Экоолам      Бош саҳифа

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси: муҳим ташаббуслар илгари сурилмоқда

Жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинган «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида атроф-муҳитни муҳофазаси, экологик муаммолар ечимига хизмат қилувчи муҳим бандлар киритилгани ушбу масалалар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканидан далолатдир.

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси:  муҳим ташаббуслар    илгари сурилмоқда

Дарҳақиқат, иқлим ўзгариши, сув ресурслари тақчиллиги, чўлланиш, биологик хилма-хилликнинг қисқариши каби экологик муаммолар кучаяётгани эртанги тараққиётга жиддий рахна солмоқда. Шу боис, ҳар йили атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ дастурий вазифалар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Биргина мисол, сўнгги беш йил давомида Оролнинг қуриган тубида қарийб 2 млн. гектар майдонга чўл ўсимлик уруғлари сепилди ва кўчатлари экилди. «Яшил қопламалар» ҳавога кўтарилаётган қум, туз ва чанг зарраларини камайтириш, табиий мувозанатни тиклаш имконини беради.

Минтақадаги яна бир экологик муаммо – сув ресурслари тақчиллигининг олдини олиш учун ҳам аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда. Биргина 2023 йилда 413,1 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий қилинди. Сўнг­ги олти йилда аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш учун давлат бюджетидан 14 триллион 500 миллиард сўм ажратилган, 31 минг километр ичимлик сув ва оқова тармоқлари ўтказилган. 6,5 миллион аҳоли яшайдиган хонадонларга илк бор тоза ичимлик сув кириб борган.

«Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди, 2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди.

2023 йил 27 декабрь куни давлатимиз раҳбари хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда умумий қуввати 2400 мегаватт бўлган олтита йирик қуёш ҳамда шамол станцияларини тармоққа улаш ишларига старт бергани ушбу йўналишдаги ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлди.

Сўнгги беш йилда атроф-муҳит мониторинги ҳамда соҳада парламент ва жамоатчилик назорати институтининг натижадорлиги сабабли атмосферага ташланаётган ташланмалар миқдори 11 фоизга камайган. Бироқ бу борада бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳали талайгина эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Хусусан, пойтахт атмосфера ҳавоси мусаффолигини таъминлаш, шаҳарда тирбандликни камайтириш, экологик тоза транспорт турларидан фойдаланишни рағбатлантириш, «яшил боғ» ва «яшил белбоғ»лар яратиш долзарб бўлиб турибди.

Мухтасар айтганда, соҳада экологик инновацияларни жорий этиш, экологик тоза, энергия самарадор ва ресурс­тежамкор лойиҳаларни рўёбга чиқариш нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунёда глобал тусдаги экологик муаммоларни бартараф этиш, экологик хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш ва унга мослашиш имконини беради.

 

Хайрулло ҒАФФОРОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда    янги босқични  бошламоқда

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда

🕔17:05, 04.06.2026 ✔24

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгариш­лар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривож­ланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.

Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026:  Экологик ғоялар  инвестицияга  айланмоқда

Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда

🕔17:00, 04.06.2026 ✔28

Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.

Батафсил
Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

🕔16:50, 04.06.2026 ✔22

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар