Экоолам      Бош саҳифа

ТУРМУШДАГИ  ТЎРТ ҚАЛТИС  ДАВР

Инсон табиат қонуниятлари асосида наслини давом эттиради. Аслида оила қуриш ва фарзанд кўриш ҳар бир инсон учун улкан бахт.

Аммо «Ярмимни топдим», дея қувонганларнинг кўпчилиги вақт ўтиб, турли сабаблар туфайли ажрашиб кетиши мумкин. Эр-хотин ажрашиши кўп ҳолларда турмушдаги тўрт босқичда юз беради. Психологияда бу босқичлар «турмушдаги тўрт қалтис давр», дея таърифланади.

Икки ёшнинг биргаликдаги илк ҳаёти (турмушининг биринчи йили) — низо ва ўзаро зиддиятларга бой бўлган мослашув жараёни биринчи қалтис давр.

Биринчи фарзанд дунёга келгач, оилада иккинчи нозик палла бошланади. Яъни фарзанд кўргач, аёлнинг меҳри бўлинади. Умр йўлдошига олдингидан камроқ вақт ажратиши туфайли тез-тез низолар юзага келади.

Оилавий ҳаётнинг ўрта даври, одатда, ўттиз ёшдан кейин бошланади. Турмуш бир меъёрда кечиб, ҳар ким ўз вазифаси, оила ташвишлари билан овора бўлиб, эр-хотин муносабатларига совуқлик оралаши мумкин. Шу боис бу давр учинчи қалтис босқич дея изоҳланади.

Фарзандлари мустақил ҳаётга қадам қўйиш арафасида турган жуфтликлар ташқаридан қараганда жуда бахтли кўринади. Аммо айни шу босқич турмушнинг энг охирги қалтис даври ҳисобланади. Ҳаётнинг кўплаб паст-баландларига дош берган эр-хотин фарзандлари энди уйли-жойли бўлаётганда қалбан бир-биридан узоқлашиши мумкин. Баъзан эса бўш вақт кўпайиши ҳам янги келишмовчиликлар юзага келишига замин яратади.

Бу каби ҳолатлар турмушда юз бермаслиги учун инсон оилавий ҳаётга сабр билан қараши лозим. Жуфтининг манфаатини ўзиникидан устун қўя олиш, ўткинчи ҳиссиётларга берилмаслик, энг муҳими, ўзаро руҳий яқинликни шакллантириш оилавий ҳаёт осойишталигини таъминлайди.

 Гавҳар ХЎЖАЕВА,

психолог




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар