Давр нафаси      Бош саҳифа

Бухоро «яшил белбоғ» билан бел боғлайди Бу кўплаб экологик муаммоларнинг олдини олади

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг бу галги мавсуми республикамизнинг барча ҳудудларида уюшқоқлик ва жадаллик билан ўтказилмоқда. Ўзбекистон Экологик партияси кенг миқёсда ташкил этилган ушбу лойиҳада барча юртдошларимизни фаол иштирок этишга даъват қилмоқда.

Бухоро «яшил белбоғ»  билан бел боғлайди  Бу кўплаб экологик муаммоларнинг олдини олади

Экопартия Марказий кенгаши вакиллари, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга партиядан сайланган депутатлар ва барча табиатсевар инсонлар бирлашиб, ушбу мавсумда бошқаларга ўрнак бўлишга ҳаракат қилишмоқда.

Атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш, ер деградация­сига қарши самарали курашиш, ўсимлик ва ҳайвонот оламининг биохилма-хиллигини кўпайтириш, табиат ва инсон муносабатларидаги барқарорликни таъминлаш мақсадида мазкур лойиҳа доирасида кўчат экиш ишлари, мана, бир неча йилдирки, давом этиб келмоқда. Лойиҳа қамрови ва натижадорлиги йилдан-йилга ортиб бораётганини алоҳида эътироф этиш зарур.

Бу йил лойиҳанинг кузги мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишиш ҳамда жараённинг ташкил қилиниши ва бажарилишида бевосита иштирок этиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев бошчилигида бир гуруҳ олим ва мутахассислар Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлишди.

Лойиҳанинг асосий қисми Бухоро шаҳрининг Гулчорбоғ маҳалласида бошланди. У ерда партиянинг Бухоро вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш акцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши мутахассислари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Бухоро шаҳри инспекторлари, партиянинг «Ёшлар қаноти», «Аёллар қаноти» аъзолари, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Дарахт экиш акцияси давомида ҳудудларда экилган дарахтлар ва буталарнинг суғорилиши, парваришлаш ишларини агротехник қоидаларга риоя қилган ҳолда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Бухоро вилоятига қилинган хизмат сафари давомида партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев Вобкент ўрмон хўжалигидаги кўчатчилик захираси билан танишди.

Ушбу кўчат етиштириш ҳудудида 14 турдаги 600 мингдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари мавжуд бўлиб, вилоятда олиб бориладиган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумида экиш учун шай ҳолатда. Биргина Ғиждувон туманидаги ўрмон хўжалиги кўчат етиштириш ҳудуди 48 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, бу ерда жами 17 турдаги 3 миллиондан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари мавжуд.

Вилоятнинг географик жойлашуви ҳамда иқлим шароитини назарда тутиб, ҳудуд экологияси учун «яшил белбоғ»лар барпо этиш кўзда тутилган эди. Ўтган йилларда бу борада бир қанча ишлар амалга оширилди.

Жорий мавсумда шу фаолиятни яна изчил давом эттириш бўйича қилинаётган ишлар ҳам кўздан кечирилди. Жумладан, Бухоро шаҳрининг «яшил белбоғ»и учун танлаб олинган кўчат навлари, уларнинг агротехникаси, захираларнинг етарлилиги каби масалалар вилоят мутасаддилари иштирокида муҳокама қилинди. Ҳозирги шароитда «яшил белбоғ» вилоят микроиқлими барқарорлигини таъминлаш учун муҳим омил эканига алоҳида эътибор қаратилди.

Бухорода камёб ва ноёб турдаги дарахтларни кўпайтириш бўйича ҳам катта ишлар олиб борилаётгани эътиборга молик. Ушбу ҳудуддаги кўчатларнинг бугунги ҳолати, уларнинг экишга яроқлилиги борасида кузатувлар ўтказилди. Олим ва мутахассислар кўчатларни экишда амал қилиниши лозим бўлган агротехник қоидалар, уларни ҳудудларга тарқатишда илдизига зарар етказмасдан олиб бориш бўйича тушунтириш ва тавсиялар бериб ўтишди.

– Биологик хилма-хиллик таъминланишида ҳар бир дарахт турининг аҳамияти жуда муҳим. Шуни инобатга олган ҳолда камёб ва ноёб турдаги дарахтларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим, – дея таъкидлади Абдушукур Ҳамзаев.

Ноёб турдаги дарахтларнинг фойдали хусусиятлари ҳамда уларни табиий шароитда кўпайтириш йўллари бўйича тушунтириш ва тавсиялар берилди.

 

Муаммодан кўз юмиш эмас, уни бартараф этиш зарур

Бухоро вилоятига қилинган хизмат сафари доирасида ҳудудларда чиқиндиларнинг атроф-муҳитга таъсири масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев иштирокида Бухоро шаҳрида «Чиқиндиларни йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш, чиқинди полигонларини рекультивация қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.

Жамоатчилик эшитувида Бухоро вилоятида чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК раҳбари Насулло Толибов ҳамда «Махсусавтохўжалик» МЧЖ таъсисчиси Насриддин Рашидов ҳисобот берди.

– Бухоро вилояти бугунги кунда «Тоза ҳудуд» ДУК тасарруфида 4 та чиқинди тўплаш полигони мавжуд, – деди Бухоро вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК раҳбари Насулло ТОЛИБОВ. – Чиқинди йиғиш полигонларининг умумий майдони 14 гектарни ташкил этади. Шундан 2 гектари Пешкў, 5 гектари Жондор, 4 гектари Қоракўл, 3 гектари Олот туманида жойлашган бўлиб, барчаси сув таъминоти, қоровулхона, электр энергияси, дизбарьер ва автомобилларни ювиш жойи билан таъминланган.

Мутасадди раҳбарлар ўз ҳисоботларида бажарилаётган ишлар ва йўлга қўйилган намунали фаолият ҳақида сўз юритишган бўлса-да, соҳада ҳали ечимини кутаётган муаммолар талайгина. Бухоро вилоятида чиқиндиларни йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш, чиқинди полигонларини рекультивация қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилояти партия ташкилотининг атрофлича ўрганишлари шундан далолат бериб турибди.

Ўрганишлар давомида чиқиндиларни йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва уларни зарарсизлантириш, яъни чиқинди полигонларини рекультивация қилиш каби масалаларда қатор камчиликлар мавжудлиги маълум бўлди.

Бухоро вилояти бўйича жами 9 та туман (шаҳар)даги Бухоро, Когон шаҳарларида ва Ғиждувон, Жондор, Шофиркон, Когон, Вобкент, Қоровулбозор ва Қоракўл туманларидаги «Махсусавтохўжалик» МЧЖ ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУКга қарашли чиқинди полигонларида муаммо мавжуд. Мисол учун, Бухоро шаҳридан олиб чиқиладиган чиқиндилар ташланадиган полигонда дизбарьер йўқ, атрофда барпо қилинган иҳотазорни давом эттириш талаб этилади, экилган кўчатлар етарли даражада парвариш қилинмаган, чиқинди саралаш ускуналари таъмирталаб аҳволда.

Шофиркон туманидаги полигонда махсус техникалар етишмайди, чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси йўқ, ёритиш мосламалари билан таъминланмаган. Жондор, Когон туманларидаги чиқинди полигонларида умуман тарози ўрнатилмаган ва ёритиш тизимлари талаб даражасида эмас.

Бундан ташқари, Вобкент, Қоровулбозор, Қоракўл ҳамда Жондор туманларидаги полигонларда тўлиқ рекультивация ишлари талаб этилади.

«Махсусавтохўжалик» МЧЖга қарашли чиқинди полигонларида, хусусан, Қоровулбозор туманидаги полигонда махсус техникалар етарли эмас, чиқиндихона рекультивация қилинмаган ва девор билан ўралмаган. Ғиждувон туманида махсус техникалар маънан эскирган, чиқиндиларни саралаш умуман йўлга қўйилмаган. Когон шаҳрида тарози йўқ, полигон ўралмаган, электр ва сув таъминоти мавжуд эмас, бир сўз билан айтганда қаровсиз ва назоратсиз ҳолатда.

Шуни ҳам айтиш лозимки, айрим фуқаролар томонидан чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари учун тўловларнинг кечиктирилиши натижасида хизмат кўрсатиш корхоналарида дебитор қарздорликлар юзага келмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят партия ташкилоти раиси  Жаҳонгир Шарипов маҳаллаларда чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб кетилиши, чиқиндихоналарнинг аҳволи, аҳолига хизмат кўрсатувчи чиқинди ташувчи ташкилотларнинг иш фаолияти, чиқинди полигонларининг ҳолати ҳамда муаммоларни бартараф қилиш бўйича кўрилаётган чоралар борасидаги ишларни таҳлил қилиб берди.

 

Мазкур жамоатчилик эшитувида мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ахборотлари тинглангач, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан қилинаётган ишлар муҳокама этилди.

Эшитув якунида мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича «Махсусавтохўжалик» МЧЖ ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУК мутасаддиларига таклиф берилиб, эшитув қарори қабул қилинди. Қарор ижросини вилоят ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларига назоратга олиш мақсадида юборилди.

Атроф-муҳит мусаффолигига жиддий таъсир кўрсатаётган чиқиндилар масаласини шунчаки хаспўшлаш имконсиз эканини бугунги воқеликнинг ўзи яққол кўрсатиб турибди. Бу борадаги фаолиятни тўғри йўлга қўйиш, масалага «яшил» иқтисодиёт талабларидан келиб чиқиш ёндашиш, аниқ ва ҳаққоний самарадорликка эришиш энг муҳим мақсадимиз бўлмоғи зарур.

 

ЎЭП Марказий кенгаши

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

🕔09:08, 08.09.2025 ✔14

Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

Батафсил
Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

🕔09:07, 08.09.2025 ✔13

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

🕔17:43, 29.08.2025 ✔39

Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

    ✔ 14    🕔 09:08, 08.09.2025
  • Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

    Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

    Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 13    🕔 09:07, 08.09.2025
  • «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

    «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

    Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

    ✔ 39    🕔 17:43, 29.08.2025
  • Парламент қонунларнинг  қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Парламент қонунларнинг қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қуйи палата минбарида мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун муҳим бўлган бир қатор масалалар кўтарилди.

    ✔ 59    🕔 09:19, 25.08.2025
  • Самарали парламент назорати ва халқ  билан очиқ  мулоқот

    Самарали парламент назорати ва халқ билан очиқ мулоқот

    Она табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлаш барчамизнинг асосий бурчимиз. Экологик муҳит бузилса, нафақат инсонга, балки ер, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига зарар етиб ифлосланади, зарарланади.

    ✔ 61    🕔 09:19, 25.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар