Давр нафаси      Бош саҳифа

Атроф муҳит муҳофазасида ёшлар бирлашсагина экологик муаммолар барҳам топа бошлайди

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳам инсон манфаатларига қаратилгандир. Табиатни эъзозлаш, уни муҳофаза қилиш, инсон онгининг етуклиги билан бевосита боғлиқдир.

Атроф муҳит муҳофазасида  ёшлар бирлашсагина  экологик муаммолар барҳам топа бошлайди

Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда кишиларда экологик онг ва маданиятни шакллантириш алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада оиланинг роли катта. Ёшларимизда экологик маданиятни тарбиялашда болалар боғчалари, мактаб, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ҳам шижоат ва жонбозлик кўрсатишлари лозим.

Куни кеча Тошкент кимё-технология институти ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университетида шу мақсадда «Яшил тараққиёт учун курашамиз!» шиори остида «Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ёшларнинг ўрни» мавзусида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, профессор Абдушукур Ҳамзаев иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад олий ўқув юртларида атроф муҳитни муҳофаза қилишда ёшларнинг ўрни ва ролини ошириш, уларни бирлаштирган ҳолда экология йўналишида тарғибот тадбирларни янада кучайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда уларнинг экологик маданияти ва билимларини оширишдан иборат.

Экологик муаммолар кун сайин кучайиб бораётган айни дамда табиатга акс таъсир кўрсатаётган антропоген омилларни камайтириш, экологик маданиятни ошириш ва ҳар қандай тусдаги экологик муаммоларни бартараф этишда барчамиздан шахсий дахлдорликни чуқур ҳис қилган ҳолда уюшқоқлик билан ҳаракат қилиш талаб этилади.

Тадбирларда айни шу ҳақда бир қатор тушунтиришлар олиб борилди. Ёшлар онгига экологик таълим-тарбияни сингдиришда нафақат она табиат ҳақидаги назарий билимлар, балки амалий маҳорат ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.

– Экологик маданият – табиатнинг ўзлаштиришдаги ижодий фаолият бўлиб, бу жараёнда экологик қадриятлар бажарилади, тақсимланади ва фойдаланилади, – деди учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон Экологик партияси раиси Абдушукур Ҳамзаев. – Ҳозирги даврда экологик маданиятни ривожлантириш долзарб муаммолардан биридир. Экологик маданиятни шакллантириш манфаатлардан келиб чиққан таълим-тарбия бошқа соҳадаги таълим-тарбияни мужассамлаштирувчи бош йўналишга айланмоқда. Экологик маданиятни шакллантиришда экологик таълим-тарбия асос бўлади.

Самимий, эркин руҳда ўтказилган мазкур мулоқотларда бир гуруҳ талабалар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоб олдилар, экологиянинг турли йўналишлари бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Мулоқот сўнгида фаол иштирок этган талабалар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бугунги кун ноқулай экологик шароитларида сайёрамизни асраб қолишда ёшларнинг ўрни ниҳоятда муҳим. Шунинг учун ҳам бу борада уларга керакли ахборотларни бериш давр талабидир.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔117

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар