Экоолам      Бош саҳифа

Ҳаво ифлосланиши қандли диабет келиб чиқиш хавфини оширади

Олимлар экологик ноқулай ҳудудларда яшовчи одамларда қандли диабетнинг иккинчи тури ривож­ланиш хавфи ортишини аниқлади. Тадқиқот Ҳиндис­тоннинг Деҳли ва Ченнай шаҳарларида ўтказилди. Бу ҳудудлар ҳавосида қон оқимига кириши мумкин бўлган микроскопик PM 2.5 заррачалари миқдори ошган.

Ҳаво ифлосланиши  қандли диабет келиб чиқиш хавфини оширади

Илгари бу зарраларнинг нафас олиш ва юрак-қон томир касалликлари юзага келиши билан боғлиқлиги аниқланган эди. Ўрганишлар чоғида PM 2.5 нинг ўртача йиллик даражаси Деҳлида 82-100 мкг/м3, Ченнайда эса 30-40 мкг/м3 миқдорни ташкил этган. Ваҳоланки, ЖССТ тавсиясига кўра, бу кўрсаткич 5 мкг/м3 гача бўлиши керак.

Олимлар етти йил давомида 12 минг эркак ва аёлдан иборат гуруҳни кузатди. Уларнинг қондаги қанд миқдори мунтазам текшириб турилган ва бу одамлар яшайдиган ҳудудларда ҳаво сифати назорат қилинган.

Натижалар шуни кўрсатдики, атиги бир ой ичида юқори даражадаги PM 2.5 ҳавоси билан нафас олиш қондаги қанд миқдорини оширади ва бу жараённинг бир йил ёки ундан кўпроқ давом этиши диабетга олиб келиши мумкин.

Ҳар бир ортиқча 10 мкг/м3 қандли диабетнинг ривожланиш хавфини 22 фоизга оширади.

Маълумотларга кўра, Ҳиндистон аҳолисининг 11,4 фоизи қандли диабетдан азият чекади. Бундан ташқари, касалликка чалинганлар шаҳарларда қишлоқ жойларга нисбатан кўпроқ учрайди.

PM 2.5 таркибида сульфатлар, нитратлар, оғир металлар мавжуд. Бу моддалар эндокрин тизими фаолиятини издан чиқариб, инсулин ишлаб чиқаришга халақит беради.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔127

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар