Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилТошкентда Буюк Британиялик олим, экология соҳаси мутахассиси, муҳандис, профессор Ҳамид Пуран иштирокида «Яшил мулоқот: барқарор ривожланишга чуқур шўнғиш» мавзусида очиқ маъруза бўлиб ўтди.
Тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети томонидан ташкил этилди.
Маъруза давомида профессор Ҳамид Пуран бугунги иқлим ўзгаришининг динамикаси ва ўзига хос хусусиятлари, оқибатлари ҳақида қизиқарли фактлар ҳамда ўз кузатувлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, минтақадаги мавжуд институтларнинг, хусусан, 2023 йилда фаолиятини бошлаган Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашишдаги ўрни ва вазифалари ҳақида гапирди.
«Ўзбекистонда ҳукумат томонидан экология соҳасида асосий эътибор янги билим ва кўникмаларни шакллантириш ҳамда инновацион технологияларни яратишга қаратилган. Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг ташкил этилиши бу фикрнинг яққол исботидир, – деди Пуран. – Ушбу таълим муассасаси яшил келажак учун қўйилган муҳим қадамлардан бири ҳисобланади».
Маъруза соҳага оид қизиқарли муҳокамалар билан давом этди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил