Экоолам      Бош саҳифа

«Ҳар бир гиёҳга меҳр қонимизда бор...»

Боғот туманининг «Найман» қишлоғи жануб томондан қўшни Туркманистон билан чегара ҳудудда жойлашган.

«Ҳар бир гиёҳга меҳр  қонимизда бор...»

Амударёнинг оқар суви етиб бориши ўта қийин бўлган ушбу ҳудуддаги ерларда 1999 йили табиатсевар инсон Шавкат ака Сотимов шижоат билан пахта ва ғалла йўналишидаги «Олтинқум» фермер хўжалигини ташкил этган эди.

Тинимсиз меҳнат ва изланишлар натижаси ўлароқ давлат олдидаги режалар мунтазам равишда бажариб келинди. Деҳқончиликка бўлган меҳр кун сайин кучайиб, бир вақтнинг ўзида чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик тармоқлари ҳам йўлга қўйилди. Балиқчиликни ривожлантириш учун эса захкашлардан ҳам унумли фойдаланилди. «Найман» каналининг энг охирги нуқтасида жойлашган ушбу ҳудудда йилдан-йилга оқарсув тақчиллиги кучайиб борди. Шавкат ака бундай қийинчилик­лардан қўрқмади.

Ушбу ҳудуддаги табиий қумликларда 8 гектар ер майдонига саксовул, қорамиқ, сўзан каби буталар уруғларини экиб, меҳр билан парваришлади. Ўзи етиштирган дашт ўсимлик ва буталарининг уруғини йиғиб, олти йилдан буён ўтказиб келинаётган «Оролга мадад», «Парламентнинг Оролга нигоҳи», «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони ва бошқа кўплаб тадбирларнинг доимий иштирокчисига айланди. Ҳеч иккиланмасдан у 2019 йил 8 январда ташкил қилинган Ўзбекистон Экологик партиясига биринчилар қаторида аъзо бўлди.

– Табиатга меҳр қонимизда бор, – дейди Шавкат ака биз билан суҳбатда. – Ота-боболаримиз ерга маҳаллий ўғит ва лойдан эски пахса деворлар кесагини тўкиш ҳисобига экологик тоза маҳсулотлар етиштиришган. Айниқса, тилими тил­ёрар Хоразм қовунлари ва меваларининг довруғи дунёга кетган.

Элимизнинг табиатсевар фарзанди Шавкат оға келгусида саксовул баргларидан махсус чой етиштиришни ўз олдига мақсад қилган. Саксовул барглари аралаштирилган чой жуда хушбўй бўлиши билан бирга юқори қон босимини туширувчи, гипертония, жигар ва қандли диабет касалликларини даволаш хусусиятига эга.

Йигитлигидаёқ қирқ ҳунарни пухта ўзлаштириган Шавкат Сотимов моҳир ошпаз ҳамдир. У пиширган таомларни кўриб ҳайратда қолишингизга шубҳа йўқ. Қадимий Хоразмча таомлар дейсизми, саксовул чўғида кабоблар дейсизми, биргина балиқнинг ўзидан тайёрланадиган турли хил таомлардан татиб кўрган инсон Шавкат акадан узоқлашмаслиги аниқ.

Мана, олти йилдирки, Мўйноқда ўтказиб келинаётган тадбирларда қатнашган каттаю кичик барча иштирокчилар Шавкат ака тайёрлаган таомлар, айниқса, сузма паловига тасаннолар айтишган. Табиатга меҳр қўйган Шавкат ака билан суҳбатда бўлсангиз, унинг сўзлари ва қилаётган ишларини кўриб, қойил қолмасдан илож йўқ. Тиниб-тинчимас Шавкат ака томонидан ҳудуддаги ариқ ва зовур бўйлари, йўллар атрофига экилган жийда, саксовул, қорамиқ, сўзан ва исириқ ўсимликларини кўриб, кўзингиз қувонади.

Баҳор арафаси Шавкат ака тиним билмайди. У вилоятимиз ва Орол бўйларида «Яшил макон» миллий лойиҳаси доирасида ўтказиладиган кўчат экиш ишларида фаол иштирок этишга интилади. Бунинг учун у қиш бўйи тайёрлаган қурғоқчиликка чидамли дарахт ва буталар қаламча ва уруғларини экишга тахт қилиб қўйибди. Эрта-индин Мўйноққа отланажак элдошимизга асло кам бўлманг, дегимиз келди.

 

Улуғбек ИБРОҲИМОВ,

ЎЭП Боғот туман кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Боғот туман

Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда    янги босқични  бошламоқда

Президент ташаббуслари яшил тараққиёт ва иқтисодий интеграцияда янги босқични бошламоқда

🕔17:05, 04.06.2026 ✔24

Бугунги кунда жаҳон иқтисодиёти чуқур трансформация босқичини бошдан кечирмоқда. Геосиёсий ўзгариш­лар, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривож­ланиши давлатлар олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.

Батафсил
Eco Expo Central Asia 2026:  Экологик ғоялар  инвестицияга  айланмоқда

Eco Expo Central Asia 2026: Экологик ғоялар инвестицияга айланмоқда

🕔17:00, 04.06.2026 ✔28

Самарқанд яна бир халқаро мулоқот майдонига айланди. «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўз ишини бошлаган «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро экологик кўргазмаси нафақат экологлар ва инвесторларни, балки минтақанинг барқарор ривожланиш истиқболларига бефарқ бўлмаган минглаб мутахассисларни бир жойга жамлади.

Батафсил
Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

Экология, тадбиркорлик ва аҳоли манфаатлари

🕔16:50, 04.06.2026 ✔22

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти чекка ҳудудлар, айниқса, маҳаллалар ҳаётида яққол бўй кўрсатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар