Экоолам      Бош саҳифа

Оролқумда Яна 150-200 минг гектар ўрмонзорлар барпо қилишга киришилди

Табиат мувозанатига бўлган аёвсиз муносабатимизнинг аччиқ меваси –Орол денгизи ўрнида пайдо бўлган чексиз Оролқум саҳросига тириклик инмоқда. Денгиз ўрнида яшиллик ва ўрмонзор пайдо бўляпти. Баланд тўлқинлар урилиб турган соҳиллар саксовулзорларга айланяпти, улкан кемалар чайқалиб сузган сув тубида эса бугун тракторлар уруғ сепмоқда.

Оролқумда  Яна 150-200 минг  гектар  ўрмонзорлар барпо қилишга киришилди

Орол денгизининг қуриган туби «фронт»га айланди: республиканинг барча ҳудудларидан махсус техникалар жалб этилиб, яшил қопламалар барпо этишга киришган. Хусусан, ўтган 5 йил давомида Орол денгизи тубида 1 млн. 730 минг гектар ўрмонзор барпо этилди, яъни 17 минг км. квадрат майдон кўкаламзорлаштирилди.

Олимларнинг маълумотларига кўра, қуриган денгиз ҳудудида барпо этиладиган саксовулзор шамол тезлигини сезиларли даражада камайтиради ва қум кўчишларига барҳам беради. Бундан ташқари, дарахт ва бута турлари ҳавони тозалаш хусусиятига ҳам эга.

Жорий йилда ҳам жами 150-200 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо қилиш режалаштирилган. Шу боисдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда экофаол ёшлар томонидан Орол денгизи тубида саксовул экиш ишлари бошланди.

«Бу йил тузли ва қумли шамоллар ҳосил бўладиган энг заиф жойларда яшил майдонлар яратишни режалаштирганмиз. Давлатимиз раҳбари бизнинг олдимизга 100 минг гектар майдонда қўриқланадиган ўрмонзорлар барпо этиш вазифасини қўйди. Биз 150-200 минг гектар майдонга дарахт экишни мақсад қилганмиз, – дейди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигининг Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти академиги, лойиҳа раҳбари Зиновье Новицкий. – Бугун мамлакатимиз бўйлаб қум ва чанг бўронлари масаласи жуда долзарб бўлиб турибди ва ҳозирда бу муаммога қарши самарали кураш олиб борилмоқда. Бу муаммони ҳал этишда ўрмон питомникларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Жорий йилда 150 гектар майдонда питомниклар яратиш, у ерда саксовул, черкез, қандим каби чўл ўсимликлари кўчатларини етиштириш кўзда тутилган».

Ҳозиргача ўрмон хўжаликлари томонидан 192,63 тонна чўл ўсимликлари уруғлари, жумладан, 71,96 тонна саксовул, 120,67 тонна қорабароқ чўл ўсимликлари терилиб, экишга тайёрланди. Шунингдек, 2,7 минг гектар майдонда саксовул, қандим, черкез каби чўлга чидамли ўсимликларнинг уруғ ҳамда кўчатлари экилмоқда.

Аввалроқ Мўйноқ тумани ҳамда Оролбўйи ҳудудига 350 туп черкез ва қандим ўсимликлари экилган эди. Мақсад «Яшил қопламалар» – ҳимоя ўрмонларини яратиш, ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш, зарарли туз ва чанглар кўтарилишининг олдини олишдир.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔127

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар