Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Тўртта стадион ҳажмидаги сув бир кунимиз учун етадими?

Глобал иқлим ўзгариши, аҳоли сони ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсиши сувга бўлган талабни тобора оширмоқда. Натижада сув ресурсларининг тақчиллиги йилдан-йилга кучайиб боряпти.

Тўртта стадион  ҳажмидаги сув  бир кунимиз  учун етадими?

Шу боис, кейинги йилларда мамлакатимизда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича изчил ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласи ҳам ҳар қачонгидан долзарб бўлиб, бу борада муайян чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этиляпти. Ушбу йўналишда қабул қилинган дас­турлар, киритилаётган инвестициялар натижасида тоза ичимлик сувни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳажми йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мисол учун, 2018 йилда «Ўзсувтаъминот» АЖ тизимидаги корхоналар томонидан 1 553 миллион куб метр ёки кунига ўртача 4 254 минг куб метр ичимлик сув ишлаб чиқилган бўлса, 2022 йилда унинг ҳажми 1 728 миллион куб метр ёки кунига ўртача 4 734 минг куб метрни ташкил этди.

Энди 1 миллион куб метр сувни қандай тасаввур қилиш мумкин, деган савол туғилади. Бунинг учун сув билан тўлдирилган битта катта олимпиа стадионини кўз олдимизга келтириш кифоя. Ана шундай стадионлардан 400 та бўлса 1 миллион куб метр сув ҳосил бўлади. Юқоридаги рақамлардан эса, сув ҳажмининг нақадар катта эканини кўриш мумкин.

Соҳанинг қонунчилик базаси мус­таҳкамлангани, норматив ҳуқуқий асос­лари такомиллаштириб борилаётгани ушбу масаланинг нақадар долзарблигини кўрсатади. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгани сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишни жадаллаштириш ҳамда сувдан оқилона фойдаланишда катта аҳамият касб этмоқда. Президентимизнинг тизимга оид тегишли қарорлари билан эса ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш, сув хўжалиги соҳасига инвестиция маблағларини кенг жалб қилишдаги ишлар кўлами кенгаймоқда.

Таъкидлаш жоиз, республика иқтисодиёт тармоқлари томонидан бир йилда ўртача 56-57 млрд. куб метр миқдорида сув ресурсларидан фойдаланилади.

Шундан 87 фоизи қишлоқ хўжалигига, 9 фоизи энергетика, саноат ва балиқчиликка, атиги 4 фоизи ичимлик сув ишлаб чиқариш мақсадларига сарфланади.

Аёнки, сув таъминоти ташкилотлари ичимлик сувни аҳолининг сони, уларнинг турмуш шароитлари ҳамда техник имкониятларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқаради.

Шу нуқтаи назардан айтганда, мамлакатимиз аҳоли сони йилига ўртача 700 минг нафарга ошиб, 2030 йилда 41 миллион нафарга етиши, уларнинг сифатли сувга бўлган талаби 20 фоизга ортиши кутилмоқда. Бундан кўриниб турибдики, ҳозирда аҳолига тоза ичимлик сувни узлуксиз етказиб бериш ўта муҳим вазифага айланган.

Шу билан бирга, юртимизда 97 та ер ости сув кони мавжуд бўлиб, уларнинг ресурслари бир кеча-кундузда 63,9 миллион куб метрни, яъни республика умумий сув ресурсларининг 25 фоизини ташкил қилади. Бугунги кунда ичимлик сув таъминотининг 67 фоизи ер ости сувлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Сўнгги йилларда ер ости сувларига бўлган эҳтиёж кескин ошиб бораётгани сабабли Сув хўжалиги вазирлиги томонидан қўшимча ер ости сув ресурсларини аниқлаш чоралари кўриляпти. Хусусан, вазирлик томонидан ушбу ресурслар ҳисобига 3 миллион аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва 155 минг гектар майдоннинг суғорилиши таъминланади.

Ўзбекистонда сув ресурслари уч хил мақсадга, жумладан, аҳоли учун тоза ичимлик сув ва ишлаб чиқариш корхоналари таъминотига, қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришга йўналтирилади. Қайд этиш жоиз, мазкур соҳаларнинг ҳаммаси бир-биридан муҳим ва зарур.

Хўш, улар учун етарли бўлган сув ресурслари қандай шаклланади? Айтиш керакки, дарёларда тўпланадиган сувлар, табиий ёғингарчилик, ер ости сувлари – бизнинг сув манбаларимиздир. Демак, ўз-ўзидан асосий мақсад ана шу манбаларни тўлиқ назоратга олиш, улардан ишлаб чиқарилаётган тоза сув ҳажмларини кўпайтириш, энг муҳими, сув истеъмолида юзага келган тартибсизлик ва исрофни йўқ қилиш бўлади.

Бундан ташқари, сув манбалари Ўзбекистондаги кўплаб экотизимлар, жумладан, дарёлар, кўллар ва сув омборлари учун муҳим аҳамиятга эга. Сув ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш ва уларни бошқариш биологик хилма-хилликни сақлашга, сув сифатини яхшилашга олиб келади ва экотуризмни сақлаш ва ривожлантириш имконини беради.

Умуман олганда, сувни тежаш мамлакатга иқлим ўзгаришига мослашиш ва ичимлик сувнинг камайиши, ёнғин ва қурғоқчилик хавфининг ошиши каби салбий таъсирни юмшатишда муҳим омил бўлади.

 

Турғанбай ХОЖАНАЗАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар