Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Дунёдаги уч ноёб экспонатдан бири – бизда!

Халқаро «Олтин мерос» жамғармаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари, ўлкашунос-тарихчи Комилжон НУРЖОНОВ билан суҳбат.

Дунёдаги уч  ноёб экспонатдан бири –  бизда!

– Комилжон ака, айтинг-чи, ўтмиш аждодларимизнинг табиатга, атроф муҳит муҳофазасига муносабати қандай бўлган?

– Дарҳақиқат, кишилик жамияти шакллана бошлаган давр­лардаёқ табиатни асраб-авайлашга катта эътибор қаратила бошлаган, чунки инсон табиатнинг тирик бир бўлаги экани чуқур ҳис қилинган. Шу боисдан ҳам сув ва тупроқни ифлос қилган одам гуноҳкор деб топилиб, ҳатто ўз даври қонуниятларига кўра жазоланган ҳам.

Ислом динида сувга тупуриш, ариқ ва анҳорларга ахлат ташлаш, ўлган ҳайвонларни сув ҳавзаларига ташлаш қатъий равишда тақиқланади. Агар эсласангиз, тарихий-бадиий асарларда болалигида Жалолиддин Мангуберди Амударёга тупурган укасига шапалоқ тортиб юборгани жуда кўп бора қайд этилган. «Жайҳун – бизнинг онамиз. Ахир онага ҳам тупуриб бўладими?!» – дейди бўлажак саркарда укасига танбеҳ бераркан.

Қаранг, аждодларимизнинг қудуқ ва сардобалардан сув олиш тартиби жуда ибратли. Ҳеч кимга ўз идишини ботириб сув олишга рухсат берилмаган. Сардоба ва ҳовузларда бунинг учун махсус идишлар бўлиб, унинг билан ўз идишларини тўлдирганлар. Бу ишни назорат қилувчи махсус ходимлар ҳам бўлгани манбаларда қайд қилинади.

Ота-боболаримиз яқин йилларгача дарё ва каналлар ёқасига инсон жасадини дафн қилиш ва ўлган ҳайвонларни кўмишни ман қилиб келишди. Бундай ҳудудларда тез-тез сув тошқинлари юз бериб турган. Шунингдек, ер ости сизот сувлари ҳам юзага жуда яқин бўлган. Бу эса турли юқумли касалликларни тарқатиши аниқ. Буни аждодларимиз жуда теран англаб етгани таҳсинга сазовор.

Эътибор бериб қарасангиз, Хоразм ва Қорақалпоғистонда яқин давргача Амударё бўйларида ёки кўллар атрофида бирорта қабристон бўлмаган. Кейинги йилларда бунга аҳамият қаратмай қўйишгани жуда ачинарли, албатта.

– ХIХ асрнинг ўрталарида Туркистонни рус босқинчилари истило қилди. Бу давргача одамларнинг аксарияти қалъа ва қўрғонларда истиқомат қилишган. Айтинг-чи, ҳар бир аҳоли яшаш жойларининг санитария-гигиена қоидалари қандай бўлган?

– Археологлар Хива шаҳридаги Ичанқалъадан бир неча минг йиллик сопол қувурларни топгани кўп нарсаларни ойдинлаштиради. Қувурлар, албатта, тозалик гарови саналади. Ундан ювинди сувлар оқиб чиқиб кетади. Кир сув, ювинди жуда ифлос экани кундай равшан. Юз-қўл ёки кир ювилган сувни тоғорадан кўчага сепиш болалигимизда ҳам гуноҳ саналарди. Ҳозир эса ёш қизлар ва келинлар шалоплатиб кўчага сепиб кетаверадилар. Катталар танбеҳ беришса, дарров юзингдан олишади.

Хивада Ичанқалъадаги ҳар бир уй даҳлизининг бир бурчагида «тўшши» (тошнов) бўлган. У ерда юз-қўл ювилган, ғусл қилинган. Сув эса махсус қувурлар билан оқиб, чиқиб кетган. Тўшши – ҳозирги замонавий ваннага ўхшаган сополдан қалингина, мустаҳкам қилиб ясалган жиҳоз. Ичанқалъада ҳозир ҳам сақланиб қолган.

Қалъа ва қўрғонларда яшовчи аҳолининг ибратли тартиб-қоидаларидан яна бири шуки, бирор бир сабаб билан ташқари ҳудудда вафот этган одамнинг жасади ичкарига киритилмаган. Бу қоидага 1920 йилгача қатъий амал қилиб келинган. Ҳатто ҳукмдор ёки давлат аъёни бўлсин, қаерда ўлса, у ўша жойга дафн қилинган, ташқарида вафот этганларнинг жасади қалъа ва қўрғонга киритилмаган. Ташқари ҳудудда ўлган одамнинг жасади билан вабо, чечак ва безгак каби хавфли касалликлар кириб келиши мумкин, деб ўйлашган.

– Комилжон ака, мана сиз салкам ўттиз йилдан буён Урганчда «Авесто» музейини ташкил қилиб, унинг экспонатларини бойитиш билан шуғулланиб келасиз. Бу ерда сақланаётган ноёб тош дарахтга кўзим тушди. Бу ҳақда гапириб берсангиз.

– Тошга айланган дарахт музейимиздаги энг қизиқарли ва ноёб кўргазмаларан бири саналади. Уни биз 2006 йил 25 октябрда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги Чилпиққалъа тарихий ёдгорлиги атрофидан топдик. Очиғи, урганчлик таниқли кулол Султонбой Абдураҳмонов хомашё излаб юрганида мана шу тошга айланган дарахтга дуч келиб қолган. Уни олиб келиб, ўрганиш зарурлиги борасида жуда кўп бора тегишли муассаса мутасаддиларига мурожаат қилган. Олийгоҳларда уста бўлиб ишлаб, ўз билимларини талабаларга ўргатиб юрган бу оддий кулолнинг сўзларига, афсуски, ҳеч ким қулоқ солмабди. Султонбой Абдураҳмонов менга бу ҳақда айтгач, махсус транспортда тош дарахтни олиб келишга муваффақ бўлдим.

Германиялик мутахассислар бу ноёб манбани 85 – 90 миллион йил олдин вулқон натижасида тошга айланган деб хулоса беришди. Эътиборлиси шундаки, тошга айланган дарахт дунёнинг фақат учтагина: Аризона, Санкт-Петербург ва Урганчдаги «Авесто» музейида сақланади.

– Ҳозирги ёшларнинг экологик маданият ва табиатга меҳр-муҳаббатини ошириш борасида нималарга эътибор қаратиш зарур, деб ўйлайсиз?

– Бугунги кунда фақатгина ёшларнинг эмас, балки катталарнинг ҳам экологик маданияти мақтанарли даражада эмас. Эрта билан ишга отлансангиз, ҳатто кап-катта хотинлар ҳам кўчанинг ўртасига тоғорада шалоплатиб юз-қўлини ювган ёки кир сувни ташлаётганини кўриб таъбингиз хира бўлади. Шаҳарни ёки қишлоқларни қоқ иккига бўлиб оқаётган анҳорларга ювинди ағдаришади. Бу эса экологик маданият оилаларда инқироз ёқасига келиб қолганини англатмайдими?!

Биринчи навбатда тарғиботни кучайтириш зарур. Радио ва телевидение, керак бўлса, ижтимоий тармоқларда бу борада қилиниши лозим бўлган ишларни жонлантириш керак. Фақатгина олди-қочди сериал ёки бемаза куй-қўшиқларни эфирга беравермасдан экологик маданият нима экани, табиат ва атроф муҳит мусаффолигига беписандларча муносабат қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги борасида дастурлар, ҳар хил ибратомуз лавҳалар бериб боришни кучайтириш лозим. Шунинг­дек, мактаб ва боғчаларда бу борадаги ишларни жонлантириш кутилган натижаларни бериши аниқ, албатта. Ота-боболаримиз бежиз «бола – бошдан» деб айтишмаган. Ёшликда берилган таълим-тарбия худди тошга ўйилган нақш сингаридир. Йиллар ўтган сайин ўз самарасини бериб бораверади.

Эслайсизми, яқин йилларгача кўча-кўйларда дарахтларда қушлар учун ясалган инлар кўп бўларди. Уларни мактаб ўқувчилари картон ва фанерлардан ясаб, илиб қўйишарди. Ўқитувчилар болаларни табиат қўйнига олиб чиқиб табиатшунослик ва жўғрофия дасрларини ўтишарди. Ўқувчилар ҳам қушларга, ҳайвонларга, ўсимлик дунё­сига меҳр билан камолга етишарди. Афсуски, ҳозирги кунда бирорта мактаб атрофида очиқ табиат қўйнида дарс ўтаётган ўқитувчини ҳам, дарахт шохларига илиб қўйилган инларни ҳам кўрмайсиз. Ўғил-қизлар мактабдан чиқа солиб музқаймоқ ёки бирорта печеньени олиб ейишга тушади-да, ўроғлиқ қоғозини дуч келган жойга улоқтириб кетишаверади. Хиёбонлардаги ўриндиқларда писта чақиб, пўчоғини оёғи остига ташлаб ўтирганини кўриб, ҳеч ким танбеҳ бермайди.

Ислом динида одамларни хато ва гуноҳ ишлардан қайтариш вазифаси ҳар бир мўмин зиммасига юклатилиб, буни «наҳий мункар» дейилади. Ўзини мусулмонман деб билган ёши улуғ юртдошларимиз ёшларга танбеҳ бериб, тўғри йўл кўрсатиш туришса, шаксиз, савоб иш бўлур эди.

Ҳеч ким биздаги экологик муаммоларни четдан туриб ўнглаб бермайди. Ҳаммаси ўзимизнинг хатти-ҳаракат ва муносабатимизга боғлиқ.

– Мазмунли гурунг учун ташаккур.

 

Эрпўлат БАХТ суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Сурхондарёда федин   Яратган 101  гектарли ўрмон тақдири нима бўлади?

Сурхондарёда федин  Яратган 101 гектарли ўрмон тақдири нима бўлади?

🕔15:03, 11.06.2026 ✔63

Ёзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.

Батафсил
Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔173

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔156

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сурхондарёда федин   Яратган 101  гектарли ўрмон тақдири нима бўлади?

    Сурхондарёда федин  Яратган 101 гектарли ўрмон тақдири нима бўлади?

    Ёзувчи ва журналист Фозил Фарҳод томонидан кўтарилган воқеа неча кундирки ижтимоий тармоқларни, халқимизнинг жонкуяр вакилларини ларзага солмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалдан чуқур фалсафий ва ҳаётий асосга эга.

    ✔ 63    🕔 15:03, 11.06.2026
  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 173    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 156    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 177    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 309    🕔 15:32, 26.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар