«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилКундалик турмушимизда ҳар кун йўлларга энг кўп ишимиз тушади. Йўллар ҳаётимизнинг ажралмас қисми десак, асло муболаға бўлмайди.
Йўллар яхши бўлса, автомобилларга ҳам, йўловчиларга ҳам, шу ерда яшаётган аҳолига, энг аввало, она табиатимизга ҳам асло зарар етмайди. Аммо шундай абгор йўллар борки, дилингизни хира қилиб, қалбингизни ўртаб қўяди.
Мен ҳар куни фойдаланадиган маҳалламизнинг асосий йўли «Ўзбекистон» деб аталади. Бу йўл тўппа-тўғри Туркманистон Республикаси билан чегарага олиб боради. Оддий эмас, халқаро аҳамиятга эга йўл. Бу йўлдан ҳар куни кўплаб қардош республика фуқаролари юртимизга кириб келади. Мутасаддилар бепарво бўлса-да, муҳтарам меҳмонларнинг ўнқир-чўнқир йўлдан кириб келганидан, тўғриси, жуда уялиб кетаман.
Бундан икки йил муқаддам йўлимиз чала ва шошқалоқлик билан таъмирланиб, кўп жойлари ямаб чиқилганди. Аммо бугун бу йўл ўзининг нотекислиги билан йўловчиларга зарар етказмоқда. Айниқса, ёз кунлари ундан автоулов ўтса, бас, дарров чанг кўтарилиб, атроф-муҳит ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Ҳатто чанг-тўзондан одамлар нафас олишга қийналишади.
Бу ҳолатга йўл қурилиш ташкилоти мутасаддилари бефарқ қараб келишади. Ҳар доим мурожаат қилинса: «Ҳозирча маблағ йўқ! Режага киритилган», деб жавоб беришади. Лекин ҳеч қачон амалий ёрдам беришга ҳаракат қилишмайди.
Муаммолар атрофлича ўрганилиб, бу борада амалий ишлар қилинса, жуда яхши иш бўларди. Ахир, йўл қурган энг савоб иш-ку! Наҳотки, инсон қадри бир йўлни сифатли таъмирлаб беришдан устун бўлса?! Янгиланаётган Ўзбекистонимизга равон йўллар ярашмайдими?
Дарҳақиқат, бугунги кунда йўл қурилиши ташаббусли бюджет орқали амалга ошириляпти. Шу ерда битта мантиқсизлик бор: қайсидир маҳаллада аҳоли нуфуси бошқа маҳаллага қараганда озчиликни ташкил қилади. Смартфон ишлатувчилар ҳам камроқ бўлиши мумкин. Яна қайсидир маҳаллада кекса инсонлар нуфуси кўпроқ бўлиб, улар умуман телефондан фойдаланишмас. Бундай ҳолатда улар ташаббусли бюджетдан қандай фойдаланиши мумкин?
Менимча, йўл қурилиш идорасидагилар ҳадеб ташаббусли бюджетни пеш қилавермасдан, зарур бўлган ҳудудларда йўлларни таъмирлаш ишлари билан шуғулланишса, айни муддао бўлар эди. Ахир, йўлларни қайта қурмасдан оддийгина бир ўнқир-чўнқирини таъмирлаш учун ҳам ташаббусли бюджет керак бўлса?!.
Шу борада йўл қуриш ташкилотига шуни маълум қиламизки, «Бизнинг Хоразм вилояти Шовот тумани «Қирғоқ бўйи» маҳалласидан ўтган асосий қатнов йўли бўлган «Ўзбекистон» йўлини таъмирлаб беришса, нур устига нур бўларди. Зеро, янги ўзгаришлар ислоҳоти маҳалладан бошланади.
Асадбек ЮСУФБОЕВ,
Шовот тумани
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилБугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.
БатафсилҲар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил