Миллионлаб аҳоли, минглаб саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини газ билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этувчи «Asia Trans Gas» МЧЖ қўшма корхонасининг асосий мақсади – табиатга ҳурмат, унинг нозик мувозанатини, ҳудудларнинг табиий муҳитини асрашдир.
Мана бир неча йилдирки компания барча ходимлар экологик билимга эга бўлиши, уларни нафақат ишлаб чиқариш фаолиятида, балки кундалик амалиётда ҳам онгли равишда қўллаган ҳолда экология ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишига эришиш учун ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам корхона томонидан ўтказилаётган экологик тадбирларда барча бирдек фаол иштирок этади.
Экологик меъёр ва стандартларга қатъий риоя қилиш «Asia Trans Gas» қўшма корхонаси фаолиятининг ажралиб турадиган хусусиятларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан ҳам корхонада доимий идоравий саноат атроф-муҳит назорати ва саноат атроф-муҳит мониторинги ўтказиб келинади. Ушбу жараён ишлаб чиқариш ва бошқа хўжалик фаолияти жараёнида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилиши, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қайта тиклашни таъминлашга, шунингдек атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олади. Жумладан, ишлаб чиқариш жараёни занжирида метан чиқиндиларини камайтириш ишлари доимий эътиборда. Газ қувурларида носозликларни тезкор аниқлаш, техник ҳолатини ўрганиш ва атмосферага ташланадиган чиқинди газлар ҳажмини лазерли детекторлар ёрдамида назорат қилиш билан мунтазам шуғулланади.
Корхона «яшил» энергия тизимига ҳам фаол тарзда ўтмоқда. Ҳозирда мавжуд объектларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи асосан ўзининг энергия ресурслари ҳисобидан қопланади. Бунда қуёш энергиясидан олинадиган электр энергияси улуши йилдан-йилга кўпайтириб борилаётгани таҳсинга сазовордир.
Қиш мавсумида эса бино ва иншоотларни иситиш учун чиқинди газлар ёқиладиган иссиқлик қозонларининг иссиқлик энергиясидан фойдаланилади. Натижада табиий газ ишлатилмайди ва атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарилмайди.
Табиатни асраш, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш йўлида «Asia Trans Gas» МЧЖ икки йилдан буён «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида ҳам фаоллик кўрсатиб келмоқда. Жорий мавсумда қўшма корхона томонидан 20 минг тупдан ортиқ турли кўчат ва бута ниҳоллари экилди. «Яшил белбоғ» пилот лойиҳаси доирасида экотизимларни иқлим ўзгаришига мослаштириш мақсадида қўшма корхона чўл ҳудудларида саксовул ва ўсимликларнинг маҳаллий турларини экиш устида ишламоқда.
Дарахт экиш, яшилликни кўпайтириш бир масала бўлса, мавжуд яшил майдонларни асраш ҳам долзарб ҳисобланади. Шу боис қўшма корхона объектлари ва туташ ҳудудларда ўсаётган барча турдаги яшил майдонларнинг ҳисобини юритиш ва ҳолатини мониторинг қилиш мақсадида «Бухоро магистрал газ қувурларини бошқариш бўлими объектлари дарахтлари реестри» тузилди.
Дарвоқе, корхонанинг яна бир муҳим ютуғи – атроф-муҳитни бошқариш тизими стандартининг жорий этилиши, шунингдек, халқаро ISO 14001:2015 стандартига мувофиқлик сертификатлаш жараёнидан муваффақиятли ўтгани бўлди. Хорижий ва маҳаллий корхоналар орасида ISO сертификатининг мавжудлиги атроф табиий муҳит муҳофазасида муҳим хусусиятдир.
Светлана ДИНИКЕЕВА,
«Asia Trans Gas» МЧЖ ҚК магистраль
газ қувурини бошқариш
Бухоро филиали
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муҳандиси
«Рақам эмас, натижа учун ишлаш маданиятига тўлиқ ўтишимиз шарт»
🕔15:38, 15.05.2026
✔79
– Наврўзбек Муқимжонович, мана, сиз халқ орасида бўлиб, инсонлар билан суҳбатлашасиз. Бугунги кунда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятидан қай даражада қаноат ҳосил қилишяпти? Шу ҳақда халқнинг, сайловчиларнинг фикрлари билан қизиқиб кўрганмисиз?
Батафсил
Қарийб 700 тонна чиқинди бартараф этилди
🕔09:06, 08.05.2026
✔90
Фарғона вилоятида ҳудудларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш, қурилиш объектлари устидан назоратни кучайтириш ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги талаблар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Батафсил
«Яшил» инновациялар – танлов эмас, замон талаби
🕔16:49, 30.04.2026
✔118
Экологик муаммоларни ҳал этиш илмий ёндашувни талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ўз фаолиятда партия қошида ташкил этилган олимлар корпуси аъзоларининг илмий хулосаларига таяниб, кўплаб экологик муаммоларга ечимларни таклиф этмоқда.
Батафсил