Экоолам      Бош саҳифа

Янги қонун лойиҳаси экологик ҳолатни яхшилай оладими?

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Янги қонун лойиҳаси экологик ҳолатни  яхшилай оладими?

Унда фракция аъзолари томонидан «Ўзбекистон Рес­публикасининг айрим қонун ҳужжатларига корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш юзасидан қарор қабул қилиш мезонларини белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда экологик ҳолатни яхшилаш, аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, яшил майдонларни кенгайтириш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш орқали инсонлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан қурилиш, саноат ишлаб чиқариш ва урбанизация кўламининг кенгайиши табиатга чиқариладиган ташламаларнинг ортишига ҳамда аҳоли пунктларига тушаётган экологик ва ижтимоий юкламанинг ошишига олиб келмоқда. Шундан келиб чиқиб, соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан атроф табиий муҳитнинг меъёридан ортиқча даражада ифлосланиши натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олиш муносабати билан корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини вақтинча чеклаш ҳамда тўхтатиб туришга доир қоидалар бегиланмоқда.

Йиғилишда фракция аъзолари ушбу қонун лойиҳаси Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларига тўла мос келишини таъкидлаб, белгиланаётган нормалар мамлакатимизда экологик ҳолатни янада яхшилаш, фуқаролар саломатлигини таъминлаш, аҳоли учун хавфсиз муҳитни шакллантириш имконини яратишга хизмат қилишини алоҳида қайд этди.

Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Йиғилиш кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔127

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар