Давр нафаси      Бош саҳифа

«Яшил» ўсиш бўйича давлат сиёсати янада кучайиши керак

Барча ривожланган давлатлар атроф-муҳитга безарар бўлган «яшил технология» тизимига жадал ўтмоқда. Европадаги кўпчилик давлатларнинг молиявий институтлари углерод ишлатувчи, иссиқхона газларини чиқарувчи, инсон соғлиғига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатларга олиб келувчи лойиҳаларга маблағ ажратишни тўхтатишмоқда.

«Яшил» ўсиш  бўйича давлат сиёсати  янада кучайиши керак

Дунёдаги етакчи иқтисодчи олимларнинг таъкидлашича, «яшил» иқтисодиётни «келажак авлодларни жиддий экологик хавфлар ва экологик инқирозга олиб келмасдан, узоқ муддатда инсон фаровонлигини яхшилашга йўналтирилган товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ иқтисодий фаолият тизими» деб таърифланганининг ўзи бунинг қанчалик устувор эканлигини англатади.

Мамлакатимизда ҳам шу йўналишдаги ишларни кўпайтиришимиз ва жадаллаштиришимиз керак.

Куни кеча Вазирлар Маҳкамасининг (25.10.2023 йилдаги 561-сон) қарори билан 2030 йилгача Ўзбекистон Респуб­ликасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар (02.12.2022 йилдаги ПҚ-436-сон қарор билан тасдиқланган) режасига мувофиқ «яшил» турдаги фаолиятни таснифлаш учун Миллий «яшил» таксономия тасдиқланди. Бу албатта биз, экологлар учун қувонарли яхши янгилик­лардан биридир.

Маълумот учун: «яшил» лойиҳалар таксономияси – барқарор ривожланишга кўмаклашадиган ва табиий ресурслардан самарали фойдаланишни амалга оширишга, атроф-муҳитга салбий таъсир даражасини пасайтиришга ва энергия тежамкорлигини оширишга йўналтирилган иқтисодий фаолият турлари, лойиҳалар ва активларни таснифлаш тизими.

Бу жуда муҳим. Чунки яқин 6-7 йилда қуйидагиларни амалга ошириш режа қилинган:

– иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35 фоизга қисқартириш;

– қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватини 15 ГВтга ошириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 30 фоизидан кўпроғига етказиш;

– саноат соҳасида энергия самарадорлигини камида 20 фоизга ошириш;

– ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергия сарфи ҳажмини, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 30 фоизга камайтириш;

– иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш;

– йилига 200 миллион кўчат экиш ва кўчатларнинг умумий сонини 1 миллиарддан ошириш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни 30 фоиздан ортиқроққа кенгайтириш;

– республика ўрмон фонди захиралари кўрсаткичини 90 миллион куб метрдан ортиқроққа етказиш;

– ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 65 фоиздан ошириш.

Биз Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари ва депутатлик корпусимиз орқали 2030 йилгача Ўзбекис­тон Рес­публикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режаси ҳамда юқоридаги мақсадларга эришишни мамлакатимиз олдида турган энг долзарб вазифалардан бири сифатида биламиз ва унинг ҳаётга татбиқ этилиши учун бор кучимизни ишга соламиз.

Партиямиз миллий иқтисодиёт даражасида кам углеродли ривожланиш сценарийларини ишлаб чиқиш жараёнларида, «яшил» бизнесга сармоя киритадиган истиқболли, юқори салоҳиятга эга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳар 3-5 йилда мамлакатимизда «яшил» ўсиш бўйича давлат сиёсатини даврий баҳолашни йўлга қўйиш лозим, деб ҳисоблаймиз.

Абдушукур ҲАМЗАЕВ,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

🕔09:08, 08.09.2025 ✔14

Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

Батафсил
Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

🕔09:07, 08.09.2025 ✔13

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

🕔17:43, 29.08.2025 ✔39

Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

    ✔ 14    🕔 09:08, 08.09.2025
  • Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

    Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

    Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 13    🕔 09:07, 08.09.2025
  • «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

    «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

    Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

    ✔ 39    🕔 17:43, 29.08.2025
  • Парламент қонунларнинг  қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Парламент қонунларнинг қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қуйи палата минбарида мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун муҳим бўлган бир қатор масалалар кўтарилди.

    ✔ 59    🕔 09:19, 25.08.2025
  • Самарали парламент назорати ва халқ  билан очиқ  мулоқот

    Самарали парламент назорати ва халқ билан очиқ мулоқот

    Она табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлаш барчамизнинг асосий бурчимиз. Экологик муҳит бузилса, нафақат инсонга, балки ер, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига зарар етиб ифлосланади, зарарланади.

    ✔ 61    🕔 09:19, 25.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар