Экоолам      Бош саҳифа

Экологик ҳамкорлик ҳамиша фойдалидир

Ўтган ҳафта давомида бир гуруҳ ютрдошларимиз Озарбайжонда бўлиб, Ўзбекистон ва Озарбайжон нодавлат ташкилотларининг биринчи ҳамкорлик форумида иштирок этишди. Форум доирасида муҳокама қилинган мавзулар келажакда ҳар икки давлат манфаатларига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Экологик ҳамкорлик  ҳамиша фойдалидир

Ўзбекистоннинг бир қатор нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатори мен ҳам делегация таркибида Озарбайжон Республикасида бўлиб, ушбу мамлакатда Ўзбекистон ва Озарбайжон нодавлат ташкилотларининг биринчи ҳамкорлик форуми ҳамда унинг доирасидаги тадбирларда иштирок этдим.

Айтиш жоизки, мазкур форум икки халқ ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бинобарин, бугунги кунда Ўзбекистон ва Озарбайжон алоқалари дўст ҳамда қардош мамлакатлар сифатида ҳар томонлама ривожланиб, кенгайиб бормоқда. Тизимли ва самарали мулоқот туфайли Ўзбекистон – Озарбайжон муносабатлари сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилгани, амалий мазмун билан бойиб бораётгани айни ҳақиқат.

Ўзбек ва озарбайжон халқи азалдан дўст. Дини бир, тили, анъаналари муштарак. Кейинги йилларда ана шу умумий уйғунлик асосидаги алоқалар жадал суръат билан янги босқичга кўтарилди. Сиёсий, иқтисодий, маданий, ижтимоий муносабатлар янада мустаҳкамланди. Хусусан, форумнинг Фузулий шаҳрида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилиши ҳам ўзгача маънога эга эканини алоҳида эътироф этиш жоиз. Ушбу мактаб ўзбекистонлик қурувчилар томонидан барпо этилган ва унинг очилишида давлатимиз раҳбари иштирок этган эди.

Шу жиҳатдан олганда, форум икки қардош ва ҳамкор давлат муносабатлари қанчалик мустаҳкамланиб бораётгани ва алоқалар нафақат ҳозирги давр учун, балки келажак авлод учун ҳам хизмат қилишини англаш қийин эмас.

Форумда амалий жиҳатдан фойдали ва келажак алоқалар учун муҳим қадамлар ташланди. Хусусан, Озарбайжоннинг нодавлат ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш агентлиги ва Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари Миллий асоциацияси ҳамда Нодав­лат-нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бундан кўзланган мақсад икки давлат аҳолиси учун ижтимоий аҳамиятга эга, шунингдек, фойдали келишувларни амалга ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг муайян масалаларида нодавлат ташкилотлар ролини оширишдан иборатдир.

Шуша, Фузулий шаҳарларидаги бунёдкорлик ишлари, маҳаллий нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишдик. Форум доирасидаги тадбирлар дастури ранг-баранг бўлди. Турли маданий тадбирлар, учрашувларга бой ўтди.

Айниқса, менда чуқур таассурот қолдиргани, форумда экология йўналишидаги сиёсий партиялар ва нодавлат ташкилотлари вакиллари билан танишиб, улар билан ўзаро тажриба алмашганимиз бўлди. Шунингдек, озарбайжонлик ҳамкасбларимиз бизнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқларимиз ва орттирган тажрибамизга катта қизиқиш билдиришди. Келгусида экология йўналишидаги нодавлат ташкилотлар ва сиёсий партиялар билан атроф-муҳит муҳофазаси, сув ресурсларини бошқариш ҳамда яшил иқтисодиётга ўтиш масалаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олдик. Шу билан бир қаторда, Озарбайжон Республикасининг бетакрор гўзал табиати, қадимий Боку шаҳрининг тарихий зиёратгоҳлари ва музейларида бўлганимиз менда катта таасурот қолдирди.

 

Носир ҲАЛИМОВ,

ЎЭП Қашқадарё вилоят

кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда    янги босқични  бошламоқда

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда

🕔17:05, 04.06.2026 ✔23

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгариш­лар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривож­ланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.

Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026:  Экологик ғоялар  инвестицияга  айланмоқда

Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда

🕔17:00, 04.06.2026 ✔27

Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.

Батафсил
Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

🕔16:50, 04.06.2026 ✔21

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар