Экоолам      Бош саҳифа

Қизилқумда 10 минг туп саксовул экилмоқда

Қизилқум чўли ҳудудида 50 минг гектар қурғоқчиликка чидамли ўсимлик ва дарахт-буталар экиш режалаштирилган. Аҳамиятли жиҳати шундаки, мазкур дарахт-буталарини экиш учун қиш фаслининг чилласи айни муҳим палла саналади. Январь ва февраль ойларида экилган саксовул, юлғун ва қандим ёки тамарикс уруғлари баҳор бошланиши билан униб-кўкариб чиқа бошлайди.

Қизилқумда  10 минг туп  саксовул экилмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида Тупроққалъа тумани ҳудудида ташкил этилган «Яшил тараққиёт учун бирлашайлик!» шиори остида саксовул кўчатлари экиш акцияси доирасида 10 гектар ер майонида 10 минг туп саксовул экиш ишлари бошланди.

Дастлаб Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев бошчилигида мутахассислар томонидан саксовул уруғи ҳамда кўчатини экиш бўйича семинар ўтказилиб, зарур тушунтиришлар бериб ўтилди.

– Акция доирасида режалаштирилган эзгу ишларни амалга ошириш учун бежиз Тупроққалъа ҳудуди танланмаган.

Чунки Хоразм воҳасининг Шарқий кириш дарвозаси саналган ушбу минтақа чўл ҳудудида жойлашган. Бу ерда Қизилқум чўлининг ўзига хос флорасини сақлаб қолиш ва ҳудудни яшил маконга айлантириш муҳим вазифалардан саналади. Халқаро аҳамиятга эга «Тошкент — Нукус» магистрал йўлининг катта қисми ҳам айнан ана шу саҳрони кесиб ўтади. Айни ёз чилласида чўлни кесиб ўтаётган йўловчилар билан лиқ тўла автоуловларни бир тасаввур қилинг. Нақ азобнинг ўзи бу. Йўл чеккаларида иҳотазорларнинг камлиги сабаб қум кўчиши натижасида йўллар расво ҳолга келиб қолади. Экилаётган дарахт-буталар ана шундай салбий ҳолатларнинг олдини олишига ишонаман, – дейди биз билан суҳбатда партия аъзоси М.Сапаева.

Ушбу муҳим тадбирда вилоят ва туман, шаҳар партия ташкилоти вакиллари, Урганч давлат университети педагог жамоаси ва талабалари, партиянинг «Аёллар қаноти» ҳамда «Ёшлар қаноти» фаоллари, Хоразм вилоят Ўрмон хўжалиги ходимлари ўзиларининг ташаббускорлигини намоён қилишмоқда.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ  жиддий   масала

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ жиддий  масала

🕔15:13, 23.07.2026 ✔7

Бугунги суҳбатдошимиз – шифокорликдан парламентгача бўлган фаолият йўлини босиб ўтган, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба ИНОЯТОВА.

Батафсил
Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

🕔15:10, 23.07.2026 ✔8

«Oila va TABIAT» газетасининг 2026 йил 9 июлдаги 28-сонида «Чирчиқ ва Қорадарёдан тутиладиган балиқларда микропластик аниқланди» сарлавҳаси остида долзарб мақола чоп этилди.

Батафсил
Германия  «Яшиллар» партияси:  Табиатни асраш йўлида  пешқадам

Германия «Яшиллар» партияси: Табиатни асраш йўлида пешқадам

🕔15:07, 23.07.2026 ✔5

Германияда яшил сиёсат ғояларига алоҳида урғу берадиган «Яшиллар» партияси 1980 йил январдан буён фаолият юритиб келади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар