Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Мактаблар совуқ кунларга тайёрми?

Мактаблардаги шароитларни яхшилаш, ўқувчилар учун керакли имкониятларни яратиш ҳамиша эътибор талаб қиладиган мавзулардандир.  Айниқса, ҳар йили қиш яқинлашиши билан чекка ҳудуд мактабларида иситиш муаммоси диққат марказига чиқади.

 Мактаблар  совуқ кунларга тайёрми?

Хўш, бу йил Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги муассасаларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда? Келаётган қиш фаслида таълим масканларида иситиш тизими барқарор ишлайдими?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда республика бўйича жами 10 минг 118 та умумтаълим мактаби ва ихтисос­лаштирилган мактаб-интернатлари фаолият юритмоқда. Ушбу умумтаълим мактабларининг:

 3 минг 284 таси ёки 32,5 фоизи табиий газ ёқилғисида;

 23 таси ёки 0,2 фоизи суюқ ёқилғида;

 6 минг 807 таси ёки 67,3 фоизи кўмир ёқилғисида;

 4 таси ёки 0,04 фоизи электр энергияси билан иситилади.

Мавжуд 6 минг 386 та давлат мактабгача таълим ташкилотининг:

 2 минг 300 таси ёки 38,7 фоизи табиий газ ёқилғисида;

 3 минг  599 таси ёки 60,6 фоизи кўмир ёқилғисида;

 37 таси ёки 0,6 фоизи электр энергияси билан иситилмоқда.

Вазирлик тизимидаги 1 минг 128 та таълим ташкилоти, жумладан, 511 та мактаб ҳамда 617 та боғча биноси марказий иситиш тармоғига уланган. 158 та мактаб биноси алоҳида печларда иситилади. 

Қайд этилишича, таълим ташкилотларида электр таъминотини тежаш мақсадида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 390 та ҳамда маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 1 минг 97 та мактабга қуёш панеллари ўрнатилди. 2 минг 107 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 511 тасига қуёш панеллари ва 100 тасига қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан жорий йилда 2 минг 229 та мактабгача таълим ва 2 минг 335 та мактабнинг локал иситиш тизимларини кўмир ёқилғисига ўтказиш белгиланган.

Мазкур ҳужжатга асосан, айни вақтда режага киритилган таълим ташкилотлари локал иситиш тизимларини кўмир ёқилғисига ўтказиш бўйича тегишли вазирлик ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда зарур ишлар олиб борилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар