Экоолам      Бош саҳифа

Марказий Осиёда илк эко-университет очилди

Минтақада экологик муаммоларга ечим таклиф қила оладиган мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистонда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ташкил этилди.

Марказий Осиёда илк  эко-университет очилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – «Green University» таъсисчисидир.

Куни кеча Тошкент вилоятида мазкур университетнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) Бош директори Гретел Агилар, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва бошқалар «Green University»нинг минтақадаги экологик муаммоларни ҳал қилишдаги ўрни ҳақида фикр билдирди.

– Университет очилиши экологик таълимни ривожлантиришга хизмат қиладиган йирик минтақавий ташаббус бўлди, – дейди Гретел Агилар. – Ушбу университет биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, иқлим ўзгариши ва ифлосланишнинг уч карра сайёравий инқирозини ҳал қилишда ёрдам беради. Экологик таълим орқали университет бой табиатга эга минтақани асрашга хизмат қилади.

Қайд этиш лозимки, университет давлат олий таълим муассасаси бўлиб, «Hub and Spoke» тамойили асосида фаолият олиб боради.

Ушбу модель стратегик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик, яхлит ўқув тизимини яратиш, ресурсларни оптималлаштириш, талабалар ва мутахассисларнинг ҳаракатчанлигига асосланади.

Шунингдек, маҳаллий мутахассислар салоҳиятини ошириш, билим ва тажриба алмашишга ёрдам беради. Ҳозирги кунда ҳамкорлик учун университетга Буюк Британия, Янги Зеландия, АҚШ ва бошқа давлатлар халқаро университетларининг турли профессорлари жалб этилмоқда.

– Ўзбекистон экология ифлосланишидан энг кўп зарар кўраётган ҳудудлар сирасига киради, – дейди экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов. – Шундан келиб чиқиб бу борадаги манфаатларимизни халқаро ташкилотлар даражасида фаол тарзда ҳимоя қилиб боришимиз керак.

Тадбир давомида Марказий Осиё давлатларидан бешта алоҳида гуруҳ ташкил қилинди. Бу ташаббус Ўзбекистон томонидан илгари сурилди. Мазкур гуруҳ орқали экология соҳасидаги долзарб масалалар, ўз ечимини кутаётган муаммолар хусусида муҳокамалар ташкил этилади, таклифлар билдирилади. Гуруҳда Ўзбекистон томонидан ҳам қатъий қарорлар тақдим этилади.

«Green University»да халқаро олимлар иштирокида Марказий Осиёда йиллар давомида йиғилиб қолган экологик муаммоларга ечим топиш мақсадида илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилади.

Университетга қабул тартиби

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, «Green University»да таълим давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ташкил этилади. Етакчи, эътироф этилган халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва бошқа) сертификатларига эга абитуриентлар тегишли фанлардан энг юқори балл олади ва ушбу фанлардан имтиҳондан озод қилинади.

Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун бакалавр таълим йўналиши бўйича камида 25 та ҳамда магистратура ва докторантура (PhD) мутахассисликлари бўйича камида 20 та грант ўринлари ажратилади.

Университетни тамомлаган Ўзбекистон фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадр­лар захирасига, 5 йиллик иш стажига эга бўлгандан кейин мутахассислиги бўйича раҳбар лавозимларга тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.

 

Экология вазирлиги Aхборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда    янги босқични  бошламоқда

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда

🕔17:05, 04.06.2026 ✔24

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгариш­лар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривож­ланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.

Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026:  Экологик ғоялар  инвестицияга  айланмоқда

Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда

🕔17:00, 04.06.2026 ✔28

Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.

Батафсил
Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

🕔16:50, 04.06.2026 ✔22

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар