Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ғўзапояни одамларга беринг, жаноб фермер!

Энергия ресурслари тобора тақчиллашиб бораётган бир даврда вазият одамлардан ақл билан иш кўришни талаб қилмоқда. Оддийгина бепарволик, калтафаҳмлик билан қилинадиган ишлар бошқалар учун қимматга тушиши мумкин.

Ғўзапояни  одамларга беринг, жаноб фермер!

Ишнинг кўзини биладиган одам эса ёз бўйи қиш ғамини ейди. Айниқса, қишлоқ жойларда молнинг гўнгини ҳам қадрли билиб, таппи тайёрлашади. Бир қучоқ ўтин бўлса, ғамлаб қўйишади. Бироқ, афсуски, ўтин дегани ҳам ноёб ва тақчил манбага айланиб бормоқда.

Илгари кузги ҳосил йиғим-терими тамом бўлди дегунча одамлар енг шимариб ғўзапояларни йиғиштиришга киришарди. Қишлоқда бир боғлам ғўзапоя ҳам қадрли. Печкага ёқсангиз, иссиққина ўтирасиз, тандирга тиқсангиз, ширмой нонларингиз қизарибгина пишади. Энди эса ана шу оддийгина ғўзапоя ҳам анқонинг уруғидай гап бўлиб боряпти.

Тўғри, пахта экиш тамомила камайгани йўқ ва бундай бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки оқ пахтанинг қора меҳнати қанчалик кўп бўлмасин, унга эҳтиёжимиз ҳамиша баланд бўлиб қолаверади. «Пахта – бойлик» деган фикр­ларда, албатта жон бор. Унинг оддийгина ғўзапояси қиш­лоқ одами учун «қиш меваси» ҳисобланади.

Афсуски, йилдан-йилга ана шу бойликни оддий аҳолига раво кўришни истамаётган фермер хўжаликлари ёки клас­терлар ҳам кўпайиб бормоқда. Айниқса, жорий йилда кўп жойларда пахта ҳосилидан бўшаган далалардаги ғўзапоялар фермер ва кластерлар томонидан комбайнларда ўриб, майдалаб ташланди. Юзлаб гектар ер майдонларидаги ғўзапоялар бирпасда ўғитдек сочиб юборилди.

Ана шундай иш устида турган фермерлардан бири билан суҳбатлашиб қолганимизда у бу ишни ерга ўғит учун қилаётганини таъкидлади.

Тўғри, ерни боқсанг, у сени боқади, деб бежиз айтилмаган. Ернинг озиғи – ўғит. Лекин ўриб, майдалаб ташланган ғўзапоя ернинг ўғитга бўлган талабини ҳеч қачон тўлиқ қоплай олмайди. Буни яхши англаган миришкорлар ҳар доим қиш бўйи одамлар молхоналаридаги гўнгни далага тўкиш билан шуғулланишади. Гўнг – ер учун энг кучли озиқ. Ғўзапоя эса кишиларнинг энергияга бўлган эҳтиёжини қондирувчи манба бўлиб қолиши зарур.

– Иш билганга – минг танга, дейди доно халқимиз. Ғўзапоя­ни эҳтиёжманд одамларга даланинг ўзида гектарини ҳисобга уриб сотиш ҳам мумкин. Ёки териб олиб, эллик фоизини фермерга қолдириш ҳисобига ҳам даромад ишласа бўлади. Буларнинг барчаси фермернинг ишбилармонлигига боғлиқ, – дейди ҳазорасплик ўқитувчи Д.Болтабоева.

Яна бир элдошимиз Ғойипжон Худойқулов фермер ва клас­терлар қиш мавсумида далага маҳаллий ўғит ташиш ишларига деярли аҳамият бермай қўйганини айтади. Ҳақиқатан ҳам бу ўта фойдали ишга барча жойларда эътибор қаратилмаётгани кундай равшан.

Одамлар оғилхоналарида эса ёз бўйи тўпланган гўнг уюлганча қолиб кетмоқда. Уни ахлат машиналарига ортиб юборай дейишса, бундай чиқиндига рухсат йўқ дейишади. Хўш, бундай вазиятда аҳоли нима қилиши керак?

Бу саволга фермер ва кластерлар рўйхушлик билан ижобий жавоб берсагина муаммонинг ечими осонлашади. Аввало, одамларнинг ўзига далаларга гўнгни ташишга рухсат бериши керак. Бу ишга кўпчилик бажонидил рози бўлиши турган гап. Негаки, ҳовлисида тоғдек уюлиб тургандан кўра, гўнгни фермернинг даласига чиқариб тўккани афзал эмасми?! Бунинг эвазига одамлар от билан туя сўрармиди?! Уларга ғўзапояларни териб олишга рухсат берилса бўлгани.

Беҳисоб шукр, бу йил қиш арафасида ҳам об-ҳаво мўътадил келди. Бироқ ҳеч ким қиш чилласида қаттиқ совуқ бўлмайди дея кафолат беролмайди. Ана шундай вазиятда газлаштирилмаган ҳудудларда бир боғ ғўзапоя жонга роҳат беради.

Дарвоқе, ҳар йили кузакда тарқатиладиган кўмир учун ҳам қалов керак. Ахир кўмир қоғоз эмаски, гугурт чаққан билан «пов» этиб ёниб кетаверса. Қолаверса, ҳар бир хонадонга 700 килограммдан берилган кўмир улуши қишдан чиқишга етмай қолиши аниқ. Ана шундай ҳолатда одамлар ўз ётоқларини ғўзапоя билан иситишади.

Ота-боболаримиз ҳар бир нарсани исроф қилсанг, албатта, унинг уволи тутади, дея ўгит беришарди. Аксарият фермер ва кластерлар пахта топшириш режасини бажаргач, ҳали очилмаган шода-шода кўсаклари бор ғўзапояларни комбайнларда ўрдириб, ерни шудгорлаб қўйишмоқда. Ахир, режа бажарилди дегани қолган ҳосилу ўтинини ҳам ерга қориб ташлаш керак, дегани эмас-ку.

Азалдан хайр-саховатли, мурувватпеша халқмиз. Бу эзгу хислатлар бугунги фермер ва кластерлар қалбидан жой олса, айни муддао бўлар эди.

 

Эрпўлат БАХТ, Хоразм вилояти




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар