Давр нафаси      Бош саҳифа

Ботаника боғи бизнесга тикилмаслиги керак!

Тошкент шаҳридаги ноёб ва хилма-хил дарахту ўсимликлари билан машҳур Ботаника боғи атрофидаги гап-сўзлар, муҳокамалар мана бир неча кундирки ҳамон тинмаяпти.

Ботаника боғи  бизнесга  тикилмаслиги  керак!

Гап шундаки, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими – project.gov.uz порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Истироҳат боғлари фаолияти ва бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилиши ортидан кенг жамоатчиликнинг норозилиги келиб чиқди. Мазкур қарор лойиҳасига мувофиқ, барча истироҳат боғлари, жумладан Тошкент Ботаника боғи ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Истироҳат боғларини бошқариш дирекциялари» давлат муассасаси балансига ўтказилиши белгиланган (қарор иловасининг 193-банди). Бу эса кўпчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди. Бунга етарлича асослар ҳам бор.

Ўзбекистон Экологик партияси:

Ботаника боғи – истироҳат учун эмас, у ноёб илмий-уникал объект

Мазкур ҳужжат лойиҳаси, жумладан, Ботаника боғининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилиши юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси биринчилардан бўлиб ўзининг қатъий эътирозини билдирди. Партиямиз аввалроқ Ботаника боғини Фанлар академиясидан ҳокимлик тасарруфига ўтказиш режаларидан хавотир билдирган эди.

«Ўсимликлар оламининг деградацияга учрашининг олдини олиш, ноёб ва камайиб бораётган, доривор ва манзарали, техник жиҳатдан аҳамиятли ўсимликларнинг табиий шароитдаги популяцияларига зарар етмаслик учун Ботаника боғини Вазирлар Маҳкамасининг «Истироҳат боғлари фаолияти ва бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш» тўғрисидаги қарори лойиҳасидан чиқариб ташлаш лозим ва унга МИЛЛИЙ БОҒ мақомини бериш орқали Ботаника боғининг нуфузини ва муҳофазасини кучайтириш лозим деб ҳисоблаймиз, – дейилади Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг ушбу масала юзасидан эълон қилган муносабатида. – Партиямизнинг мазкур ташаббусини экологиямизга бефарқ бўлмаган жамоатчилик қўллаб-қувватлайди деган умиддамиз».

– Бу олимларимизнинг пешона тери эвазига бунёд бўлган илмий-уникал объект. Буни ҳеч бўлмаса сақлаб қолиш бизнинг бурчимиз ва биз бунга қатъий турамиз, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур ҲАМЗАЕВ. – Юқоридаги қарор лойиҳасида истироҳат боғлари ҳудудларини савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш учун ижарага бериш, аттракционлар ўрнатиш кўзда тутилмоқда. Ушбу фаолият эса, илмий муассаса сифатида ташкил этилган Тошкент Ботаника боғида сақланаётган, дунёнинг 5 қитъасидан келтирилган, ноёб бўлган флора объектларига жиддий салбий таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон Экологик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси номидан ҳукуматга депутатлик сўрови киритилди. Унда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, улар деградациясининг олдини олиш, ноёб ва камайиб бораётган, доривор ва манзарали, техник жиҳатдан аҳамиятли ўсимликларни табиий шароитдаги популяцияларига зарар етказмаслик учун Ботаника боғини Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасидан чиқариш бўйича асослантирилган таклиф берилди.

Шундан сўнг, Олий Мажлис Сенати, олимлар, журналист ва блогерлар, умуман, кенг жамоатчилик, бу қарорнинг салбий оқибатларидан хавотирларини билдириб ўтишди. Мана шу саъй-ҳаракатлар, табиатсевар инсонлар ҳамфикрлигидан сўнг Ботаника боғи истироҳат боғига айлантирилмайдиган бўлди.

 

Бу ноёб масканга «кўз тикканлар» кўп

Ботаника боғи истироҳат боғи эмас, балки илмий ташкилот муассасаси, қолаверса, ноёб илмий-уникал объект ҳисобланади. Бу нафақат боғ, балки табиатсеварларнинг сўлим гўшаси, ботаника, ўрмон ва ландшафтшунос илмий тадқиқотчиларнинг илмий объекти, шунингдек, экологияга оид ўқув ва маърифий ишлар амалга оширувчи муассаса ҳисобланади.

Маълумот учун: Дунёнинг 150 га яқин мамлакатларида 1800 дан ортиқ Ботаника боғлари ва дендрарийлар фаолият олиб боради. Уларда 1000 дан ортиқ ўсимлик турларининг 4 млн дан ортиқ намуналари сақланади. Бу турлар ҳар бир мамлакатнинг миллий бойлиги сифатида қадрланади.

Ушбу боғнинг асосий вазифаси – фойдали, манзарали, истиқболли ўсимликларни қидириб топиш, уларни комплекс ўрганиш ва интродукция қилиш, Ўзбекистон флорасининг ноёб, йўқолиб бораётган ва эндемик турлари генетик банкини яратиш, флорани янги қимматли турлар билан бойитиш мақсадида ўсимликларни иқлимлаштириш, шунингдек тирик ўсимликлар коллекцияларини яратиш ҳисобланади.

Ботаника боғи 2020-2022 йилларда 200 дан ортиқ янги манзарали турлар билан бойитилган. Марказий Осиёда коллекцион турлар генофонди бўйича ягона бўлган Ботаника боғида айни пайтда 2450 дан ортиқ гулли-манзарали дарахт ва буталар ҳамда доривор ўсимлик турлари мавжуд.

Шу билан бирга, ноёб ва эндем ўсимликлар турлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 40 турга яқин ноёб ва табиатда йўқолиб бораётган ўсимликлар коллекциялари яратилмоқда.

Халқаро индекс тизими орқали 80 дан ортиқ хорижий давлатлар билан манзарали ўсимликлар уруғини алмашиниш йўлга қўйилган.

Ҳозирда Ботаника боғи давлат илмий муассасаси сифатида фаолият юритади. Ботаника боғида 97 нафар ходим, жумладан фан докторлари, профессор олимлар фаолият олиб бормоқда.

Энди ўйлаб кўрайлик, агар бу боғ ҳам бошқалари сингари Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтадиган бўлса, унинг тақдири нима бўларди? Ким кафолат берарди ундаги дарахтлар яширинча қуритилиб, ўрнида қурилишлар бошланмаслигига?..

– Биологик, ўсимликларнинг хилма-хиллиги, уларни муҳофаза қилишга қаратилган билим ва қадриятларни тарғиб қилиш ҳам аҳамиятли. Буни экологик билимларни оммалаштириш деса ҳам бўлади. Аҳоли орасида буни тарғиб қилиш ботаника боғларининг учта асосий вазифаси саналади, – дейди Ботаника институти директори Комилжон Тожибоев. – Ҳозирда урбанизация даражасининг ортиши, йирик шаҳарларнинг кенгайиб бориши Ботаника боғига ўхшаган объектларга бўлган «ҳужум»ларни кўпайтиряпти. Бу биргина Ўзбекистонда эмас, Марказий Осиё, МДҲ давлатларининг йирик шаҳарларидаги Ботаника боғлари учун ҳам доим стресс бўлиб келган. Мана шу вазифалардан биттаси бажарилмаса, ё Ботаника боғи тўлиқ қувват билан ишламаётган, ё боғдан Ботаника боғи деган мақомни олиб ташлаш керак бўлади. Ҳар қандай истироҳат боғи фақатгина маданий ҳордиқ чиқариш учун мўлжаллангандир, Ботаника боғининг эса истироҳат боғи деб кўрилиши ҳамда Тошкентдаги яшилликдан иқтисодий манфаатларда фойдаланишга уриниш умуман нотўғридир. Биз эртага бунинг катта оқибатлари билан юзлашишимиз мумкин.

Ўзбекистондаги Ботаника боғи Марказий Осиё миқёсида биринчи ташкил қилинганларидан бири. Уни кимларнингдир бизнеси учун бериб юборилиши ва даромад манбаига айлантиришга уриниш шаҳримиз учун ҳам, умуман юртимиз табиати ва экологияси учун ҳам жиддий йўқотишларга олиб келиши, қимматга тушиши аниқ. Бугунги кундаги экологик муаммолардан, долзарб вазиятдан хулоса чиқармаслик оқибати бу. Демак, барчамиз бир бўлиб, энг катта куч жамоатчилик назоратини қўлдан бермасдан ҳаракат қилсак, ушбу боғни сақлаб қолиш имконияти бор экан. Аммо ҳали Ботаника боғига «кўз тиккан»лар вақтинчага чекинган бўлиши ҳам мумкин. Бундай ноёб табиий бойликларимизни, ҳар бир дарахтни, ҳайвонот ва наботот оламини асраб қолиш, табиат неъматларини ҳимоя қилиш ўз қўлимизда. Бу борада Ўзбекистон Экологик партияси барчани бирлашишга, ҳамжиҳатликка чорлайди.

Саида МИРЗИЁЕВА,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси:

– Ботаника боғи – бу кўнгилочар жой эмас. Бу – бутун шаҳримиз ҳар куни нафас олаётган Тошкентнинг «ўпкаси». Бу – биз ғурурланадиган тарих. 70 йилдан ортиқ вақт давомида истеъдодли олимларимиз ушбу боғда бебаҳо дарахт­лар ва ўсимликларни етиштирдилар, уларга ўз меҳр-муҳаббатини бағишладилар. Юртимизда бундай маскан бошқа ҳеч қаерда йўқ.

Табиатнинг ана шу бир парчасини асраб-авайлаш, уни ҳимоя қилиш ва болаларимизга етказиш бизнинг бурчимиздир. Мен Ботаника боғини тижорий тузилмалар бошқарувига топширишга қатъиян қаршиман. Унинг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт.

Боғни олимлар яратган ва у олимлар ихтиёрида бўлиши, бутун ўзбекистонликлар учун хизмат қилиши лозим. У Фанлар академияси ихтиёрида қолади.

Искандар СОЛИЕВ,

шаҳарсоз:

– Кўплаб паркларимизнинг ярми тижоратга айланиб бўлди, кўплаб дарахтлари кесилиб кетди ва кўлларидан қисман ёки бутунлай айрилди. Ботаника боғи эса Тошкентдаги энг каттаси ва одамлар тинч сайр қилиши, табиат билан ёлғиз қолиши учун ягона ҳудуд. Энг асосий фарқи, у ерда Ўзбекис­тоннинг бошқа ерларида учрамайдиган минтақа учун ноёб ўсимликлар сақланади. Мутахассислар илмий изланишлар олиб боради.

Бундай ҳудуд давлат томонидан муҳофазага олиниши керак.

Бундай ҳудудлар инсонлар учун жуда муҳимлигининг сабаблари:

– микро-иқлимга эга;

– одамлар табиат қўйнида, шовқинлардан холи бўлган жойларда оиласи билан бирга вақтларини ўтказиши мумкин;

– турли хил жисмоний машқларни шу ерларда қилиш имкони бор (ўзим ҳам дўстларим билан кўпинча шу ерларда югуриб турамиз, чунки бу ер – ёзнинг энг иссиқ кунида салқин турадиган ягона ҳудуд).Умумий қилиб олганда, боғлар одамлар учун ижтимоий ва экологик жиҳатдан жуда муҳим саналади. Иқтисодий томони ҳам бор, одамлар қанчалик соғлом, асаблари қанчалик мустаҳкам бўлса, шаҳар шовқинидан, ишдаги муаммолардан холи бўлса, соғлиқни сақлаш учун сарфланадиган пуллар тежалади.

 

Эркин АБДУЛАҲАТОВ,

иқлимшунос:

– Пойтахтга космосдан назар ташласангиз, айрим кичик яшил қопламали масканларга кўзингиз тушади.

Бу атрофга нисбатан умумий «оқариб» ётган пойтахтнинг атиги 10 фоизи, ана борингки 12 фоизини ташкил этувчи яшил фитомассали «пойтахт ўпкалари» бўлиб, ҳозиргача бизнес яқинлаштирилмаган, ноёб яшил архитектура масканларимиздан бири зич дарахтли боғ ҳудудларимиздир.

Масалан, шундай боғлардан бири – Ботаника боғида бир нечта экотадбирлар, кинолар учун клип­лар ҳам олинган. Шовқинсиз, қандайдир аттракцион қурилмаларидан холи, сокин дам олиш ҳудуди бўлган Ботаника боғи ҳам энди «бизнес нишони»га айланиши кутилмоқда.

Фанлар академияси олимлари, илмий тадқиқотчилар, илм аҳли, фаол жамоатчилик бунга ўз муносабат, таклифларингизни билдиринг. Унутманг, сизлар қарор чиқарувчилардан каррасига кўпсизлар ва уларнинг миясини ўзгартиришга қодирсизлар.




Ўхшаш мақолалар

Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг  тарихий  анжумани

Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани

🕔16:49, 30.10.2025 ✔49

Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция

Батафсил
Парламентда  «яшил энергия»  масаласи муҳокама қилинди

Парламентда «яшил энергия» масаласи муҳокама қилинди

🕔16:49, 30.10.2025 ✔51

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.

Батафсил
Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔72

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг  тарихий  анжумани

    Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани

    Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция

    ✔ 49    🕔 16:49, 30.10.2025
  • Парламентда  «яшил энергия»  масаласи муҳокама қилинди

    Парламентда «яшил энергия» масаласи муҳокама қилинди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.

    ✔ 51    🕔 16:49, 30.10.2025
  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 72    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 85    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 79    🕔 15:35, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар