Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилАйни дамда яна 15 та замонавий чиқинди ташувчи техника воситалари етказиб берилмоқда. Мазкур техникалар Япония технологияси асосида йиғилган бўлиб, Европа стандартларига тўлиқ жавоб беради ҳамда аҳолига узоқ йиллар сифатли хизмат кўрсатишга мўлжалланган.
Юртимизда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «ноль чиқинди» доирасида бир қатор қарор ва фармонларнинг ижросини таъминлаш, аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш кўламини ошириш, хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида 300 дона ISUZU русумли чиқинди йиғувчи махсус техникалар харид қилинган.
Мазкур техника воситалари Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида сотиб олинди ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ҳудудлардаги санитар корхоналарига 10 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида лизингга берилмоқда.
Шунингдек, махсус техникалар бир йиллик имтиёзли даврга эга бўлиб, қўшимча қиймат солиғидан озод этилган.
Бу ўз ўрнида санитар тозалаш корхоналари фаолиятини яхшилаб, аҳолига хизмат кўрсатиш ҳажмини 16 фоизга оширишга ҳамда чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетишга ёрдам беради.
Таъкидлаш жоизки, техника воситалари Япониянинг ISUZU бренди остида Самарқанд автомобиль заводида йиғилган бўлиб, уларнинг сифат даражаси Европа стандартларига тўла жавоб беради ҳамда аҳолига узоқ йиллар сифатли хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Қолаверса, юртимиз иқлимига мослашган, чидамли.
Айни дамда замонавий чиқинди ташувчи техника воситалари бутун мамлакат бўйлаб етказиб берилмоқда.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил