Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Электр энергияси ва табиий газ қимматламоқда, ижтимоий норма халққа қандай ёрдам бўлади?

Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси ва газ учун тўловлар миқдори оширилади, кўп ишлатган кўпроқ тўлайди. Яъни, энергетика соҳасида «ижтимоий норма» жорий этилди. Буни қандай тушуниш керак?

Электр энергияси ва  табиий газ қимматламоқда,  ижтимоий норма халққа  қандай ёрдам бўлади?

Маълумот учун, энергия истеъмолининг ижтимоий нормаси деганда аҳоли томонидан сотиб олишда имтиёзли тариф қўлланиладиган энергия тушунилади. Яъни, энергия маълум бир меъёргача нисбатан паст (имтиёзли) нархда сотилади ва бу меъёрдан юқори истеъмол учун бозор нархларида сотилади.

Аҳоли учун ижтимоий норма миқдори электр энергияси истеъмоли бўйича 200 кВт соатгача, табиий газ бўйича мавсумийлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, март – октябрь ойлари учун 100 куб метргача ва ноябрь-февраль ойлари учун 500 куб метргача ўрнатилмоқда.

Ижтимоий нормадан ортиқ энергия ресурсларини истеъмол қилганлар эса қўшимча – оширилган нархларда ҳақ тўлайди.

Хўш, нархлар оширилар экан, кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга қандай ижтимоий ёрдам кўрсатилади? Ушбу савол билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига юзландик.

 

Пенсия ва нафақаларнинг минимал миқдорлари ошади

Маълум қилинишича, 1 майгача бўлган муддатда ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олиб, минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта кўриб чиқилади. Бунда, 1 миллионга яқин энг кам пенсия ва нафақа олувчиларнинг пенсия ва нафақа миқдорлари минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаган миқдорда қайта ҳисоб­ланади.

 

270 минг сўм моддий ёрдам

Аҳолининг муҳтож қатламларини иситиш мавсумида қўшимча ижтимоий ҳимоясини таъминлаш учун 2024 йил ноябрда «Ижтимоий ҳимоя» ягона реестри орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик компенсация ажратилади.

Бу компенсация билан қарийб 1,5 миллионта кам таъминланган оилалар қамраб олинади. Компенсация «маҳалла еттилиги» хулосалари асосида, «Ижтимоий ҳимоя» ягона реестрига кирмаган қўшимча 200 мингдан ортиқ муҳтож оилаларга ҳам тўлаб берилади. Бунда, «маҳалла еттилиги» томонидан муҳтож оилалар рўйхатлари уйма-уй юрган ҳолда шакллантирилади.

 

Харажатларнинг бир қисми қопланади

Электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

• табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

• электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

Ижтимоий меъёрдан ортган истеъмол компенсациясини олиш учун эҳтиёжманд оила «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ариза беради ва компенсация кейинги ойда ҳақиқий истеъмолидан келиб чиқиб тўлаб берилади. Мазкур компенсация тўловлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади.

 

Шаҳруза САТТОРОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔110

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔221

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔317

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 110    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 221    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 317    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 437    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 625    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар