Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЭнди Тошкент шаҳрида ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни «Автомобилсиз кун» сифатида ўтказилади. Бу Ўзбекистон Президентининг жорий йил 21 февралдаги 37-сон Фармонига асосан амалга оширилади.
Автомобилсиз ҳаракатланишни тарғиб қилишдан кўзланган асосий мақсад, энг аввало, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш, катта шаҳарларда автомобиль тирбандлигини камайтириш, жамоат транспорти тизимини ривожлаштириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар бир инсоннинг фуқаролик бурчи эканлигини таъкидлашдир.
«Бутунжаҳон автомобилсиз куни» ҳар йили 22 сентябрда дунёнинг 50 га яқин мамлакатидаги 2 мингдан ортиқ шаҳар, жумладан, Европа Иттифоқи давлатлари, Япония, Бразилия, Канада каби давлатларнинг пойтахт ва йирик шаҳарларида ўтказиб келинмоқда. Шу билан бирга, Франция (Париж), Индонезия (Жакарта) ва Руанда (Кигали) каби мамлакатлар пойтахтларида «автомобилсиз кун» тадбири мунтазам равишда ташкил этилади.
Тошкент шаҳрида давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларининг жамоат транспортидан фойдаланиши орқали ойда бир кун давомида шаҳарда юрадиган автотранспорт воситалари сони ўртача 200 минг (22-25 фоиз)га камаяди. Натижада атмосфера ҳавосига автомобиллардан зарарли ташламалар ҳам 22-25 фоизга (ўртача 580 тоннага) қисқаради ҳамда шаҳар ичидаги тирбандликлар камайишига эришилади.
Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва бошқа ходимлари иш жойига жамоат транспортида келиши орқали намуна кўрсатиб боради.
Тошкентда 2024 йил давомида 24 апрель, 22 май, 26 июнь, 24 июль, 28 август, 25 сентябрь, 23 октябрь, 27 ноябрь ва 25 декабрь кунлари «Автомобилсиз кун» ўтказилади.
«Автомобилсиз кун» жамоатчилик лойиҳаси атрофида ҳаммани бирлаштира олсак, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида сезиларли қадам қўямиз. Барча юртдошларимизни ушбу лойиҳада фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил