Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Энди пенсияга чиқишда паспортнинг ўзи етарли

Ижтимоий ҳимоя соҳасида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, энг аввало, инсон қадрини улуғлаш, манфаатларини кафолатлашга хизмат қилмоқда. Бунда, айниқса, пенсия тизими такомиллаштирилиб, рақамлаштирилаётгани, пенсиялар миқдорининг мунтазам ошириб борилаётгани эътиборга молик.

Энди пенсияга чиқишда  паспортнинг ўзи етарли

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 31 октябрдаги «Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан пенсия тайинлашда давлат хизматлари сифатини ошириш борасида навбатдаги қадам ташланмоқда. 2022 йил 1 июнга қадар пенсия тайинлаш учун фуқаролардан 14 та ташкилотдан 30 дан ортиқ турдаги ҳужжатлар талаб этилиб, уларни йиғишга 6 ойгача вақт сарфланган бўлса, бугунги кунда маълумотлари электрон базада мавжуд бўлган фуқаролар пенсия тайинлаш учун фақат паспорт тақдим этиш билан кифояланмоқда.

Мазкур ҳужжатнинг аҳамиятли томони шундаки, у билан 2024 йил 1 январдан фуқароларга пенсия тайинлаш учун қўшимча равишда Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам мурожаат қилиш имконияти яратиляпти.

Фуқароларга пенсия тайинланганидан сўнг АТ «Халқ банки»да жамғарган пенсия пулини олиш учун Пенсия жамғармасидан қоғоз шаклидаги сертификат бериш тартиби бекор қилиняпти. Бу борада фуқаро «Халқ банки»даги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки банкнинг мобиль иловаси орқали олиш имконияти яратилади.

Ушбу қарорнинг пенсия тизимини рақамлаштириш тизимда давлат хизмати сифатининг ошганини ўзида акс эттирадиган бандига асосан 2025 йил 1 мартдан бош­лаб 60 ёшга етган эркакларга ва 55 ёшга етган аёлларга пенсиялар, шу куннинг ўзида «автоматик» тарзда, яъни бирор-бир турдаги ҳужжат талаб этмаган ҳолда та­йинланади.

Бунда, шахсга оид маълумотлар (фуқаронинг ёши, жинси), иш стажи, иш ҳақи (тўланган ижтимоий солиқ суммаси) ва оила таркиби (турмуш ўртоғи ва фарзандлари) Адлия вазирлиги, Бандлик вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг электрон базаларидан олинади ва шу куннинг ўзида пенсия «автоматик» тарзда тайинлангандан сўнг, фуқаронинг мобиль алоқа воситасига маълумот юборилади. Натижада, фуқароларга пенсия тайинлаш учун қўшимча ҳужжатлар йиғиш ҳамда ўзи истиқомат қилувчи Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Фуқаро пенсия ёшига етган бўлса, аммо пенсияга чиқмасдан иш фаолиятини давом эттириш истагида бўлган ёки пенсия миқдоридан норози бўлса «автоматик» тайинланган пенсияни тўхтатиш ҳуқуқи ҳам қарорда ўз аксини топган.

Шу жойда амалдаги қонунчиликка мувофиқ, пенсия миқдоридан норози бўлган фуқароларга, пенсия миқдорига таъсир этувчи кўшимча ҳужжатларни исталган вақтда тақдим этиш ҳуқуқи берилганини қайд этиш жоиз.

Пенсияларни «автоматик» тарзда тайинлаш саъй-ҳаракатлари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини жорий этиш билан бошлаб юборилган. Бугунги кунда ушбу реестр тизимига мурожаат қилган фуқаро ҳақида 9 та вазирлик ва идораларнинг электрон маълумотлари базасидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви асосида 21 турдаги маълумотлар олинмоқда.

Бугун ахборот технологияларисиз ҳеч бир тармоқнинг ривожини тасаввур этиш қийин. Қайсики йўналишда ахборот технологиялари фаол татбиқ этилдими, бу фуқаролар ҳаётида қулайликлар яратмоқда. Янги технологияларнинг пенсия тайинлаш ва расмийлаштириш жараёнига татбиқ этилиши ҳам, энг аввало, фуқароларимиз манфаатига хизмат қилади.

Умр бўйи меҳнат қилиб, қарилик гаштини суриш даври келганда идорама-идора юрган ёши улуғ юртдошларимиз кўп сарсон-саргардон бўлганини кўрганмиз. Биринчи босқичдаги ислоҳотлар ҳужжат йиғиш ва қоғозбозликка чек қўйган бўлса, эндиликда жорий этилиши назарда тутилаётган ўзгаришлар фуқароларни ортиқча оворагарчиликлардан халос этиш билан бирга, уларда тизимнинг очиқ ва шаффофлигига ишонч ҳосил қилишига ёрдам беради.

 

Мухторжон ҲОЖИМАТОВ,

Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси депутати




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔136

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔232

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔332

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 136    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 232    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 332    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 446    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 640    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар