  хавфлироғи  аниқланди

Иссиқ чой

Чой ичишнинг қандай зарарли томони бор, деб ўйлашингиз мумкин. Масалан, хитойликлар чойни деярли тўхтовсиз ичади, бироқ бу ерда зарар чойнинг ҳароратида. Биз иссиқ нарсани яхши кўрамиз. Барча иссиқ ичимликлар (нафақат чой, балки қайноқ қаҳва, иссиқ шўрва ичишни ҳам ёқтирамиз) қизилўнгачга ёмон таъсир кўрсатади, бу эса микротравма ва микрояллиғланишга олиб келади.

Вақт ўтиши билан бу сезилмайдиган муаммолар онкологик касаллик­ларни келтириб чиқариши мумкин. Шундай экан, чойни совитиб ичишга ҳаракат қилинг.

 

Сутли коктейль

Бу турдаги совуқ ичимликлар иссиқ ичимликлар билан бирдек муаммоларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, сутли коктейллар мияга энг ёқимсиз таъсир кўрсатади.

Фитнес-тренерлар сутли коктейл­лар яхши фойда келтиришига ишонади, бу ичимлик вазн орттиришга ёрдам беради. Ҳақиқатан ҳам вазн орттиришни истасангиз, соғлиғингиз учун сутли коктейлларни бироз илитиб ичинг.

 

Аччиқ қаҳва

Қаҳва меъёрида ичилса фойдали: у уйғонишга, тетикланишга ва метаболизмни тезлаштиришга ёрдам беради. Бироқ қаҳва жуда аччиқ бўлса, у вазоспазмга олиб келиши мумкин – босим кескин ортади, кейин эса кескин тушади. Натижада инсон ўзини ёмон ҳис қилади.

Яллиғланган артериялар спазмлардан чарчаган мия каби, бундай тажрибадан сўнг ёмон таъсирни ўтказиши мумкин. Агар қаҳвага шакар қўшилган бўлса, организмга янада кўпроқ зарар етади.

 

Қадоқланган шарбат

Бир қути шарбатда коладагидан ҳам кўпроқ шакар бўлиши мумкин. Яъни ширинликлар диабет, тишдаги муаммоларни, ортиқча вазн ва бошқа турли хил касалликларни келтириб чиқаради.

Бундай ичимликларда витамин ва минераллар деярли йўқ, бироқ уларда шакардан ҳам зарарли бўлган ширинлаштиргичлар бўлиши мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар