Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎтган ҳафта давомида Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси чўл ҳудудларида тунги рейд тадбирлари ўтказди.
Вилоятнинг Жондор тумани «Мохончўл» мавзеида ўтказилган ушбу рейдда икки нафар фуқаронинг табиатга жиддий зиён келтирганлиги аниқланди. Улар Қизил китобга киритилган саксовулни синдириб, ўзларининг «УАЗ» русумли атомобилида олиб кетаётганида ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, атомашиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.
Экопартия аъзоси Муҳаббат Сафоева матбуотда чиқишларидан бирида «Орол денгизининг қуриган ҳудудида – минглаб гектар ер майдонларига саксовул, юлғун ва жийда дарахтлари кўчатлари ва уруғлари экилди. Шу ўринда оғриқли бир савол пайдо бўлади: Бухоро ва Хоразм вилоятлари ўртасида ястаниб ётган
Қизилқум ёки Қорақум чўлларида юз йилдан буён бўй чўзиб турган саксовуллар, юлғунлар қани?
Улар нега кейинги 20-30 йил ичида бирдан ғойиб бўлиб қолди?» деб ёзган эди. Бу саволга юқоридаги рейд натижаси ҳам жавоб бергандек гўё...
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил