Экоолам      Бош саҳифа

Экопартия ёш олимлар корпуси учун муҳим таянчга айланмоқда

Биламизки, ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўли – юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ.

Экопартия ёш  олимлар корпуси учун  муҳим таянчга  айланмоқда

Хусусан, жонажон Ўзбекистонимизда ҳам ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланган. Бугун фарзандларимизга яратилаётган кенг имкониятлар таҳсинга лойиқ.

Ўтган вақт ичида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларнинг ўз иқтидорларини намоён этишлари, хориж тажрибаларини ўрганган ҳолда билим ва кўникмаларини оширишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Узоқ эмас, бир неча йиллар аввалги ҳолатга назар ташлайдиган бўлсак, турли олийгоҳларда таҳсил олган ёшлар ўқиш давомида турли моддий-маънавий қийинчиликларга дучор бўлар эди ва бугун улар талабалик даврини синовли кунлар сифатида хотирлайди.

Бугун эса чинакамига ёшларнинг даври келди, десак янглишмаймиз. Мисол учун, куни кеча ҳукумат қарори билан Олий таълим ташкилотлари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Шунга мувофиқ, эндиликда талабаларга амалиёт ўтагани учун ҳақ тўланади.

Бундан ташқари, талабаларга ўқишдан бўш вақтларида ишлаш имконияти яратилган. Улар хоҳ 1-курс, хоҳ битирувчи курс талабаси бўлсин, ўз соҳаси бўйича катта-кичик идора ва ташкилотларда ишлаб, то ўқишни тугатиб, дипломини қўлига олгунга қадар тайёр мутахассисга айланмоқда. Бунинг яна бир фойдали томони, ўқиш даврида бемалол ўзини моддий томондан таъминламоқда. Берилган шундай имкониятлар туфайли турли соҳаларда янги таклифлар, хорижий тажрибалар асосидаги янги лойиҳалар ташаббуслари айнан ёшлардан чиқмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси аъзолари сафидаги ёшлар томонидан атроф-муҳит муҳофазаси, атмосфера ҳавоси мусаффолигини сақлаш, шунингдек, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида қатор ғоялар илгари суриляпти. Ёш олимлар корпуси томонидан юртимиз иқлимига мос дарахт ва ўсимликларнинг янги навлари яратилаётгани, чиқиндини қайта ишловчи замонавий технологиялар ишлаб чиқилаётгани, шунингдек, сув тежовчи мосламалар яратилаётгани шулар жумласидандир.

Экопартия аъзолари сафига қўшилаётган кўп минг сонли ёшлар орасида ёш олимларнинг улуши ортиб бораётгани айниқса қувонарлидир. Уларнинг ичида янги трансформаторларни кашф қилаётган, машиналардан чиқаётган заҳарли тутунлар меъёрини ўлчовчи қурилмалар яратаётган ҳамда тупроқ шўрланишининг олдини олиш бўйича илмий изланишлар олиб бораётган йигит-қизлар ҳам бор.

Бошланган 2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида улар билан ўзаро ҳамжихатликда юртимиз экологиясини яхшилаш йўлида турли тадбирларни ўтказишни мақсад қилганмиз. Ёшларимизнинг ҳар бир ташаббуси Экопартия ва унинг раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватлаётгани ва партия томонидан барча шароитлар яратиб берилаётгани уларнинг танлаган йўналишига бўлган қизиқиши ошишига хизмат қилаётир.

Йил давомида юқорида саналган ишларни тизимли ташкил этишга бор куч-ғайратимизни сафарбар этган ҳолда, ёшларимиз партиямизнинг муҳим ҳаракатлантирувчи кучига айланиши учун ҳаракат қиламиз.

Моҳинур ЭРГАШ,

ЎЭП Аёллар ва

 ёшлар билан ишлаш

бўлими бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Мансаб ёки  обрўни эмас, халқ манфаатларини  маҳкам тутган  депутат

Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат

🕔16:35, 11.12.2025 ✔30

Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.

Батафсил
Ҳаво  ифлосланишида инверсия таъсири,  у нима дегани?

Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?

🕔16:33, 11.12.2025 ✔30

Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔64

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар